Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:30

Ўзбекистонда “уй-жой амнистияси” эълон қилиниши кутилмоқда


Бундан 11 йил олдин қурган иморатини ҳанузгача ўз номига расмийлаштира олмаётган, иши Олий судгача етиб борган Баҳром Одилов ва унга ўхшаган минглаб ўзбекистонликлар- нинг муаммосини президент Мирзиёев 1 майда имзолаши кутилаётган фармон ҳал қилиши мумкин.

11 апрелда “Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси” порталида ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этишга қонуний асос бўлувчи Президент фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистонда “қурилиш амнистияси” эълон қилиниши кутилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:41 0:00
Бевосита линк

Баҳром Одиловнинг 2006 йилдаги савдодан бошланган "савдолари"

6 қиз, 1 ўғилнинг отаси, 2000 йилдан буён маҳалла посбонбошиси, ўртачирчиқлик 51 яшар Баҳром Одилов қишлоқдоши, отасининг дўсти, милициянинг истеъфодаги полковнигидан 2006 йили ер участкаси сотиб олгани, ўшандан буён боши ғавғодан чиқмаётгани, сотиб олгани ерга қурган иморатини ҳалигача ўзиники қилиб ололмаётганини Озодликка айтиб берди.

Одиловнинг айтишича, унга ер сотган одамнинг ўғли 2014 йили уни судга берган ва суд 2016 нинг майида Баҳром қурган уйнинг “ўзбошимчалик билан қурилгани” тўғрисида қарор чиқарган. Туман суди қароридан норози бўлган Одилов Олий судга арз қилган. Олий суднинг топшириғи билан ишни Сирдарё вилоят суди қайта кўриб чиққан ва туман суди қарорини бекор қилган.

Лекин масала ҳануз ечилмай турибди.

Баҳром Одилов билан суҳбат мазмуни бугунги мавзу доирасидан кенгроқки, тингласангиз, унинг бошқа бир қатор жиҳатларини илғайсиз.

Баҳром Одиловнинг 2006 йилдаги савдодан бошланган "савдолари"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:15:27 0:00
Бевосита линк

Баҳром Одилов иши юзасидан ҳуқуқшуносдан олганимиз жавобни кейинроқ келтирамиз.

Президент нима учун уй-жой амнистияси эълон қилмоқчи?

2018 йилнинг 1 майидан кучга кириши режалаштирилган фармон лойиҳаси муқаддимасида мамлакатда кўчмас мулк фондининг ялпи хатлови ўтказилгани;

хатлов давомида минглаб фуқаролар кўп йиллар давомида ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олгани ва ноқонуний турар-жойларни барпо этиш ҳолатлари республика бўйича оммавий тус олгани эътироф этилган.

“Натижада <...> уй-жойга зарур ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги аҳолида бошқа ижтимоий муаммоларнинг келиб чиқишига, хусусан ҳақиқатда яшаб турган жойга прописка қилиниши, мулк ҳуқуқига эга бўлиши ва уни амалга ошириш имконияти мавжуд эмаслигига олиб келди”, дейилган фармон лойиҳасида.

Унда шу масала юзасидан Президент Виртуал қабулхонасига турар жойига кадастр ҳужжатларини беришни сўраб 5 мингдан зиёд, депутатлар, сенаторлар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан ўтказилган сайёр қабулларда – 3 мингдан зиёд мурожаат келиб тушгани айтилган.

Фармон лойиҳасининг муқаддимасида эътироф этилган муаммоларни бартараф этиш мақсадида Президент бир қатор чораларни белгилаганки, уларнинг асосий мазмуни будир:

Президент “уй-жой амнистияси” эълон қилмоқчи ва бу амнистия фармон кучга кирган кундан бошлаб 2018 йилнинг 31 декабригача амал қилади.

Фармон лойиҳасини ўқиб, унинг мағзини айтиб беришни тошкентлик ҳуқуқшунос Руҳиддин Комиловдан илтимос қилдик.

Мутахассис фикри

Лойиҳа матни билан танишиб чиққан ҳуқуқшунос, муаммонинг чиндан ҳам кўлами катта эканлигини эътироф этар экан, Тошкент вилоятида ҳатто темир йўлга яқин ерларга ҳам одамлар уй қуриб олганини кўрганини, ваҳоланки, темир йўлгача бўлган 70 метрли майдон бўш туриши кераклигини айтди.

Хўш, фармон лойиҳаси шу бугунги кўринишида имзоланса, ўша уйлар, яъни темир йўлга яқин қурилган уйлар ҳам амнистияга тушадими?

Бу саволга ҳуқуқшунос Руҳиддин Комилов бундай жавоб берди:

- Йўқ, бундай уйларга фармон тадбиқ этилмайди. “Қизил зона”да бўлмаган (яъни уй-жой қуриш мумкин бўлмаган) ерларга қурилган уйлар қонунийлаштириб берилиши айтилган фармон лойиҳасида,- деди ҳуқуқшунос.

Унинг фармон лойиҳаси мазмунидан келиб чиқиб айтишича, кўпқаватли уйлар олдидаги майдонларга қурилган иншоотлар амнистияга тушмайди. “Чунки бундай жойлар кўпчилик фойланадиган жойлар ҳисобланади”, - деди ҳуқуқшунос Руҳиддин Комилов.

Ўртачирчиқлик Баҳром Одилов қурган уй амнистияга тушадими?

Бу саволга унинг ишидан хабари бор Руҳиддин Комилов бундай жавоб берди:

- Албатта, фармон имзоланса, унинг масаласи ижобий ҳал бўлиши мумкин. Билишимча, Баҳром Одилов туман ҳокимлигига қурган иморати турган участкага эгалик қилиш ҳуқуқини бериш тўғрисида ариза топширган. Лекин, унинг аризасини қондириш учун асос бўла оладиган меъёрий ҳужжат йўқлиги учун шу пайтгача рад этиб келинган. Фармон қабул қилинса, албатта, иши ҳал бўлади, - деди ҳуқуқшунос Руҳиддин Комилов.

XS
SM
MD
LG