Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:32

Биз ҳақимизда

Биз ҳақимизда

Озод Европа/Озодлик радиоси матбуот эркинлиги ҳокимият томонидан тақиқланган, ёки чегараланган, ёхуд жамият ҳаёти меъёрига айланишга улгурмаган мамлакатлар аудиториясига мурожаат қилиб, ўз олдига демократия ва фуқаролик жамияти қадриятларини ёйиш вазифасини қўяди. Озод Европа/Озодлик радиоси журналистлари жамиятга тақдим этадиган маълумотлар маҳаллий ахборот воситаларидан олиш имконсиз маълумотлардир. Озод Европа/Озодлик радиоси тақдим этадиган маълумотлар - цензура қилинмаган янгиликлар, масъулиятни ҳис қилган ҳолда аргументлар билан пишиқланган фикр алмашинуви, муаммоларнинг очиқ ва ҳалол муҳокамасидир.

Озод Европа/Озодлик радиоси журналистлари ва мухбирлари қуйидаги принципларга риоя қилишлари шарт:

Аниқлик

Озод Европа/Озодлик радиоси журналистлари ўзларининг барча эшиттиришлари ва нашрларида (жумладан, интернет нашрларида ҳам) бераётган маълумотларнинг аниқ (ишончли, ҳаққоний) бўлиши учун ҳаракат қиладилар. Бирор воқеанинг муҳим жиҳатлари хусусида жиддий шубҳа ёки ихтилоф пайдо бўлган пайтда эфирга берилаётган маълумот камида иккита мустақил манба томонидан тасдиқланган бўлиши шарт.

Озод Европа/Озодлик радиоси журналистлари миш-миш ёки муҳим бўлмаган маълумотга асосланган материални эфирга бермайдилар ёки нашр қилмайдилар.

Йўл қўйилган хатоликлар имкон қадар тез фурсатда тузатилади.

Холислик

Турли воқеалар ва масалаларга ойдинлик киритишга ёрдам берувчи маълумотлар фактлар асосида, маъносига путур етказилмаган ва тарафкашлик йўл қўйилмаган ҳолда эфирга берилади.

Журналистлар барча масалада бир-бирига зид ёки фарқли фикрларни аниқ ва мувозанатли йўсинда тақдим этадилар. Агар мувозанат учун фикри муҳим бўлган бирор гуруҳ ёки якка шахс шарҳ беришдан бош тортса, буни эшиттириш ёки мақолада таъкидлаб ўтиш ўринли бўлади.

Озод Европа/Озодлик ўз телекўрсатувлари ва радиоэшиттиришлари эфирга узатилаётган мамлакатларда ёки унинг ташқарисида фаолият юритаётган ҳар қандай сиёсий партия, иқтидордаги ёки мухолифатдаги гуруҳ, муҳожирлар ташкилоти ёки лоббичи ташкилот ёки диний гуруҳлардан мустақилдир. Озод Европа/Озодлик радиоси ҳеч қандай сиёсий, иқтисодий ва диний қарашни қўллаб-қувватламайди ва ҳимоя қилмайди.

Таҳлил, шарҳ ва таҳрир

Барча эшиттириш ва мақолаларда маълумотнинг аҳамияти ва оқибатларини тингловчи тушунишига ёрдам берувчи воқеа тарихига оид унсурлар ҳамда шарҳлар бўлиши керак. Фактларга асосланган лавҳа ёки мақолаларга журналистлар шахсий фикрларини аралаштирмасликлари ёки унга баҳо бермасликлари шарт.

Шахсий изоҳ беришдан мутлақо тийилиш керак. Озод Европа/Озодлик радиоси шахсий фикр-мулоҳазаларни қадрлайди. Фақат истисно ҳолларда - шўъба директори ёки эшиттиришлар бўйича директор тасдиқлаганидан сўнг - Озод Европа/Озодлик радиоси ходимлари шарҳ ёзишлари мумкин. Бошқа эскпертларнинг радио учун ёзган шарҳлари Озод Европа/Озодлик радиосининг профессионал стандартларига мувофиқ келиши керак.

Дастурларни олиб боришдаги оҳанг ва ҳурмат

Эшиттириш ва мақолаларда ҳар доим вазминлик ва мўътадил оҳанг сақланиши керак. Дастурлар маданиятга риоя қилинган ҳолда, асосли мубоҳасалар ва барча шахсларнинг инсоний ҳақлари ҳурмат қилинган ҳолда тайёрланиши керак.

Эшиттириш ва мақолаларда бирор якка шахс ёки гуруҳ обрўсига путур етказувчи диний, миллий (этник), ижтимоий-иқтисодий ёки маданий ғализликлар бўлмаслиги ва омма томонидан қабул қилинган ҳурмат доирасидан ташқарига чиқилмаслиги лозим.
Эшиттириш ва мақолаларда низо ёки зўравонликни юзага келтирувчи материаллар бўлмаслиги керак.

Оммавий тартибсизлик ёки бошқа кескин вазиятлар ҳақидаги дастурлар мувозанатли ва фактларга асосланган бўлиши керак.

