Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:47

Мирзиёевнинг танқидидан сўнг йўл-патрул постларини олиб ташлаш бошланди(ВИДЕО)


Бу ерда Андижонга Олтинкўл туманидан кириш 36-йўл патрул пости бор эди.
Бу ерда Андижонга Олтинкўл туманидан кириш 36-йўл патрул пости бор эди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг вилоятлар ўртасидаги йўл-патрул постлари ҳаддан зиёд кўплигини танқид қилгандан сўнг, Озодлик олган маълумотларга кўра, бир қатор вилоятларнинг ички йўлларидаги айрим постлар қисқартирилди. Бироқ вилоятлар чегарасидаги постлар ҳануз ишлаб турибди.

Мирзиёев текшириш назорат пунктлари тугатилишини буюрди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:42 0:00

Андижон шаҳридаги киракашлардан бирининг айтишича, президент танқидининг эртаси куни, 23 декабрда Олтинкўл туманидан Андижон шаҳрига кириш йўл-патрул пости олиб ташланган:

“Бу ГАИлар кечаю-кундуз машиналарни тўхтатиб, турли хил баҳоналарни қилиб ҳайдовчиларнинг пулини шиладиган пост эди. Ҳозир бу постнинг будкалари ҳам олиб ташланди. Шунингдек, Боғишамолдан чиқувчи 41 йўл-патрул постида ҳам ГАИлар йўқ, битта мелиса турибди, холос. Ҳайдовчилар хурсанд бўлиб қолди”, деди андижонлик киракаш.

Аммо, Андижон вилоят ички ишлар бошқармасида ишлайдиган мулозим, туманлараро постлар ҳали турганлигини айтди:

“Ҳали Асака-Қува, Шаҳрихон-Қува, Шаҳрихон-Бўз, Асака-Марҳамат туманлари орасидаги постлар ишлаб турибди. Буларни қолдириш ёки олиб ташлаш масаласи муҳокама қилиняпти”, деди мулозим.

Мирзиёевнинг танқидидан сўнг йўл-патрул постларини олиб ташлаш бошланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:31 0:00
Бевосита линк

Бухоро вилоят ички ишлар бошқармаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимининг ўзини таништирмаган мулозими вилоятга кирадиган ва чиқадиган йўлларга қўйилган барча постлар олиб ташланганини айтди:

“Бухоро вилоятида учта катта пост: Сармижон, Қизилқум ва Чўлқувар постимиз бор эди. Уччаласида ҳам ходимлар олиниб, йўллар очиб ташланди”, деди мулозим.

Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасининг ўзини таништирмаган мулозимининг айтишича, вилоят бўйича олтита пост қолган холос:

“Сурхондарё Тожикистон ва Афғонистон билан чегарадош бўлганлиги сабабли йўл-патруль постлари, блок постлар жуда ҳам кўп эди. Куни-кеча президентимиз танқидидан сўнг, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, миллий хавфсизлик хизмати вакили ва бошқа раҳбарлар билан маслаҳат кенгаши ўтказиб, шу постларнинг энг зарурларини қолдириб, олтита қолдирдик холос”, деди мулозим.

Аммо, Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятлари орасидаги йўл-патрул постлари олиб ташланмаган.

Сирдарёлик киракаш Иномжоннинг айтишича, Тошкент ва Сирдарё ички ишлар мулозимлари президент топшириғини бажаришга шошилмаяпти:

“Бугун ҳам Ховосдан Тошкентга бориб келдим. Ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Постлар аввалгидай ишлаяпти”, деди Иномжон.

Мамлакат ичкарисида божхона пости нега керак?

Сурхондарё вилоятининг Дарбанд йўл-патрул постида божхона назорати пункти ҳам амал қилади.

Озодликка илгари шикоят қилган ҳайдовчилар мамлакат ичкарисида божхона постининг бўлишидан норозилик билдирган эди.

Озодлик бу саволга жавоб олиш учун Ўзбекистон Божхона қўмитасининг божхона назоратини ташкил этиш бошқармаси мулозими билан боғланди.

Ўзини таништирмаган мулозим, бу постдаги божхона назорати пункти Ўзбекистон марҳум президенти Ислом Каримов қарори билан ўрнатилгани айтди.

Мулозим мамлакат ичида божхона назорати пости ўрнатиш қанчалик мантиққа тўғри келиши ҳақидаги саволни жавобсиз қолдирди.

Ўзбекистон марҳум президенти Ислом Каримовнинг 2016 йилнинг 9 июнь сонидаги 193-қарорига мувофиқ “Дарбанд” божхона пунктининг фаолияти фақат “Термиз-Қарши” йўналишида ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларида уларни мобил инспекция-текшириш комплексидан фойдаланган ҳолда текшириш йўли билан контрабандани аниқлаш ва олдини олишга йўналтирилиши белгиланган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 декабрь Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида, беҳисоб йўл-патрул постлари туризмни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётгани ва оддий одамларни қийнаб юбораётгани ҳақида гапирган эди:

"Ҳозирги вақтда вилоятлар ўртасида йўл-патруль постларининг эскича жойлашуви ҳаракатланиш эркинлигини чеклаб, савдо-иқтисодий муносабатлар, ички ва ташқи туризм ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ўзингиз ўйланг, бугунги кунда мамлакатимиз ҳудудида 60 дан зиёд бундай пост мавжуд. Энди тасаввур қилинг, оддий одам Хоразмдан Тошкентга машинасида бормоқчи бўлса, йўлда 17 та постдан ўтади. Фарғона водийсидан келаётган киши эса 8 та ана шундай постга дуч келади", деган эди Шавкат Мирзиёев .

XS
SM
MD
LG