Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:52

Ақтўбе қурбонлари: Рамил яқинда уйланган, хотини ҳомиладор


Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эълон қилган Ақтўбе қурбонларининг тахминий рўйхатига Сурхондарё вилояти Қизириқ туманидан 28 яшар Рамил Турғунбоев ҳам киритилган.

1990 йилда туғилган Рамил Турғунбоев Қизириқ туман Бирдамлик маҳалласидан.

Рамилнинг яқинларига кўра, у молия соҳасида ишлаш орзусида тумандаги Бандихон Агросаноат коллежининг молия бўлимини тугатган. Бироқ иш топиш муаммоси боис, Рамил коллежни битирибоқ, Россияга пул ишлашга кетган. Рамил олти ой аввал уйланган бўлиб, ҳозирда унинг рафиқаси ҳомиладор.

Рамилнинг отаси, асл касби ўқитувчи бўлган Ашур Турғунбоев ҳам ўғли билан биргаликда Россияда ишлаб, пул топади.

Рамилнинг Ақтўбе қурбонлари тахминий рўйхатига киритилишига ҳам отасининг кўрсатмалари сабаб бўлган.

Ашур Турғунбоевнинг Озодлик билан суҳбатда айтишича, ўғлини Россияда кутиб олиши лозим бўлган ва у Рамил билан телефон орқали боғланиб турган:

- Мен ўғлим билан охирги марта гаплашганимда, “Дада автобусга ўтирдим, Қозоғистон постидан ҳам ўтдим” деганди. Шундан кейин у билан гаплаша олмадим, -деди Ашур Турғунбоев.

Ашур ака ўғли билан алоқа узилгач, Россиядан Қизириқдаги яқинларига хабар қилган. У ерда Ички ишлар бўлими хабардор қилинган ва Тошкентга хабар берилиб, Рамил ҳам Ақтўбе қурбонлари рўйхатига киритилган.

Рамилнинг отасига кўра, ўғлининг ҳақиқатан ҳам ёниб кетган автобус ичида бўлган ёки бўлмаганига доир бирор бир аниқ далили йўқ:

- Мен воқеа бўлган жойда бўлмаганман, бирор нарса дея олмайман, деди Ашур ака.

Озодлик Ашур Турғунбоев билан 22 январь куни соат 17ларда боғланганида (Тошкент вақти), у ДНК текшируви учун Тошкентга кетаётган эди.

- Мен Россиядан бозор куни қечқурин келдим. Уйда озгина ўтирдим. Оғайниларим уйда экан. Улар билан озгина гурунг қилдик. Кейин бир соатча ухладимда, туриб, бет- қўлимни ювиб, Тошкентга йўлга чиқдим. Ҳозир Тошкентга ДНК топширгани бораяпман. Тошкентга кирай деб қолдим,- деди Ашур Турғунбоев.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:48 0:00
Бевосита линк

Рамил оилада ёлғиз ўғил. Бир опаси турмушга чиқиб кетган. Синглиси 1-синфда ўқийди. Ота-онаси ўқитувчи. Бироқ кейинги бир неча йилдан бери отаси ўқитувчиликни ташлаб Россияга ишлашга бориб-келади.

Қизириқдан олинган маълумотга кўра, уч кундан бери маҳалла-кўй Турғунбоевлар оиласидан кўнгил сўраш билан банд. Туман ҳокими ва вилоят расмийлари бориб, оила ҳолидан хабар олгани айтилди.

Ўзбекистон Фавқуллода вазиятлар вазирлигининг 20 январь куни эълон қилган Ақтўбе қурбонларининг тахминий рўйхатида Рамил Турғунбоев 50-ўринда берилган.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG