Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:29

Автобус ёнғинида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар жасадлари Тошкентга олиб келинди


Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 18 январ куни автобус ёнғинида ҳалок бўлган 52 нафар ўзбекистонликнинг жасади қолдиқлари 20 декабр куни “ИЛ-76” махсус ҳарбий-транспорт самолётида Тошкентга олиб келинган.

Ҳалок бўлган 52 кишидан 49 нафарининг шахси аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, шахси аниқланган 49 кишидан 31 нафари Наманганнинг Тўрақўрғон, икки нафари Учқўрғон туманларидан, 14 нафари Фарғонанинг Тошлоқ, бир нафари Андижоннинг Қорасув шаҳридан. Шунингдек, ҳалок бўлганлар орасида Тошкент шаҳри ва вилоятидан ҳам биттадан фуқаро бор.

Самара-Чимкент автойўлининг Қозоғистондан ўтадиган қисмида 18 январда 57 киши бораётган автобус ёниб кетиши оқибатида 52 нафар одам ҳалок бўлган, 5 нафар одам ёнаётган автобусдан қочиб чиқишга улгурган эди.

XS
SM
MD
LG