Алламжоновга суиқасд ишида янги фигурант- Президент давлат хавфсизлик хизмати собиқ мулозими Шуҳрат Расулов ҳибсга олинди. Ҳуқуқ-тартибот идорасидаги манбага кўра, Тошкентдаги “қудратли офис”да Отабек Умаровнинг “ўнг қўли” бўлгани айтилган Шуҳрат Расулов суиқасд буюртмачиси сифатида гумонланмоқда.
Комил Алламжоновга суиқасд ишида ҳукумат ва куч тизимларида биринчи юқори даражадаги истеъфолар… ДХХ раиси Абдусалом Азизов ишдан бўшатилди.
Ўзбекистоннинг яқин тарихидаги энг шов-шувли сиёсий қотиллик сифатида кўрилаётган президент Мирзиёев администрациясининг собиқ мулозими Комил Алламжоновга суиқасддан қарийб уч ҳафта ўтиб, илк бор номи Озодлик суриштирувида янграган Жавлон Юнусов Жанубий Кореяда ушлангани ўртага чиқмоқда.
Алламжоновга суиқасддан бир ой ўтиб, Отабек Умаров президент хавфсизлик хизмати раҳбарининг ўринбосари лавозимидан бўшатилди. Умаровнинг ишдан олиниши Алламжоновга суиқасд фигурантларидан бири Жавлон Юнусов Ўзбекистонга экстрадиция қилинган кун содир бўлмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёеванинг яқин иттифоқчиси Комил Алламжоновга суиқасддан бир ҳафта ўтиб ҳам суиқасд тафсилотлари ва мотивлари қоронғилигича қолмоқда. Озодлик суриштирувида фаразлар ҳақида эмас, балки воқеалар хронологиясига оид аниқ фактлар ҳақида гап боради.
Бундан уч йил муқаддам мутлақ номаълум хусусий компания осмондан тушгандек пайдо бўлиб¸ давлатнинг 100 миллион доллардан ошиқ газ контрактларини қўлга киритдию¸ бир йил ўтиб-ўтмай, дом-дараксиз ғойиб бўлди. Озодликнинг янги журналистик суриштируви газ олди-бердисида ўртакашлик қилиб миллионларни чўнтагига урган бу компания ўзини коррупцияга қарши курашчи сифатида тақдим этиб келаëтган президент Шавкат Мирзиëевнинг куëвига алоқадорлигини ўртага чиқарди.
Россия ўз ҳарбий заводларида порох ва снаряд ишлаб чиқариш учун Ўзбекистондан катта миқдорда пахта целлюлозасини импорт қилмоқда. BBC рус хизмати олиб борган суриштирув ЕИ санкция жорий этганига қарамай, Москва ҳарбий мақсадларда целлюлоза сотиб олишнинг уддасидан чиқаётганини кўрсатган.
Давомини ўқинг