Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:34

Ақтўбе фожиаси: Ёнғинда ҳалок бўлганларни дафн қилиш маросимлари якунланди


Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида оилалар Ақтўбеда қурбон бўлган яқинларининг маййитини кутишмоқда. 2018? 22 январь.
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида оилалар Ақтўбеда қурбон бўлган яқинларининг маййитини кутишмоқда. 2018? 22 январь.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан 23 январь, Тошкент вақти билан 13.30 да олинган маълумотга қараганда, Ақтўбеда автобусда ёниб кетган 52 кишининг жасадларини дафн этиш маросими деярли якунланди.

"Наманганда маросимлар тугади. Тошкент билан Сурхондарёда дафнга тайёргарлик давом этмоқда. Соат 2 яримларда (14.30) барча марҳумлар дафн этилиб бўлади", деди Озодликка ФВВ расмийси.

Унинг билдиришича, марҳумлар шахсини ДНК таҳлили ёрдамида аниқлаш ишлари якунига етган.

Вазирлик марҳумларнинг якуний рўйхатини эълон қилди. Рўйхат сарлавҳасидан "эҳтимоли бор​" сўзлари олиб ташланди.

Озодлик радиоси ФВВнинг якуний рўйхатини бундан олдин эълон қилинган эҳтимолий рўйхатга қиёслаб, бу икки рўйхат орасида мутлақо фарқ йўқлигини аниқлади.

Мавзуга оид тафсилотлар ушбу LIVE BLOG орқали кун давомида ёритиб борилади.

Ёнғиннинг наманганлик қурбонлари вилоят марказига эрта тонгда самолётда етказилди

23 январь, соат 05.40 да Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг самолёти Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида содир бўлган автобус ёнғинида ҳалок бўлганлар ҳоки билан Наманган халқаро аэропортига қўнди.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА ахборот агентлигига кўра, "марҳумлар вилоят ишчи комиссияси томонидан юқори даражада кўрилган ташкилий-чора тадбирларга асосан вилоят соғлиқни сақлаш тизими тасарруфидаги замонавий тез тиббий ёрдам автомашиналарида тезкорлик билан Тўрақўрғон ва Косонсой туманларидаги мотамсаро хонадонларга етказиб борилди".

Айтилишича, ҳалокат қурбонларининг бир вақтнинг ўзида ўқилган жаноза намозида аҳоли билан бир қаторда вилоят ва туманлар раҳбарияти, кенг жамоатчик вакиллари ҳам иштирок этиб, бевақт ҳалок бўлган йигитлар ҳақига дуои фотиҳа қилган.

Тахминий қурбонлар қариндошлари ДНК текшируви учун Тошкентга чақирилмоқда

Ақтўбе қурбонларининг тахминий рўйхатига киритилганларнинг яқин қариндошлари ДНК текшируви учун Тошкент шаҳрига чақирилмоқда. Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани Бирдамлик маҳалласидан 28 яшар Рамил Турғунбоев ҳам ушбу рўйхатга киритилган. Озодлик Тошкентга ДНК текшируви бериш учун кетаётган Рамилнинг отаси Ашур Турғунбоев билан боғланди. Асли касби ўқитувчи бўлган Ашур Турғунбоевга кўра, ўғли ҳақидаги шумхабарни Россияда ишлаётган пайти эшитиб, зудлик билан уйига қайтган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:48 0:00
Бевосита линк

22 январь куни ФВВдан олинган маълумотга кўра, 19 январь куни “ИЛ-76” махсус ҳарбий-транспорт самолётида Тошкентга олиб келинган жасадларнинг ДНК таҳлили натижаси бир-икки кун ичида кунланиши кутилмоқда.

Ақтўбе қурбонлари оилаларига ёрдам марафони бекор қилинди

“Орзу ва ҳаёт” халқаро жамғармаси Ақтўбе қурбонлари оилаларига моддий ёрдам бериш учун режалаштирган хайрия марофонини бекор қилди.

Бу ҳақда жамғарма раҳбари Илҳомжон Қосимов Фейсбукдаги саҳифасида эълон қилди.