Тарафкашликдан тийилиш

Озод Европа/Озодлик радиоси ривожланган давлатларга хос бўлган демократия ва инсон ҳақларини қўллаб-қувватлайди. Бироқ Озодлик радиоси маълум сиёсат ёки қонунчиликнинг қабул қилинишини ёқлаб чиқмайди. Айни пайтда, Озод Европа/Озодлик радиоси лавозимга сайланадиган ёки тайинланадиган шахсларнинг ҳеч қайсисини қўллаб-қувватламайди ва уларга қарши ҳам чиқмайди.

Озод Европа/Озодлик радиоси Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти анжуманининг Ҳельсинки Актида таъкидланган барча халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини қўллаб-қувватлайди. Бироқ эшиттиришлар ва мақолаларда айирмачилик сабаб-воситалари дастакланмайди ёки маъқулланмайди.

Озод Европа/Озодлик радиоси халқаро тан олинган меъёрлар доирасида барча халқларнинг ҳаракат эркинлиги ва миграция эркинлигини қўллаб-қувватлайди. Бироқ Озод Европа/Озодлик радиоси эшиттиришлари ёки нашрларида мамлакатдан қочиб кетишни ва ё эмиграцияни рағбатлантирувчи материаллар берилмайди.

Ахлоқ масаласи

Озод Европа/Озодлик радиоси ходимлари ва мухбирлари эшиттиришлар эфирга узатиладиган ёки ундан ташқарида бўлган ҳудудларда якка шахслар, гуруҳлар, сиёсий ёки тижорий давра вакиллари билан мулоқотда манфаатлар тўқнашуви юз бермаслиги ёки пайдо бўлмаслиги учун ўзларининг барча ҳатти-ҳаракатларида юксак ахлоқ меъёрларига риоя қиладилар.

Озод Европа/Озодлик радиосининг ходимлари ва барча мухбирлари жамоатчилик вакили мақомини суистеъмол қилмасликлари ёки ўз шахсий манфаатларини кўзлаб, Озод Европа/Озодлик радиоси обрўсидан фойдаланмасликлари керак. (Манфаатлар тўқнашуви қоидасига қаралсин).

Озодлик радиосининг интернет бўйича шахсий дахлсизлик кафолатлари

Озод Европа/Озодлик радиоси (ОЕ/ОР) интернетдан фойдаланувчилар шахсий дахлсизлик ҳамда ҳеч бир назоратсиз интернет сайтлари билан эркин танишиш ҳуқуқига эга, деб ҳисоблайди.

Сайтимиздан фойдаланувчиларга имкон қадар энг мақбул янгиликларни етказиб бериш жараёнида биз улар ҳақида ва улардан икки хил маълумот тўплаймиз: обуна бўлишни истаганлардан электрон почта орқали ўз электрон манзиллари тўғрисида улар жўнатган маълумотларни, шунингдек, сайтимиздан қанча одам фойдаланганини кўрсатувчи умумий статистик рақамни йиғамиз.

Электрон почта рақамлари

ОЕ/ОРнинг электрон бюллетенларига обуна бўлишни истаганлар бизга кўнгилли равишда ўз электрон почта манзилларини юборадилар. ОЕ/ОР ҳар қандай шароитда мазкур электрон манзиллардан учинчи томоннинг фойдаланишига йўл қўймайди. Обуначилар рўйхати электрон бюллетень тарқатишдан бошқа мақсадда фойдаланилмайди, бу манзиллар ҳатто ташкилот ичида ҳам бошқаларга ошкор қилинмайди.

Электрон бюллетень обуначилари ўзлари истаган пайтида обунадан воз кечиш ҳуқуқига эгалар. Бунинг учун электрон бюллетенимизда ёки сайтимизда кўрсатилган обунадан қандай чиқиш йўлланмасига риоя қилсалар бас. Обунадан чиқиш жараёнида муаммолар юз берса, ходимларимизга электрон бюллетенларимизда ҳар гал бериб бориладиган электрон почта манзиллари орқали мурожаат қилиш ёки Интернет бўлимимизга хат ёзишлари мумкин. Интернет бўлимимизнинг манзили қуйидагича: (web@rferl.org)

Статистик маълумотлар

Аксарият интернет нашрларида бўлгани каби ОЕ/ОР ҳам ўз сайтидан қанча киши фойдаланаётгани тўғрисидаги умумий статистик маълумотларни кузатиб боради. Бундан мақсад сайтдан қайси давлатдан, қанча киши фойдаланаётганини, қайси саҳифаларни кўрганини ҳисоблашдан иборат, холос. Бундай маълумот йиғиш жараёни ОЕ/ОР га сизнинг ким эканлигингизни аниқлаш имконини бермайди. Бунда фақат муайян компьютердан веб-серверга кираётганлар ҳисоби олинади, холос.

Бундай маълумот йиғиш учун биз фойдаланадиган дастур ”cookie" деб номланган стандарт браузердир. У сайтимиз меҳмонлари қайси саҳифалардан фойдаланаётганини аниқлайди.

Ушбу маълумотлар асосида тайёрланган ҳисоботлардан радио ходимлари сайт ишини такомиллаштириш ҳамда сайтимиз фойдаланувчиларига янада сифатли янгиликлар тақдим этиш мақсадида фойдаланиладилар.

Бу ҳақдаги фикр-мулоҳаза ва шарҳларингизни қуйидаги манзилга жўнатишингиз мумкин:
(web@rferl.org)

XS
SM
MD
LG