Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 04:58

Ëшлар иттифоқи Каримов даврида исталмаган икки киночини Ўзбекистонга олиб келди


 Бугунга келиб ўзбек киночилари Ҳолливудда ҳам фильм олмоқда
Бугунга келиб ўзбек киночилари Ҳолливудда ҳам фильм олмоқда

28 ноябрь куни Тошкентдаги “Ëшлар саройи”да ëш киночиларнинг"PROlogue" дея номланган кинофестивали очилди. Ўзбекистон ëшлар иттифоқи тарафидан ташкил қилинган бу тадбирда кейинги 25 йил мобайнида мамлакатдаги расмий тадбирларда қатнаштирилмай келган икки киночи муҳтарам меҳмон мақомида иштирок этди.

1991 йили суратга олинган “Шок” фильмидан кейин расмий Тошкент танқидига учраб Москвага кетиб қолган 75 яшар киночи Элëр Эшмуҳаммедов фестиваль очилишида чиқиш қилди ва ëш ўзбек киночилари учун мастер-класс (маҳорат дарси) берди.

Шунингдек тадбирда Ўзбекистондаги кино санъати таназзулини танқид қилиб келгани боис кейинги 25 йил ичида исталмаган шахсга айланган 80 яшар Али Ҳамроев ҳам фаол иштирок этмоқда. Ҳамроев кейинги пайтда Италия ва Россияда ижод қилиб келади.

Озодлик билан суҳбатда Али Ҳамроев Ўзбекистон ëшлар иттифоқи раиси¸ Ўзбекистон президентининг давлат маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуронбоев шахсан таклиф қилгани боис тадбирда иштирок этаëтганини айтди.

Ҳамроевнинг билдиришича¸ тадбир очилган саройда “Орамиздаги афсоналар” деган стендда ўзи ва Элëр Эшмуҳаммедовнинг тасвирини кўриб севинган.

Кинорежиссер Ҳилол Насимов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:17 0:00

Озодлик билан 28 ноябрь куни суҳбатлашган киночи¸ “Ўзбекфильм” киностудияси собиқ раҳбари Ҳилол Насимов “ўзбек халқида гина-гудрат йўқлиги боисм Али Ҳамроев каби ўз вақтида бизни танқид қилган киночини таклиф қилдик”¸ дея таъкидлади.

Али Ҳамроев суратга олган кинолар афсонага айланган
Али Ҳамроев суратга олган кинолар афсонага айланган

Фестивалда энди ижодини бошлаган ўзбек киночиларининг қисқа метражли фильмлари намойиш қилинмоқда.

Фестиваль ишида қатнашаëтган мунаққид Акмал Ризевнинг 28 ноябрь куни Озодликка айтишича¸ режиссер Элнур Абраевнинг “Жаноза” фильми фестивалнинг биринчи куни қатнашчиларда қизиқиш уйғотган:

- Ритуалларнинг инсон тақдиридаги акси “Жаноза” фильмида ишонарли тасвирланган. Мухлиса Азизованинг “У” деган фильми эса экспрементал кино ўлароқ қизиқиш уйғотди¸ дейди суҳбатдош.

Ризевга кўра¸ "PROlogue" кинофестивали 2013 йилда Гулнора Каримова тарафидан ташкил қилинган “Олтин гепард” кинофестивалидан кейин ҳосил бўлган маданий бўшлиқни тўлдиришга қаратилган илк киноанжумандир.

Ҳилол Насимов ўзининг зиддиятли фильмлари билан танилган
Ҳилол Насимов ўзининг зиддиятли фильмлари билан танилган

Таниқли киночи Ҳилол Насимов "PROlogue" кинофестивалига халқаро мақом берилиши устида иш олиб борилаëтганини айтди.

Унга кўра¸ бугунги ўзбек ëш киночилари эртанги куннинг ëрқин юлдузларидир:

- Фестивалда қатнашаëтган ëш ижодкорлар орасида фарзандим ва талабаларим борлиги учун айтмаяпман. Ростдан ҳам ëш ўзбек киночилари халқаро кинофестивалларда совринлар олиб¸ ҳукуматимиз кўмагида чет элга бориб ўрганиб¸ ўз соҳасининг забардаст усталари бўлиб етишмоқда. Қарс икки қўлдан чиқади¸ дейди суҳбатдош.

"Муз эриши?"

Ўзбекистон бошқарувига Шавкат Мирзиëев келиши ортидан Каримов даврида "исталмаган шахс" мақомида бўлган ижодкорларни уларга қўйилган норасмий тақиқ тамғасидан озод қилиш бошланди.

25 йил давомида китоблари чоп қилинмай¸ лавозим ва давлат тадбирларидан узоқ тутилган шоира Ҳалима Худойбердиева ва Нурали Қобил каби шоир-ëзувчиларга Мирзиëев даврида эҳтиром кўрсатишга киришилди.

Шерали Жўраев¸ Юлдуз Усмонова¸ Маҳмуджон Азимов каби ҳофизлар учун катта саҳна эшиклари қайта очилди.

Шухрат Аббосов¸ Комил Ëрматов каби киночиларнинг Каримов даврида тақиқ қўйилган совет мавзусидаги фильмлари яна намойиш қилина бошланди.

"Ўзбек киносининг икки устуни " дея кўриладиган Элëр Эшмуҳаммедов ва Али Ҳамроевларнинг Тошкентга қайтиши ҳам¸ мунаққид Акмал Ризаев назарида¸ Мирзиëев бошлаб берган "муз эриши" жараëнининг навбатдаги аломатидир.

XS
SM
MD
LG