Қосимов: "Қандайдир кимсалар айнан биз тоза фикр билан бошлаган хайрли ишимиздан ғайрли мақсадда фойдаланиб, ўзлари ҳисоб рақам очиб, бутун ижтимоий тармоққа мени номимдан ҳаракатланишни бошлаб юборишибди. Ҳар хил жавобгарликдан ўзимни соқит қилиш мақсадида ўтказиладиган таъзия марафонини ўтказмасликка қарор қилдим" деб ёзди.

Марофон Тошкентда бошланиб, кейин Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Хоразм, Тўрткўлни босиб ўтиб, Бухорога қайтиб, ва у ердан Қарши, Шаҳрисабз, Олмалиқ билан Фарғона, Андижон ва охири Наманганга келиб, сарҳисоб қилиниши режаланган эди.

Ақтўбе қурбонлари хотирасига марсиялар битилмоқда

Ақтўбе фожиасидан кейин ижтимоий тармоқларда қурбонлар олаларига ҳамдардлик изҳорлари ва марҳумлар хотирасига марсиялар, шеърлар эълон қилинмоқда. Жумладан, ижодкор Нодир Жонузоқ "Эллик учинчи" номли шеърини ўзининг Фейсбук саҳифасида эълон қилди:

Ё Раббий!
Борлиғим бўлди жизғанак,
Бошдан оёғимга югурди олов –
Гўёки дўзахга ирғитди Фалак...

Бир автобус одам ёнибди лов-лов!!

“Оҳ!” дедим –
Жонимдан сачради минг чўғ,
Кўзимни қоплади қоп-қора тутун.
Эллик иккитамас куйганлар, йўқ, йўқ,
Менинг ҳам тийнатим кул бўлди бутун!

Отабек Тилла эса Фейсбук саҳифасида "Ўқинг, йиғлашни ўрганинг" сарлавҳаси билан қолдирган постида "52" номли шеърини эълон қилди:

Қозоқдаштда изғир изғирин фасли,
Излар исинмоққа ажал ҳам ўтин.
Эллик икки жоннинг фарёди асли
Автобусдан чиққан қоп қора тутун...

Наманганлик хонанда Сардор Мамадалиев эса Ақтўбе қурбонлари хотирасига бағишлаб, "52 ватандош хотирасига" номли қўшиқ куйлади. Ушбу қўшиқ ижтимоий тармоқларда "Биров ўғлонмиди куёв бўлмаган..." деган сатрлари билан ёйилмоқда.

Ёрдам акцияси

Ўзбекистондаги бир неча нафар фаол ёшлар Ақтўбе фожиасида қурбон бўлганларнинг оилаларига ёрдам акцияси ташкил қилишди.

21 январь куни ушбу акция доирасида 60 миллион сўм (7,5 минг доллар) маблағ йиғилгани хабар қилинди.

Мазкур акция ташкилотчиларидан бири блоггер Хушнудбек Худайбердиевнинг ёзишича, йиғилган пулдан якшанба куни бешта хонадонга ёрдам берилган.

Мирзиёев: Ақтўбе фожиасининг асл сабаби ишсизлик

Ақтўбе вилоятида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг автобусда ёниб кетишига муносабат билдирган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бу фожианинг асл сабаби ишсизлик эканини таъкидлади

"Одамларизга шароит яратмаганимиз учун, улар бегона юртларга бориб иш қидириб юришибди", деди президент 19 январ куни Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида.

Мирзиёевга кўра, фожиага Ўзбекистонда етарли иш жойлари яратилмагани сабаб бўлган.

“Худодан не не ниятлар қилиб, боламни боқаман, отамга бир сўм олиб келаман, деб йўлга чиққан. Қандай ёш-ёш йигитлар, мўмин мусулмонлар, ҳаммаси ўзбекистонликлар”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Фожиа қурбонлари оилаларига компенсация берилади

Президент Мирзиёев ҳалок бўлганларнинг оилаларига компенсация ажратиш тўғрисида топшириқ берди.

ЎзА хабар қилишича, президент топшириғига кўра, қурбонларнинг оилаларининг барчасига бир марталик нафақа ажратилади. Ҳозирча бу маблағнинг қанчалиги эълон қилинмади.

Бундан ташқари ҳокимлик ва жамғармалар ҳам ҳайрия маблағлари ажратмоқда.

Жумладан, Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида Ақтўбеда ҳалок бўлганлар оилаларига 5 млн сўмдан маблағ ажаратилди.

Бу ҳақда Тўрақўрғон туман ҳокими Ғуломжон Муродхўжаевга таяниб, ЎзА агентлиги хабар қилди.

Косонсой туманида эса, аъзоси ҳалок бўлган хонадонларга "Нуроний" жамғармаси 1 млн. сўмдан ажратган ҳамда оилаларни бир тоннадан кўмир, газ баллони, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминламоқда.

Дастлабки рўйхатга кўра, ҳалокат қурбонларининг 22 нафари Тўрақўрғон ва 8 нафари Косонсой туманидан.

Ақтўбе қурбонлари оилаларига ёрдам марафони ўтказилади

“Орзу ва ҳаёт” халқаро жамғармаси Ақтўбе қурбонлари оилаларига моддий ёрдам бериш учун хайрия марофони ташкил қилди.

Sputniknews нашрига кўра, марофон 22 январь куни соат 16да Ўзбекистон Президенти қабулхонаси олдидан старт олиб, Буюк Ипак йўли маршрути бўйича давом эттирилади. Кейин Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Хоразм, Тўрткўлни босиб ўтиб, Бухорога қайтади ва у ердан Қарши, Шаҳрисабз, Олмалиқ билан Фарғона, Андижон ва охири Наманганга келиб, сарҳисоб қилинади.

Марафондан тушган маблағ Ақтўбе қурбонларининг оилаларига тенг тақсимлаб берилиши режаланган.

ФВВ: Ақтўбедан келтирилганларнинг ДНК таҳлили бир-икки кунда битади

22 январь куни ФВВдан олинган маълумотга кўра, 19 январь куни “ИЛ-76” махсус ҳарбий-транспорт самолётида Тошкентга олиб келинган жасадларнинг ДНК таҳлили натижаси бир-икки кун ичида кунланиши кутилмоқда.

"Ҳаммасининг (52 киши - таҳр.) анализи бир вақтда кетаяпти. Битиши билан ҳаммаси бир вақтда чиқарилади. Насиб бўлса, бугун-эрта бўлиб қолади, мана шу бир-икки кун ичида битиб қолади", деди ФВВнинг ўзини таништирмаган ходими.

Самара-Чимкент автойўлининг Қозоғистондан ўтадиган қисмида 18 январда 57 киши бораётган автобус ёниб кетиши оқибатида 52 ўзбекистонлик ўлган, 5 киши ёнаётган автобусдан қочиб чиқишга улгурган эди.

Ҳалок бўлган ва жабрланганларнинг аксари Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги "Катта қурама", "Ўзбекистон", "Бозорбоши", "Шоҳидон" ва Косонсойнинг "Чиндавул" маҳалла фуқаролари йиғинидан бўлган.

Ўлганлар орасида Фарғонанинг Тошлоқ туманидан 16 нафар, Андижоннинг Қорасув туманидан 2 киши, Тошкент шаҳридан 2 киши ва Сурхондарё вилоятидан 1 кишининг бўлгани тахмин қилинмоқда.

ШОШИЛИНЧ!!! Қозоғистонда автобусда 52 нафар ўзбекистонлик ёниб кетди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:50 0:00

Якуний-ЭҲТИМОЛИЙ рўйхат

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 20 январь куни автобусда бўлгани ТАХМИН қилинган 52 кишининг рўйхатини эълон қилди.

Вазирлик мулозими булар фожиада ўлгани тахмин қилинаётган шахслар эканини яна бир карра алоҳида урғулади.

"Булар автобусда бўлиши мумкин бўлган шахслардир. ДНК натижалари чиққанидан кейин аниқ бўлади - нечтасиники мос келади", деди ФВВ ходими.

