Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:36

Қишлоқдаги ҳар бир оила 100 тадан товуқ боқиши шарт!


Шавкат Мирзиëев

Шавкат Мирзиëев

Президент

14 январь кунги ҳукумат йиғилишида Шавкат Мирзиëев¸ "қишлоқдаги кам таъминланган ҳар бир оила¸ 100 та товуқ боқсин¸ кам таъминланган оила бўлмайди"¸ деган формулани ўртага ташлади.

Жараëнда
Вазирлар Маҳкамаси товуқчиликни ривожлантиришга киришди

14 январь куни Тошкентда Ўзбекистонни 2017 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режаларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида гапирган президент Мирзиёев аҳоли орасида тадбиркорликни ривожлантириш заруратига эътибор қаратди:

- Бизни одамлар 30 сотик ери бор қишлоқда. "Кам таъминланган оила," деймиз оғзимизни тўлдириб. Ҳа ўша кам таъминланган тўртта боласи бўлса, юзта товуқ боқсин. Йигирмата лимон¸ ёнғоқ қилсин, бўлди. Кам таъминланган оила бўлмайди, - деди жумладан Шавкат Мирзиёев.

Президент қишлоқ аҳолисига аталган бу иқтисодий формулани¸ 20 январь куни Қорақалпоғистонга¸ 27 январь куни Хоразмга қилган сафари давомида яна такрорлади.

Хусусан¸ Бош вазир ўринбосари Рустам Аизмовга қишлоқ аҳолисини товуқчиликка рағбатлантириш учун кредитлар ажратиш вазифасини юклади.

Бу топшириқдан бир неча кун ўтиб¸ 7 февралда Вазирлар Маҳкамаси «Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Лойиҳада айтилишича, Ўзбекистонда 4 миллион 200 минг оилага лимон етиштириш ва товуқ боқиш учун кредитлар берилиши¸ келгуси 3 йил давомида хусусий деҳқон хўжаликларига 10 мингдан ортиқ цитрус мева кўчатлари ва 85 минг жўжа етказиб бериш режалаштирилган.

Хусусий деҳқон хўжаликларида лимон етиштириш ва товуқ боқиш билан 4 миллион 2 00 минг оила шуғулланиши таҳмин қилинаётир. Қарорда таъкидланишича, улар томонидан етиштирган маҳсулотларни сотиш учун туманларда агрофирмалар ташкил этилади.

Марказий банк томонидан иссиқхоналар қуриш учун 5 йил, паррандачилик учун 3 йил муддатга кредитлар бериш тавсия этилмоқда.

Айни пайтда¸ лойиҳанинг қарорга айланишини кутмасдан¸ маҳаллий ҳокимликлар ва банкларнинг товуқчиликни ривожлантириш учун жиддий ҳаракат бошлагани кузатилмоқда.

Хусусан¸Тошкент вилояти ҳокимлигида январь охирида икки кун давом этган йиғилишда аҳолини қандай қилиб 100 тадан товуқ билан таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Озодлик манбалари¸бундай муҳокамаларнинг бошқа вилоятларда ҳам бўлаëтгани¸ айни пайтда¸ банк ва ҳокимият ходимларининг уйма-уй юриб¸ аҳолига товуқчилик учун кредит ва жўжа таклиф қилаëтганини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG