Мирзиëев ваъдалари
душанба 16 декабр 2024
-
27 февраль кунги ҳукумат йиғилишида президент "эртага Сенат"нинг давлат амалдорларининг тўй-ҳашамларига боришини тақиқловчи қарори чиқажагини билдирди.
30 мартда қабул қилиш режаланган қарор қабул қилинмади¸ лойиҳа муҳокамаси учун берилган муҳлат икки ойга узайтирилди. -
16 июнь куни Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 78-мактабга борган президент Шавкат Мирзиëев мазкур мактаб базасида 11 йиллик мактаб тизимини қайта тиклаш таклифини ўртага ташлади.
16 июнь куни Тошкент шаҳридаги 78-мактабга борган президент Шавкат Мирзиëев мазкур мактаб базасида 11 йиллик мактаб тизимини қайта тиклаш таклифини ўртага ташлади. -
2016 йил 28 ноябрь куни лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилганидан 10 ойча ўтиб¸ 2017 йил 2 сентябрь куни президент валюта сиëсатини либераллаштириш ҳақида фармон чиқарди.
2017 йил 2 сентябрь кунги фармони билан президент Мирзиëев Ўзбекистонда валюта эркин конвертациясига ўтиш учун замин ҳозирлади - 4 сентябрь куни Марказий банк миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан курсини " бозор механизмлари" асосида белгилашга ўтди. -
Президент Мирзиëев 2017 йилнинг 17 март куни "Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарор қабул қилди.
Бу қарор чиқиши билан Ўзбекистон бўйлаб банк ходимлари уйма-уй юриб¸ аҳолини товуқчилик ва чорвачилик учун кредит олишга чақирди. Аммо икки ой ўтиб¸ банклар ресурси тугагани асосида имтиëзли кредит ажратишни тўхтатди. -
5 октябрь куни Шавкат Мирзиëев самарқандликларга 1973 йилда олиб ташланган трамвай қатновини қайта тиклашни ваъда қилди.
Самарқанднинг собиқ ҳокими Шавкат Мирзиëев шаҳарликларга муваққат президент сифатида берган ваъдасини 15 апрель куни бажарди ва Самарқандга қайтган янги трамвайда саëҳат қилди. -
Сайловолди кампанияси давомида президентликка номзод Шавкат Мирзиëев "дорихоналарда нарх-навонинг бесабаб ошиб кетишига йўл қўймайдиган энг қатъий чораларни кўрамиз"¸ дея ваъда берди.
Мирзиëев 31 октябрь куни имзолаган "Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарор 2017 йил 1 январидан кучга кирди. -
28 ноябрь куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Валюта сиëсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасининг 15 январда кучга кириши эълон қилинди.
Валюта сиëсатини либераллаштириши кутилган бу лойиҳа муҳокамаси 14 декабрда тугади¸ айни пайтда унинг "кучга кириш режалаштирилган сана"си¸ ҳеч бир расмий изоҳсиз¸ икки ярим ойга кечиктирилди. -
9 февраль куни Шавкат Мирзиёев ҳафтанинг пайшанба кунини жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни, деб эълон қилишни таклиф этди.
Февраль охирига келиб прокурор ва милиционерлар маҳалла ва ўқув муассасaларида жиноятчиликка қарши кураш бўйича профилактика тадбирлари ва оммавий ахборот воситларида чиқишлар бошлади. -
Президент Мирзиёев 2 февраль куни Ўзбекистондаги барча пенсионерларга пенсияни февралдан бошлаб 100 фоиз нақд пулда тўлаш кўзда тутилган қарорни имзолади.
Молия вазирлиги, Пенсия жамғармаси ва почта хизмати дарҳол пенсияларни ойнинг 27-санасидан кечиктирмай тўлашни таъминлаш фармони ижросига киришди. -
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бош директори Валерий Тянь 2016 йил 5 ноябрида Тошкент-Душанбе ўртасидаги авиақатнов 2017 йил биринчи ярмидан йўлга қўйилишини баëн қилди.
Бу баëнотдан икки ой ўтиб-йтмай - 10 февраль куни 25 йил ичида илк бор Душанбедан Тошкентга учган биринчи йўловчи учоғи йўли¸ биринчи рейсдан сўнг яна дарҳол бекитиб қўйилди. -
14 январь кунги ҳукумат йиғилишида Шавкат Мирзиëев¸ "қишлоқдаги кам таъминланган ҳар бир оила¸ 100 та товуқ боқсин¸ кам таъминланган оила бўлмайди"¸ деган формулани ўртага ташлади.
Вазирлар Маҳкамасининг 7 февраль куни эълон қилинган ҳужжатида 4 миллион 200 минг оилага товуқ боқиш учун кредит ажратиш¸ қишлоқ аҳолисига 85 минг жўжа етказиб бериш режага киритилди. -
Ўзбекистон Конституциясининг 24 йиллигига бағишланган тадбирда қилган нутқида Шавкат Мирзиëев ҳар бир туман ва шаҳарда "Халқ қабулхоналари" ташкил этилишини ваъда қилди.
2016 йил 28 декабрда қабул қилинган президент фармонидан сўнг бутун мамлакат бўйлаб туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузурида "Халқ қабулхоналари" очиш бошланди.