Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:32

Бош прокуратура Суннатов ва Файзиевнинг ушлангани ҳақидаги Озодлик хабарларини тасдиқлади


Бош прокуратуранинг 2 март кунги баëноти.
Бош прокуратуранинг 2 март кунги баëноти.

2 март куни Ўзбекистон Бош прокуратураси сайтида эълон қилинган “Оммавий ахборот воситалари диққатига” деб номланган расмий баëнотда¸ Озодлик 26 -27 февраль кунлари тарқатган хабарлар тасдиқланди.

Ўзбекистон ҳуқуқ тизимларидаги бир-биридан мустақил манбаларига таяниб Озодлик Ўзбекистон Бош прокурорининг собиқ ўринбосари¸ 45 яшар адлия полковниги Улуғбек Суннатовнинг 24 февраль куни ҳибсга олинганини хабар қилган эди.

27 февраль куни эса Тошкент вилоятининг собиқ прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Жамшид Файзиевнинг 23 февралдан 24 февралга ўтар кечаси Шайхонтоҳур туманидаги ҳовлисидан прокуратуранинг махсус гуруҳи тарафидан қўлига кишан¸ бошига эса қоп кийгизилиб олиб кетилгани ҳақида Озодлик хабар тарқатган эди.

Озодликка шахси сир қолиш шарти билан гапирган Тошкент мулозимлари бу иккала амалдорнинг собиқ Бош прокурор Рашиджон Қодиров иши доирасида ушланганини билдирган эди.

2 март куни бу иккала хабарни битта баëнот орқали тасдиқлаган Бош прокуратура матбуот хизмати:

- Ҳозирги кунда жиноят иши бўйича бош прокурорнинг собиқ ўринбосарлари ҳамда Тошкент вилоятининг собиқ прокурорлари Ж.Файзиев ва У.Суннатов ушланган, деб ëзди.

Мазкур баëнотда Бош прокуратура “Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ тергов органи дастлабки терговни олиб бориш вақтида жиноят ишидаги барча маълумотларни ёки унинг муайян қисмидаги маълумотларни ошкор қилинмайдиган деб эътироф этишга ҳақли эканлигини” ҳам маълум қилди.

Айни пайтда¸ “мазкур жиноят иши бўйича тергов сирини ташкил қилмайдиган қўшимча ахборотлар вужудга келиши баробарида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг расмий сайтида тегишли маълумотлар чоп этиб борилиши”ни ҳам ваъда қилди.

XS
SM
MD
LG