Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:07

Ўзбекистон Бош прокурорининг собиқ ўринбосари устидан жиноят иши очилди


Собиқ прокурор Улуғбек Суннатов
Собиқ прокурор Улуғбек Суннатов

Ўзбекистон Бош прокурорининг собиқ ўринбосари¸ 45 яшар адлия полковниги Улуғбек Суннатов устидан жиноят иши очилган.

Суннатов жорий йилнинг 24 февралида ўзининг Тошкентдаги ховлисида Прокуратура ходимлари гуруҳи тарафидан қўлга олиниб, сўроқ қилинмоқда.

2017 йил охиридан бошлаб Тошкент вилоят прокурори бўлиб ишлаган Улуғбек Суннатов жорий йилнинг 5 январида Ўзбекистон президентининг топшириғи билан ишда йўл қўйган жиддий камчиликлари учун лавозимидан озод қилинган эди.

Ўзбекистон Бош прокуратурасида ишлайдиган ва исми айтилишини истамаган ходимнинг 26 февраль куни Озодликка билдиришича¸ Суннатов 23 февраль куни ҳибсга олинган собиқ Бош прокурор Қодиров иши доирасида ушланган.

"Улуғбек Суннатов ушлангани" ва ҳозир Бош прокуратура биносида "сўроқ қилинаётганлигини" айтган Ўзбекистон куч ишлатар тизимларидан бирида ишлайдиган зобитга кўра¸ Бош прокурорининг собиқ ўринбосарига нисбатан Жиноят кодексининг "Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш" (205-модда) ва "Пора олиш" (210-модда) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этишда гумон қилинмоқда.

Шунингдек, Улуғбек Суннатов Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси раислигидан ҳам озод қилинган. Айни идора мулозимининг 26 февраль куни Озодлик мухбирига бундай деди:

“Улуғбек Жалилович лавозимидан озод қилинди. У киши устидан жиноят иши очилиб, қамоққа олинганидан кейин тезгина мажлис ўтказиб Миллий паралимпия раҳбарлигидан озод қилдик”.

Прокуратура матбуот хизмати Суннатовнинг қўлга олинганини инкор қилмади

Ўзбекистон Бош орокуратураси матбуот хизмати ходими Воҳид Шароповнинг 26 август куни Озодликка айтишича¸ “Рашид Қодиров иши доирасида ушлаб турилганлар ҳақидаги маълумотлар тергов сири бўлгани боис ошкор қилинмайди”.

Озодлик мухбирининг Ўзбекистон Бош прокурорининг собиқ ўринбосари Улуғбек Суннатов ушландими деган саволига¸ Шаропов “Мен буни инкор қилмайман”, деб жавоб берди.

Ўзбекистон Бош прокурорининг собиқ ўринбосари устидан жиноят иши очилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:59 0:00

Ичкарига олинган "Булбулигўëлар"

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида ишлайдиган ва исми сир қолишини истаган мулозимнинг 26 февраль куни Озодликка айтишича¸ собиқ Бош прокурор Рашиджон Қодиров Ўзбекистон МХХси собиқ раиси Рустам Иноятовга қарши берган кўрсатмадан кейин Улуғбек Суннатовни ушлаш ҳақида Бош прокуратура фармойиш берган.

"Яқинда Шавкат Миромонович кўча жаргонида «ичкарига олинган» амалдорлар «булбулдек сайраётгани» ҳақида гапирган эди¸ эшитгандирсиз. Собиқ прокурор ҳам ҳозир булбулдай сайратилиб янги-янги амалдорлар ичкарига олинишига сабаб бўляпти. Суннатовни ҳам унинг кўрсатмасига кўра¸ ичкарига олишди¸ дея иддао қилди мулозим.

Қашқадарë прокурорининг тўхтатилган парвози

Адлия полковниги Улуғбек Суннатов 2014 йилгача Қашқадарë вилоят прокурори бўлиб ишлаб келган. 2014 йилда Суннатов Ўзбекистон президенти фармонига биноан, ўша пайтда Ўзбекистон Бош прокурори бўлиб ишлаган ва шу кунларда порахўрликда гумонланиб ҳибсда қолаëтган Рашиджон Қодировга ўринбосар қилиб тайинланган эди.

Суннатов Бош прокурор ўринбосари ва Қонунчилик ижроси устидан назорат бош бошқармаси раҳбари лавозимида ишлаган.

2017 йилнинг 21 ноябрида Улуғбек Суннатов Бош прокурор ўринбосари лавозимидан озод қилиниб, Тошкент вилоят прокурори лавозимига тайинланди.

Орадан 45 кун ўтиб Суннатов президент танқидига учради ва “масъулиятсизлиги, вазифасига нисбатан совуққонлиги ва ишда йўл қўйган хато-камчиликлари учун" эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Қодиров иши доирасидаги “қама-қамалар”?

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабарига кўра, мамлакат собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодиров ҳибсга олиниб¸ унга нисбатан Жиноят кодексининг 165, 205, 210-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон Бош прокуратурасида ишлайдиган ва исми айтилишини истамаган ходимнинг иддао қилишича, бу жиноят иши доирасида “ўнлаб мулозимлар сўроқ қилинмоқда¸ улар орасида Тошкент шаҳар собиқ прокурори ҳам бор”.

Айни пайтда Озодлик “собиқ Бош прокурор иши” доирасида ҳибсга олинганлар ҳақида маълумотларни йиғмоқда.

Сиз бу жараëнга бевосита алоқадор бўлсангиз¸ марҳамат¸ тафсилотларни Озодлик билан ўртоқлашинг.

XS
SM
MD
LG