Қуйида Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 20 январь куни эълон қилган рўйхат келитирилмоқда:

Андижон вилояти, Қорасув шаҳри

1. Каримжонов Исломжон Ўткирбек ўғли, 30.01.1999, Бешкапа кўчаси, 20-уй.

2. Норбоев Исломбек Мухедин ўғли 31.10.1998, Пахтачи кўчаси, 61 уй

Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани

3. Мадрахимов Хамидулло Мирзаабдуллаевич 05.12.1986 "Катта қурама" МФЙ, рақамсиз уй

4. Мадрахимов Хабибулло Мирзабдулло ўғли 13.02.1991 "Катта қурама" МФЙ, рақамсиз уй

5. Тураев Абдуназар Умаралиевич 10.03.1980 "Катта қурама" МФЙ, рақамсиз уй

6. Сулаймонов Зайниддин Жакбаралиевич 12.10.1989 "Катта қурама" МФЙ, рақамсиз уй

7. Мамадалиев Мамуржон Ахмаджон ўғли 01.09.1992 "Катта қурама" МФЙ, рақамсиз уй

8. Нишонов Отабек Анвар ўғли 16.10.1990 "Катта қурама" МФЙ, рақамсиз уй

9. Абдумуминов Кахрамон Абдугафур ўғли 16.12.1994 "Катта қурама" МФЙ, рақамсиз уй

10. Нишонов Акмалжон Авазбек ўғли 24.08.1996 "Катта қурама" МФЙ, рақамсиз уй

11. Умаралиев Солижон Обиджон ўғли 13.08.1995 "Катта қурама" МФЙ, рақамсиз уй

12. Сулаймонов Олимжон Мухаммаджонович 12.09.1976 "Катта қурама" МФЙ, рақамсиз уй

13. Хошимбаев Нурмухаммад Камолиддинович 27.05.1997 "Ўзбекистон" МФЙ, рақамсиз уй

14. Муродуллаев Боходир Акбарали ўғли 17.07.1998 "Ўзбекистон" МФЙ, рақамсиз уй

15. Кучкаров Элмурод Шавкатович 10.06.1996 "Ўзбекистон" МФЙ, рақамсиз уй

16. Мирсаидов Мирзохид Миркомилович 30.08.1981 Шаханд қишлоғи "Бозорбоши" МФЙ, рақамсиз уй

17. Назаров Маъмуржон Махмуджонович 27.02.1984 "Ўзбекистон" МФЙ

18. Юлчибаев Комилжон Каримович 10.10.1980 "Ўзбекистон" МФЙ, рақамсиз уй

19. Рахмонов Омонулло Уктамжон ўғли 17.08.1997 "Шоҳидон" МФЙ

20. Валиев Мухаммадризо Бокибой ўғли 31.10.1996 "Шоҳидон" МФЙ

21. Хусниддинов Мухамадин Абдурашид ўғли 02.12.1998 "Шоҳидон" МФЙ

22. Зокиров Шохрух Тохиржон ўғли 07.02.1997 "Шоҳидон" МФЙ

Косонсой тумани

23. Гафуров Абдулатиф Абдумуталович 03.10.1977 "Чиндавул" МФЙ, рақамсиз уй

24. Хамраев Иброхимжон Исмаилович, 20.09.1984, "Чиндавул" МФЙ, рақамсиз уй

25. Зарипов Ахмаджон Икромович 25.01.1980, "Чиндавул" МФЙ, рақамсиз уй

26. Абдуллажанов Исмоилжон Эгамберди ўғли 14.05.1998, "Чиндавул" МФЙ, рақамсиз уй

27. Имомадиев Вохиджон Вакосхонович 10.07.1987 "Чиндавул" МФЙ, рақамсиз уй

28. Эсанов Абдувохид Абдуразокович 15.03.1979 "Чиндавул" МФЙ, рақамсиз уй

29. Ҳотамов Қаҳрамон Абдуллажонович 27.05.1986 "Чиндавул" МФЙ, рақамсиз уй

30. Сотволдиев Алишер Абдураимович 14.08.1976 "Чиндавул" МФЙ, рақамсиз уй

Учқўрғон тумани

31. Ирисов Фарход Муминжон ўғли 19.07.1995 "Кугай" ҚФЙ, рақамсиз уй

32. Мингбаев Эргашбой Турсунбаевич 10.11.1989 "Кугай" ҚФЙ, рақамсиз уй

33. Турсинов Адҳам Ҳашимжанович, 27.12.1986, "Бирлик" МФЙ, рақамсиз уй.

