Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:55

"Мирзиëев Самарқандда Каримов айғоқчиларидан омон чиқди"


Ўзбекистон давлат бошқаруви тизимларининг барчасини де факто ўз қўлига олган Шавкат Мирзиëев.
Ўзбекистон давлат бошқаруви тизимларининг барчасини де факто ўз қўлига олган Шавкат Мирзиëев.

Ҳозирда мамлакат ҳокимиятининг қарийб барча тизимларини ўз қўлига олган Шавкат Мирзиëевнинг 4 декабрга белгиланган президент сайловида вақтинчалик деган сўздан қутулиб¸ мамлакат президенти бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бошқаруви пост-Каримов давридан Мирзиëев босқичига ўта бошлаган айни кунларда Озодлик қарийб 30 йилдан бери мамлакат ҳокимият тизимларида муттасил юқорига кўтарилиб келган Шавкат Мирзиëевни шахсан билган-таниганларни хос суҳбатга чорламоқда.

Бу суҳбатлар асносида Озодлик бугун Ўзбекистон жамоатчилигини ўйлантираëтган Шавкат Мирзиеëв ким¸ унинг ҳокимият пиллапояларидан кўтарилиши сабаблари нимада¸ Ўзбекистон президентлигига қарийб ягона номзодга айланган Мирзиëвдан сиëсатчи сифатида нималар кутиш мумкин¸ каби саволларга жавоб топишга уринмоқда.

Кузатишлари эътиборингизга тақдим этилаëтган биринчи суҳбатдош ўтмишда Ўзбекистон ҳукумати таркибида ишлаган юқори лавозимли собиқ амалдор. У хавфсизлик хавотирлари боис шахси очиқланмаслигини сўради.

"Мирзиëев Самарқандда Каримов синовидан ўтди"

- Мен ҳукуматда юқори лавозимда ишлаганимда¸ бу (Шавкат Мирзиëев) депутат бўлган. У пайтда Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши деб аталарди. СССР қулаëтган пайтда¸90-йилларда Олий кенгашда комитетни бошқарарди. Кейин Шуҳрат Нусратовни (Каримовни кескин танқид қилган депутат – таҳр.) ишдан олишиб¸ ўрнига буни Мирзо Улуғбек районига ҳоким қилди. Очиғини айтсам¸ жуда лаганбардор бола эди. Каримовга хушомад қилиб юрарди. Мирзо Улуғбек районидан Жиззахга¸ ундан Самарқандга ҳоким бўлди. Самарқанддан кейин бош вазир қилди. Мен билган пайтларда¸ Олий Кенгашда булар уч киши эди. Мирзиëев¸ академик Аъзамхўжаевнинг ўғли Алишер ва Эркин Ҳалилов. Учта ëш йигит¸ уч оғайни. Улар бир-бири билан яқин дўст эди ўша маҳалларда. Жуда фаоллик кўрсатган¸ қаттиқ ишлаган йигитлар эди. Аъзамхўжаевнинг ўғли отасининг обрўси учунми¸ ўзини сал четроқ оларди¸ лекин Мирзиëев билан Ҳалилов Каримовга ялтоқиликда¸ унинг қўйнига кириб кетишарди. Шу даражада кириб кетишдики¸ Каримов Мирзиëевни райондан Жиззахга ҳоким қилди¸ Ҳалиловни аввалига Олий Мажлис раисига ўринбосар¸ кейин Йўлдошевни йўқотиб¸ ўрнига раис қилиб қўйди. Аъзамхўжаевга унча эътибор бермади¸ уни бир муддат Украинага элчи ҳам эмас¸ доимий вакил қилиб юборди. Кейинчалик¸ у умуман йўқ бўп кетди¸ Ҳалилов урилди¸ бу бола (Мирзиëев) бўлса¸ 25 йилдан кўпроқ Каримовнинг хизматини қилиб¸ ўтда ëнмас¸ сувда чўкмас образлар каби¸ ëнмади ҳам¸ чўкмади ҳам¸ мана энди унинг ўрнига келди.

Бу шунча узоқ вақт қандай қилиб Каримовнинг ëнида урилмай-сурилмай юрди¸ дерсиз. Менимча¸ бу Самарқандда ҳокимлик қилганда¸ Каримовнинг синовидан яхши ўтди. Нимага деганда¸ Мирзиëевнинг Самарқанддаги ҳар бир қадамини Каримовнинг одамлари кузатиб юриб¸ унга оқизмай-томизмай етказишарди. Самарқандда ишончини қозонгандан кейин уни ҳукуматга раис қилди. Раис қилгандаям ҳеч нарсага жавоб бермайдиган¸ лекин ҳамма буйруқни бажарадиган раис қилди. Нима учун? Кўп одамлар оддий бир ҳақиқатни тушунмайди. Каримов ўзи иккиюзлама одам эди – тилида бир¸ дилида бошқа. Тилида кланларга¸ қариндош-уруғчиликка қарши чиққан ҳамиша. Ҳа¸ ҳақиқатда Каримов иккита кланнинг белини синдирди – Тошкент ва Фарғона кланларини. Лекин кланлар феодал тузумда табиий ҳолат¸ Ўзбекистонда турган-битгани феодал тузум ҳалиям. Каримов бу иккита кланни белидан синдириб¸ ўрнига учинчи ниҳоятда қудратли учинчи кланни – Самарқанд-Жиззах кланини яратди. Ичида қисман Сирдарë ва Бухоро ҳам бор бунинг. Мана шу тўрт област вакиллари бошқарувдаги асосий клан бўлиб қолди ҳозир. Буларни энди ҳокимиятдан осонлик билан суғуриб бўлмайди. Мирзиëевнинг 25 йилдан кўпроқ ҳатти-ҳаракати¸ хулқ-атворига қараб¸ мен ундан ҳеч нима кутмайман.

Азиз муштарий! Сиз ҳам Шавкат Мирзаевни яқиндан билган-таниганлардан бўлсангиз¸ хусусан¸ ҳокимият тизимларида у билан бирга ишлаган бўлсангиз¸ Ўзбекистон президентлигига даъвогарлик қилаëтган бу шахс ҳақидаги ҳикояларингизни жамоатчилик билан ўртоқлашишингиз мумкин. Бунинг учун сайтимиз¸ ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали биз билан боғланинг¸ билганларингизни бизга матн ëки овозли шаклда юборинг.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG