Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:55

Президент Мирзиёев: Экоҳаракатнинг Қонунчилик палатасидаги квотаси бекор қилинади


Экологик ҳаракат вакиллари учун парламент қуйи палатасига квота ажратилмайди, дея маълум қилди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жума куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига мурожаатида. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

«Ўйлайманки, барча сиёсий кучлар учун тенг шароитлар яратиш ва Экологик ҳаракат вакиллари учун квота ажратишдан воз кечиш вақти келди», - деди давлат раҳбари.

Президент мазкур ўзгаришлар сиёсий майдондаги соғлом рақобатни кучайтириб, Экологик ҳаракатнинг алоҳида сиёсий куч сифатидаги ўрнини мустаҳкамлашини қўшимча қилди.

Экоҳаракатга Қонунчилик палатасида 15 та депутат ўрнини ажратиш атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик вазиятни яхшилаш ва аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш масалаларининг долзарблиги ҳисобга олинган ҳолда 2009 йилда тақдим этилган эди.

XS
SM
MD
LG