Линклар

Шошилинч хабар
17 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:53

Беш йил олдин ëпилган Сўх-Риштон йўлининг очилиши кутилмоқда


Ўзбекистоннинг Сўх эксклавида 2013 йил 5-6 январь кунлари маҳаллий аҳоли ва Қирғизистон чегарачилари ўртасида чиққан можаро ортидан Cўх-Риштон йўлидаги чегара пунктлари ëпиб қўйилган эди.
Ўзбекистоннинг Сўх эксклавида 2013 йил 5-6 январь кунлари маҳаллий аҳоли ва Қирғизистон чегарачилари ўртасида чиққан можаро ортидан Cўх-Риштон йўлидаги чегара пунктлари ëпиб қўйилган эди.

Озодликка келган хабарга кўра¸ оддий сўхликлар орасида 2013 йил январида ëпилган Сўх-Риштон йўлининг қайта очилгани тўғрисидаги овозалар тарқаган. Фарғона ва Боткен вилояти расмийлари эса¸ бу йўл бўйидаги чегара пунктларининг яқин келажакда очилиши кутилаëтгани¸ шу мақсаддаги музокаралар баробарида¸ чегара-ўтказиш пунктларида техник ишлар олиб борилаëтганини билдирдилар.

“Мирзиëевга раҳмат”

Озодликнинг Telegram каналига 19 сентябрь куни овозли хабар йўллаган сўхликлардан бири¸ Сўх-Риштон йўлининг очилганини айтиб¸ бунинг учун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевга миннатдорчилик билдирди.

“Тўрт-беш йил ҳал бўлмаган бу йўл муаммоси бугун ҳал бўлипти. Бунинг учун президентимиз Шавкат Мирзиëевга катта раҳмат. Шунча йил ҳал бўлмаган муаммони шу одам ҳал қилди”¸ деб хабар қолдирди ўз шахсини очиқламаган сўхликлардан бири.

Озодликнинг Фарғона вилояти Сўх тумани ҳокимлигига яқин манбаси Ўзбекистон томони Сўх-Риштон йўлининг очилиши учун ҳозирликни бошлаганини тасдиқлади¸ аммо йўлнинг ҳозирча очилмаганини билдирди.

“Кеча шу масала Тошкентда кўриб чиқилди. Косонсой чегара пункти очилди¸ Сўх-Риштон йўналишидаги пунктлар¸ яна “Маданият”ни очиш учун техник штат олиш айтилди. Очилиши кутилаяпти¸ лекин озгина задержка бор”¸ деди Сўх ҳокимлигига яқин маҳаллий мулозим.

Қирғиз расмийларининг Озодликка билдиришича¸ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевнинг 5 сентябрь куни Бишкекка қилган давлат ташрифи чоғида ўзаро чегараларни очиш бўйича ҳукуматлараро протокол имзоланган.

Аммо мазкур протокол бўйича очилиши белгиланган чегара пунктлари рўйхатига Апкан пункти кирмай қолгани боис¸ ҳозирча Сўх-Риштон йўлининг очилиши кечикмоқда¸ деди Озодликнинг маҳаллий мухбири гаплашган Боткен вилояти расмийси:

- Боткен вилояти расмийларига кўра¸ бу протоколга Кайтпас пункти киритилган¸ аммо Апкан кирмаган. Сўх-Риштон йўлини очиш учун уларнинг иккаласи ҳам очилиши керак. Қирғиз томони уч кун бурун Кайтпасни очипти¸ лекин Апкан очилмагани учун у ҳам ҳозир қайта ëпилган. Сўхдан Фарғонага бориб-келиш олдингидек фақат Водил йўли орқали бўлмоқда. Иккала томон музокараларни давом эттираяпти экан¸ келишса¸ йўл очилар экан¸ дейди Озодлик қирғиз хизматининг Боткендаги мухбири Жениш Айдаров маҳаллий ҳокимият расмийсига таяниб туриб.

Ўзбекистоннинг Сўх эксклавида 2013 йил 5-6 январь кунлари маҳаллий аҳоли ва Қирғизистон чегарачилари ўртасида чиққан можаро ортидан Cўх-Риштон йўлидаги чегара пунктлари ëпиб қўйилган эди.

Фарғона вилоятининг икки туманини боғловчи тахминан 70 кмлик бу йўл деярли тўлиғича Қирғизистон ҳудудидан ўтади.

Сўхни Ўзбекистоннинг қолган ҳудуди билан бошловчи энг қисқа йўл ëпилганидан бери ўтган қарийб беш йил давомида сўхликлар Фарғонага ўтиб-қайтиш учун Водил орқали 130 км.дан кўпроқ йўл босишга мажбур бўлмоқда.

Йўлнинг икки бараварга узоқлашгани¸ бунинг ортидан Ўзбекистондан колиб келинадиган товар ва хизматлар нархининг кескин ошгани¸ қирғиз чегарачилари ва йўл-патрул хизматидаги таъмагирликлардан мунтазам шикоят қилиб келаëтган сўхликлар ўтган давр мобайнида президент Ислом Каримов¸ кейинги бир йил давомида Шавкат Мирзиëевга Озодлик орқали бир неча мурожаат қилиб¸ Сўх-Риштон йўлининг очилиши масаласини ҳал қилишни сўраган эди.

- Йиллар давомида Фарғона вилояти ҳокимлигига неча бор шикоят қилдик. Сўх-Риштон йўлини очиб беринг¸ деб неча бор сўрадик. Аммо додимизга ҳеч ким қулоқ солмайди. Тошкентга чиқолмаяпмиз¸ бизга коридор очиб беринглар деб. Наҳотки¸ икки давлат ҳукумати бир маслаҳат қилиб¸ шу масалани ҳал қилолмаса! Сўх халқи ниҳоятда қийналиб кетди¸ аҳвол ëмон бу ерда¸ деган эди Шавкат Миризëев ҳокимиятга келишидан саноқли кунлар ўтиб Озодлик орқали сўхликлар номидан мурожаат қилганлар бири.

5 сентябрь куни Ўзбекистон-Қирғизистон расмий делегациялари учрашувида гапирган Мирзиëев тез кунларда Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегаралари чекловларсиз борди-келди учун очилишини ваъда қилган эди:

- Бугун 20-25 дақиқа қирғиз телевидениесини кўрдим. Унда одамлар “Наҳотки Ўзбекистон президентининг келиши билан мен яна Андижонга аввалгидай бориб келиш имкониятига эга бўламан? Наҳотки, бу иш амалга ошади?” деб гапиришаяпти. Мен сизларга жавоб бериб, шуни айтишни ҳоҳлардимки, ҳа, бу иш амалга ошади, деди жумладан Ўзбекистон президенти қирғиз ҳамкасби Алмазбек Атамбаев билан учрашувда жумладан.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG