Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:36

Қамоққа олинган журналист ҳақида янги кино олган “Ўзбеккино”да ислоҳотлар бошланмоқда


"Ҳуррият қурбонлари" фильмидан парча
"Ҳуррият қурбонлари" фильмидан парча

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги ҳомийлиги ва “Ўзбекфильм” киностудияси директори Ҳилол Насимов бадиий раҳбарлиги остида “Ҳуррият қурбонлари” фильми суратга олинди.

Бор-йўғи 14 дақиқа давом этадиган қисқаметражли бадиий фильм Сталин даврида миллий ғояларни тарқатгани учун фитнада айбланиб отиб ташланган ўзбек зиëлилари тақдиридан ҳикоя қилади.

Режиссерлар Санжар Султонов ва Ҳасан Алиевлар суратга олган фильмнинг бадиий раҳбари Ҳалил Насимовнинг Озодлик мухбирига айтишича¸ бу фильмга Германияда ўқиб келиб “Уйғон Туркистон” газетасини чиқаргани боис давлатга қарши фитнада айбланган ўзбек қаҳрамон қилиб олинган.

Актер Меҳридин Раҳматов ижро қилган зиëли образи ишонарли чиққан дейди тошкентлик санъатшунос Акмал Ризаев:

- Кино қисқа бўлгани учун драматик суръат доимо юқори нотада ушлаб турилади. Лола Элтоева ижросидаги эри қамалган аёл образини бугунги Ўзбекистондаги кўпчилик аëллар тушуниб қабул қилади. Қисқа метражли бу фильм катта эпик картинани учун заявка, деб тушундим.¸ дейди санъатшунос.

"Ҳуррият қурбонлари" фильмидан саҳна
"Ҳуррият қурбонлари" фильмидан саҳна

Яқин тарихдаги сиëсий қатағонлар мавзусида суратга олинган "Ҳуррият қурбонлари” фильми Ўзбекистондаги "PROlogue" кинофестивалида соврин оилишга улгурди.

Насимовнинг айтишича¸ совринни СССР халқ артисти¸ таниқли киночи Шуҳрат Аббосовнинг ўзи топширган.

Озодлик билан суҳбатда Шуҳрат Аббосов ëш киночилар Санжар Султонов ва Ҳасан Алиевларга берилган совринни топшириш учун докторлардан изн сўраб тўғри касалхонадан фестиваль бўлаëтган залга кириб борганини айтиб берди.

Аббосовга кўра¸ энди бошлаëтган киночи учун эътироф муҳим нарса¸ ҳатто бу пулдан ҳам муҳимдир.

Шуҳрат Аббосов шогирдлар даврасида
Шуҳрат Аббосов шогирдлар даврасида

Ўзбекфильм киностудияси директори Ҳилол Насимовнинг айтишича, 10 октябрдан бошлаб ҳукумат қарори билан Ўзбекистон кино саноати қайта тузилади. Суҳбатдошга кўра¸ бу ўзгаришлар ëш ижодкорлар билан бирга кекса маҳоратли ижодкорлар учун янги имкониятлар очади.

Қамоққа олинган журналист ҳақида янги кино олган “Ўзбеккино”да ислоҳотлар бошланмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:27:44 0:00
Бевосита линк

Ҳилол Насимовга кўра, ўзбек киночилари давлат гранти ҳисобидан йилига 20 та бадиий фильм ва 15 та анимацион фильм олиш имкониятига эга бўлишган.

Суҳбатдошга кўра¸ бу кинолар олдингидиек мелодрама бўлмасдан ижтимоий-сиëсий ва тарихий мавзуларни ҳам қамрайди.

Озодликка маълум бўлишича¸ кинорежисссер Шуҳрат Аббосов тарафидан суратга олинган янги фильм шу йилнинг декабрида экранларга чиқарилади.

Озодлик билан суҳбатда Аббосов ўзининг 16 йил мобайнида унутилгани¸ ва кинолари қўйилмаганини айтиб¸ санъаткор кўпинча сиëсий об-ҳаво ўзгариши қурбони бўлишини ўз мисолида гапириб берди:

- Ҳозир республикага янги раҳбар келиб, менинг 16 йил музлатиб қўйилган учта кинолойиҳамга яшил чироқ ëқди. Улуғбек¸ Жалолиддин ҳақидаги киноасарлар ва Саид Аҳмад ижоди ҳақидаги фильмга давлат раҳбари ташаббуси билан пул ажратилди. Ҳозир мен касалхонада ëтибман. Шу имконият 16 йил илгари бўлмаганидан армондаман, деди Аббосов.

XS
SM
MD
LG