Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:52

OzodDayjest: “1000 та жўжа спектакли”. Россияда муҳожирликда юрган мардикорнинг ўғли экани айтилган "камбағал" маҳалла раисининг ўғли бўлиб чиқди


Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Қўқони маҳалласи раиси ва тумани прокурори “1000 та жўжа спектакли”ни намойиш этишди, деб хабар беради Kun.uz.
Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Қўқони маҳалласи раиси ва тумани прокурори “1000 та жўжа спектакли”ни намойиш этишди, деб хабар беради Kun.uz.

Давлат амалдорининг совға олиши ҳам коррупция. Маҳалла раиси Россияда ишлаётган муҳожирни рўйхатга тиркаб, “камбағал” ўғлига жўжа берди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.

Давлат амалдорларининг совға олиши коррупция аломати экани эслатилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Aкмал Бурҳонов таниш-билишчилик ва манфаатлар тўқнашуви ҳақида гапирди (www.xabar.uz, 5 сентябрь).

“Ривожланган мамлакатларда ҳар бир давлат идораси ва хусусий ташкилотда манфаатлар тўқнашувининг аниқ тушунчаси мавжуд. Бизда ҳамма нарса аралашиб кетган – таниш-билиш ҳам, манфаатлар тўқнашуви ҳам, биз ўзимиз ҳали охиригача чегара қаерда ўтганлигини тўлиқ англаб етмаганмиз. Aфсуски, барчамиз “таниш-билиш” бу менталитет деймиз. Aммо маданиятимиз ва урф-одатларимизни давлат хизмати билан адаштирмаслигимиз керак”, - деган у.

Қайд этилишича, ҳатто янги ташкил этилган агентликка ишга қабул қилиш борасида ҳам юқори амалдорлардан “фалончини ишга олинг” деган мазмунда кўплаб қўнғироқлар бўлди. Агентлик раҳбари ҳукумат амалдорларига совға бериш ҳолатини ҳам изоҳлаган.

“Бизда турли сабаблар билан совғалар бериш ҳолати кўпинча ҳукумат амалдорини ўз томонига оғдириш ёки пора сифатида қабул қилинмайди. Чет мамлакатларда эса, агар давлат хизматчиси кимдирдан совға оладиган бўлса, бу ҳолда совға берувчи унга бўйсунувчи ёки ундан боғлиқ бўлиши шарт эмас, бу ҳолат лавозим суиистеъмоли сифатида коррупция ҳолатига текшириш учун сабаб ҳисобланади”, - деган А.Бурҳонов.

Агентлик раҳбарига кўра, етарли бўлмаган очиқлик ва маълумотнинг йўқлиги, фуқаролик жамияти иштирокининг етишмаслиги ҳамда жазосиз қолиш ҳисси коррупцияга йўл очувчи омиллар бўлиб қолмоқда.

“1000 та жўжа спектакли”: раис ишдан олинди, прокурор ҳаракатига баҳо берилганича йўқ

Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Қўқони маҳалласи раиси ва тумани прокурори “1000 та жўжа спектакли”ни намойиш этишди, деб хабар беради Kun.uz.

Мазкур нашрда камбағал оила фарзанди бўлган Достон Тиркашев исмли йигитча тадбиркорликни бошлаши учун маҳалла раиси Ҳусниддин Турсунов ҳамда туман прокурори томонидан кўмак берилгани ҳақида мақола эълон қилинган. Йигитнинг отаси Россияда меҳнат муҳожиротида экани айтилган.

Аммо кўп ўтмай масъуллар ёлғон маълумот бергани, камбағал оила вакили дея кўрсатилган Д.Тиркашев аслида маҳалла раиси Ҳ.Турсуновнинг фарзанди экани маълум бўлган.

“Сектор раҳбари бўлмиш прокурорларнинг кўз олдида қўйилаётган бунақа спектакллар одамларнинг ишончи йўқолишига, давлат томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг шубҳа остида қолишигагина хизмат қилади, холос” , - деб изоҳлаган Kun.uz нашри ушбу ҳолатни.

Ушбу мақола чоп этилиши ортидан маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов Қўқони маҳалласига бориб йиғилиш ўтказган.

Пировардида маҳалла раиси Ҳ.Турсунов ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилган. Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М. Санақуловага ҳайфсан берилган.

“Спектакл”даги бош роль ижроларидан бири туман прокурори хатти-ҳаракатига ҳали баҳо берилганича йўқ. Хабарларга кўра, бош прокуратура ҳолатни ўрганмоқда.

Аварияда нобуд бўлган боланинг отаси ЙТҲ юз берган жойга йўл белгиси ўрнатди

Авария оқибатида нобуд бўлган икки ёшли боланинг отаси Евгений Чеховский йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойга йўл белгиси ўрнатди (www.gazeta.uz, 9 сентябрь).

24 август куни тахминан соат 01:10 да Юнусобод тумани Юнусота кўчасида Cobalt автомобили ҳайдовчиси, 31 ёшли Тоҳирхўжа А. пиёдаларнинг тартибга солинмаган ўтиш жойидан онаси билан ўтаётган ёш болани уриб юборган.

Болакай 24 август кечаси жароҳатлар оқибатида касалхонада вафот этган. Боланинг онаси автомобиль зарбасидан кейин жиддий жароҳатланган.

Расмий хабарга кўра, ЙТҲни содир этган ҳайдовчи Тошкент шаҳар ИИББ собиқ ходими бўлиб, у авариядан тўрт кун аввал – 20 август куни тизимдан бўшатилган эди.

ЙТҲдан икки ҳафта ўтгач, вафот этган боланинг отаси Евгений Чеховский ҳодиса содир бўлган жойга пиёдалар ўтиш жойини кўрсатувчи янги белги ўрнатишга қарор қилди. Шунингдек, у “Ўзавтойўлбелги” корхонаси вакилларининг ёрдами билан деярли ўчиб кетган пиёдалар ўтиш чизиғини янгилади.

“Агар биз ўзимиз киришмаганимизда, буни ҳеч ким қилмаган бўлар эди. На маҳалла, на туман ИИБ ходимлари ва на шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси... Ҳеч ким келиб, белгини янгилашни хоҳламади” , - деган Евгений Чеховский.

Унинг фикрича, тартибга солинмаган ўтиш жойида светофор бўлганда эди, ЙТҲнинг олдини олиши мумкин эди. Энди у келажакда юз бериши мумкин бўлган ўлимларнинг олдини олиш мақсадида мазкур жойга светофор ўрнатиш учун фуқароларнинг имзосини йиғмоқда.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG