Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:32

Президент Ички ишларнинг собиқ вазирини хиёнатда айблади


Ички ишлар вазирлиги
Ички ишлар вазирлиги

Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномаси вақтида собиқ Ички ишлар вазири Адҳамжон Аҳмедбоевни хиёнатда айблади.

Бу ҳақда хабар қилган Кун.уз сайтига кўра, Президент «Аҳмедбаевнинг ҳамма генераллари қаерда юрганини биламизми? Уни хиёнат қилгани учун олиб ташладим», деган.

Аҳмедбаевнинг хиёнати нимадан иборат экани ҳақда хабарда айтилмаган.

Президент ҳар бир ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимларининг иш фоалиятини юритишда Конституциявий нормалар борлигини қайд этиб ўтган.

2013 йилдан ИИВ раҳбари сифатида ишлаган Аҳмаджон Аҳмедбоев шу йилнинг январида лавозимидан озод этилиб, президент маслаҳатчиси лавозимига ўтказилганди. Унинг ўрнига Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Абдусалом Азизовтайинланганди. Сентябрь ойида эса Абдусалом Азизов Мудофаа вазирига айланди, унинг ўрнини Пўлат Бобожонов эгаллади.

XS
SM
MD
LG