Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:42

Ёниб кетганлардан 31 нафари қаердан экани айтилди. Ўлим сабаби аниқланди (ВИДЕО)


Қозоқ шифокорлари воқеа жойида омон қолганлардан бирининг жароҳатини текширмоқда.
Қозоқ шифокорлари воқеа жойида омон қолганлардан бирининг жароҳатини текширмоқда.

Шахси аниқланган 31 марҳумнинг 23 нафари Тўрақўрғондан, 8 нафари Косонсойдан

2018 йил 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида юз берган автобус ёнғинида ҳалок бўлганларнинг 29 нафари ва жабрланганларнинг 2 нафари Наманган вилоятидан, жумладан, 23 нафари Тўрақўрғон, 8 нафари Косонсой туманидан сафарга чиққан фуқаролар экани маълум бўлди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб, ЎзА хабар қилди.

Айтилишича, шу муносабат билан вилоят ҳокими раҳбарлигида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, фавқулодда вазиятлар, соғлиқни сақлаш бошқармалари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими каби бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарларидан иборат ишчи комиссияси тузилган.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматидан олинган маълумотларга кўра, вилоят ишчи комиссияси томонидан мазкур туманларда фожиа қурбонларининг оилавий шароитини ўрганиш, оила аъзоларига тиббий-психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Автобусда ҳалок бўлганларнинг нимадан ўлгани айтилди

Пайшанба куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида автобусда чиққан ёнғин оқибатида ҳалок бўлганларнинг жасадларини ўрганган оқтўбалик шифокорлар уларни термик куйиш туфайли қурбон бўлган деган хулосага келди. Бу ҳақда ЎзА агентлиги “Казинформ” ахборот агентлигига таяниб хабар қилди.

“Биз кечаси билан ишладик, ўлимга олиб келган сабабларни аниқлаш мақсадида жасадлар аутопсиясини ўтказдик. Паталогоанатомик ўрганишлар одамлар бўғилишдан эмас, термик куйишдан ҳалок бўлганини кўрсатди”, деган соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Асет Калиев.

Жасадлар Ақтўбе шаҳрига олиб борилди

Ақтўбе вилоят ҳокимлигига таяниб, Озодлик радиоси қозоқ хизматининг хабар қилишича, ҳалок бўлган 52 кишининг жасади 19 январь куни Ақтўбе шаҳрида олиб борилган. Айтилишича, суд-тиббий экспертизаси давом этмоқда. Бироқ кўплаб жасадлар қаттиқ куйгани оқибатида уларнинг шахсини аниқлаш қийин кечмоқда.

31 нафарнинг шахси аниқланди

Автобус ёниши оқибатида ҳалок бўлган 52 нафар ўзбекистонликдан 31 нафарининг шахси аниқланди.

Бу ҳақда Kun.uz президент Мирзиёев томонидан ташкил этилган махсус комиссия вакилига таянган ҳолда 18 январда хабар берди. Хабарда таъкидланишича, шахси аниқланганларнинг асосий қисми Наманган вилоятидан бўлган.

Яқин вақтда шахсни аниқлаш ишлари якунланиб, марҳумларнинг рўйхати эълон қилиниши кутилмоқда.

Нашрнинг ёзишича, мазкур воқеа юзасидан бош вазир Абдулла Арипов етакчилигида ташкил этилган президент комиссияси Ақтўбе вилоятида бўлиб турибди.

Самара -Чимкент автойўлининг Қозоғистондан ўтадиган қисмида 18 январда 57 киши бораётган автобус ёниб кетиши оқибатида 52 нафар одам ҳалок бўлган, 5 нафар одам ёнаётган автобусдан қочиб чиқишга улгурган эди.

Бу Қозоғистон ва Россияда сўнгги бир йилда Ўзбекистонликлар иштирокида юз берган ягона йирик ҳалокат эмас.

2017 йилнинг 22 июнь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидан ўтувчи Самара-Чимкент йўлининг 946-километрида Ўзбекистоннинг 50 нафар ватандошини олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетганди. Ҳодиса оқибатида ватанга қайтаётган 9 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган, яна 17 киши турли даражада жароҳатланганди.

2017 йилнинг 6 октябрь куни тонгида эса Россиянинг Владимир вилоятидаги темирйўл кесишмасида 55 нафар ўзбекистонлик бораётган автобусни поёзд уриб кетиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлган эди.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қозоғистонда ҳалок бўлган ва жабрланган Ўзбекистон фуқароларининг бирламчи рўйхатини эълон қилди.

Ҳалок бўлган ва жабрланганларнинг барчаси Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги "Катта қурама", "Ўзбекистон", "Бозорбоши", "Шоҳидон" ва Косонсойнинг "Чиндавул" маҳалла фуқаролари йиғинидан бўлган.

Ҳалок бўлганлар рўйхати:

1. Мадрахимов Хамидулло Мирзаабдуллаевич 05.12.1986

2. Мадрахимов ҲабибуллоМирзабдулло ўғли 13.02.1991
3. Тураев Абдуназар Умаралиевич 10.03.1980
4. Сулаймонов Зайниддин Жакбаралиевич 12.10.1989
5. Мамадалиев Мамуржон Аҳмаджон ўғли 01.09.1992
6. Нишонов Отабек Анвар ўғли 16.10.1990
7. Абдумўминов Қаҳрамон Абдуғафур ўғли 16.12.1994
8. Нишанов Акмалжон Авазбек ўғли 24.08.1996
9. Умаралиев Солижон Обиджон ўғли 13.08.1995
10. Сулаймонов Олимжон Мухаммаджонович 12.09.1976

11. Хошимбаев Нурмуҳаммад Камолиддинович 27.05.1997
12. Муродуллаев Баҳодир Акбарали ўғли 17.07.1998
13. Қўчқоров Элмурод Шавкатович 10.06.1996 14. Мирсаидов Мирзохид Миркомилович 30.08.1981
15. Назаров Маъмуржон Махмуджонович 27.02.1984
16. Юлчибаев Комилжон Каримович 10.10.1980
17. Гафуров Абдулатиф Абдумуталович 03.10.1977
18. Хамраев Иброхимжон Исмаилович 20.09.1984
19. Хамраев Иброхимжон Исмаилович 20.09.1984
20. Зарипов Ахмаджон Икромович 25.01.1980
21. Абдуллажанов Исмоилжон Эгамберди ўғли 14.05.1998
23. Имомадиев Вохиджон Вакосхонович 10.07.1987
24. Эсанов Абдувохид Абдуразокович 15.03.1979
25. Хатамов Қаҳрамон Абдуллажонович 27.05.1986
26. Сотволдиев Алишер Абдураимович 14.08.1976
27. Рахмонов Омонулло Ўктамжон ўғли 17.08.1997
28. Валиев Мухаммадризо Боқибой ўғли 31.10.1996
29. Хусниддинов Мухамадин Абдурашид ўғли 02.12.1998
30. Зокиров Шоҳрух Тоҳиржон ўғли 07.02.1997
31. Ғофуров Вохоб Ҳасанович 18.04.1986

Жабрланганлар рўйхати

1. Исаков Ахрор Ибрагимович 14.04.1988
2. Мирзахмедов Исроилжон Исакжанович 10.01.1980

Автобусдаги ёнғинда жабрланганлар касалхонага етказилган

Қозоғистон: Автобусдаги ёнғинда жабрланганлар касалхонага етказилган
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:59 0:00

Қозоғистон расмийси ёнаётган автобусдан нега барча қочиб чиқишга улгурмагани сабабларини айтди

Ўзбекистонликларни олиб кетаётган автобуснинг ёниб кетгани сабабалари ҳозирча аниқ эмас, бироқ бу бахтсиз ҳодиса бўлгани таҳмин қилинмоқда. Бу ҳақда Tengrinews.kz нашри Қозоғистон ички ишлар вазирининг ўринбосари Ерлан Тургумбаевга таянган ҳолда хабар берди.

Расмийнинг айтишича, автобус ёниб кетган жойда 18 январь куни туни билан экспертлар текширув ишларини олиб борган. Ёнғин сабаблари бўйича дастлабки текширув натижалари 19 январь куни кечгача маълум қилинади.

Ерлан Тургумбаевга кўра, ёнғиндан омон қолган воқеа гувоҳлари дастлаб автобус салонида заҳарли тутун пайдо бўлганини айтганлар.

“Бунинг оқибатида кўпчилик заҳарланган бўлиши мумкин ва бу ҳолат нега барча одамлар омон қолмаганининг биринчи сабаби бўлиши мумкин. Иккинчидан, эшик очилганида кислородга йўл очилган ва автобуснинг ичи бирдан ёниб кетган. Бу йўловчиларга салонни тарк этиш имкониятини бермаган. Бундан ташқари автобус ичида жуда кўп багаж бўлган. Автобус икки қаватли бўлгани учун биринчи қаватда багаж, иккинчи қаватда одамлар бўлган. Багаж тўлалигича ёниб кетган. Яъни ёнғин кучли бўлган”, деди вазир ўринбосари.

Ўзбек элчихонаси ходими Қозоғистондаги фожиа ҳақида

Ўзбек элчихонаси ходими Қозоғистондаги фожиа ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:22 0:00

XS
SM
MD
LG