Фарғона вилояти, Тошлоқ тумани

34. Марифджанов Адхамжон Акбарович 02.10.1970 "Фурқат" МФЙ

35. Маърифжонов Авазбек Адхамжон ўғли 25.08.1997 "Фурқат" МФЙ

36. Жабборов Элмурод Абдугаффор ўғли 01.07.1993 Пахтакор қишлоғи, "Ахшак" ФЙ

37. Ганижонов Даниёр Гофиржон ўғли 12.06.1998, Садда қишлоғи, "Садда" ФЙ

38. Курбанов Гуломжон Рузибоевич 04.01.1983 Сўфилар қишлоғи, "Садда" ФЙ

39. Мухсинжонов Абдулбоқи Исроилжон ўғли 25.12.1996 Тожик қишлогъи, "Бирлик" ФЙ

40. Набиев Бехзод Бахтиёржон ўғли 13.06.1997 Тожик қишлоғи, "Бирлик" ФЙ

41. Мухсинжонов Турдиали Исроилжон ўғли 10.07.1994 Тожик қишлоғи, "Бирлик" ФЙ

42. Раҳмоналиев Муроджон Мақсудали ўғли 20.09.1999 "Тошлок" шаҳарчаси, Улуғбек кўчаси, 3 уй.

43. Тошматов Турдали Турсинович 25.05.1969 "Тошлок" шаҳарчаси, Қашқар махалла кўчаси

44. Содиқов Адахамжон Солижон ўғли 13.12.1995 Сўфилар қишлоғи, "Садда" ФЙ

45. Сотволдиев Сирожиддин Саидолим ўғли 02.10.1996 Шувакзор қишлоғи "Ахшак" ФЙ

46. Хасанчаев Абдумалик Джабборович 05.02.1968 Пахтакор қишлоғи, "Ахшак" ФЙ

47. Абдухамидов Абдуллажон Рузиматжон ўғли 18.06.1996 "Баландкўприк" қишлоғи

48. Эминов Каҳрамон Қаҳҳорович 12.08.1991 Шувакзор қишлоғи "Ахшак" ФЙ

49. Абобокиров Мамиржон Мамасидикович, 30.01.1990, Шувакзор қишлоғи, "Ахшак" ФЙ.

Сурхондарё вилояти:

50. Турғунбаев Рамил Ашурович, 19.09.1990, "Қизириқ" ФЙ.

Тошкент шаҳри

51. Турсунов Хуршидхон Усманханович 19.09.1981 Олмазор тумани, Ҳикмат Рахмонов кўчаси, 22 уй

52. Умаржонов Мухиддинжон Нуриддин ўғли 14.05.1998 Сергели тумани, Қурувчилар мавзеси, 20/13.

Муҳожирлар учраган автоҳалокатлар

Бу Қозоғистон ва Россияда сўнгги бир йилда Ўзбекистонликлар иштирокида юз берган ягона йирик ҳалокат эмас.

2017 йилнинг 22 июнь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидан ўтувчи Самара-Чимкент йўлининг 946-километрида Ўзбекистоннинг 50 нафар ватандошини олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетганди. Ҳодиса оқибатида ватанга қайтаётган 9 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган, яна 17 киши турли даражада жароҳатланганди.

2017 йилнинг 6 октябрь куни тонгида эса Россиянинг Владимир вилоятидаги темирйўл кесишмасида 55 нафар ўзбекистонлик бораётган автобусни поёзд уриб кетиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлган эди.

XS
SM
MD
LG