Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:45
Электр токи узилгач, зулматга чўмган Тошкент метроси йўлагидаги йўловчилар, 25 январь, 2022
Электр токи узилгач, зулматга чўмган Тошкент метроси йўлагидаги йўловчилар, 25 январь, 2022

"Свет"сиз Ўзбекистон: Энерготизимда йирик носозлик - таъминот "босқичма-босқич" тикланади

  • 25 январь, Тошкент вақти билан соат 11:00лар да пойтахт ва аксар вилоятларида электр энергияси узилиб қолди.
  • Тошкентда метро ва аэропорт иши вақтинча тўхтади, йирик шаҳарларда светофор ишламагани учун тиқин юза келди.
  • Турар-жойларда лифтга қамалиб қолган, "Амирсой" дам олиш масканида осма йўлларда қолиб кетганлар кузатилди.
  • Айни пайтда, Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам электр токи узилди, шаҳарларда транспорт коллапси кузатилди.
  • Қарийб 3 соатлардан сўнг Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида таъминот тиклана бошлади.
  • Қўшни Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам электр таъминоти тиклана бошлагани хабар қилинди.
  • Марказий Осиёда илк бор кузатилаётган техноген авария сабаби ва айбдорлари борасида дастлабки баёнотлар бир-бирига зид бўлди.
  • ​Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, аварияга Қозоғистон электр тармоғидаги "катта авария" сабаб бўлган, деб баёнот берди.
  • Қозоғистон Энергетика вазирлиги, бунга Ўзбекистон ва Қирғизистон тизимидаги дисбаланс сабаб, деб баёнот берди.
  • Шундан сўнг, Ўзбекистон томонининг тармоқларда тарқалиб улгурган расмий баёнотидан Қозоғистондаги авария қисми олиб ташланди.
  • Ҳозирча, техноген ҳодиса сабаби ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумот йўқ, расмийлар вазият ўрганилаётганини билдирган.
  • Ўзбекистон расмийлари иқтисодий зарар кўлами аниқланаётганини билдирди. Инсоний талофотлар ҳақида маълумот йўқ.
  • 25 январь кечга бориб, Ўзбекистоннинг қарийб 45 фоиз қисмида электр таъминоти тиклангани айтилди.
  • ИИВ мамлакатда "жамаот тартибини сақлаш учун" 12 минг ходим сафарбар қилинганини билдирди.

Турли вилоятларда шағам ва движокларга турнақатор навбатлар кузатилмоқда

Аксар вилоятиларида элтекр таъминоти тўлиқ тикланлангани йўқ. 25 январь кунги коллапс аҳолини ваҳимага солди.

Ҳозирча, Тошкент ва Наманган шаҳарларида аҳолининг хавотирда бозорга ёпирилгани ва навбатлар ҳақидаги хабарлар кузатилди.

Президент матубот котиби Шерзод Асадов, вазият президент Шавкат Мирзиёев назорати остида эканини айтиб, аҳолини тинчланишга чақирди

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Ўзбекистон тарихида кузатилган илк "блэкаут" таассуротларини улашмоқда

Ёзишларича, шаҳар дўконларида пластик идишларида сотиладиган сув танқислашган, шағам ва движок қидириб юрганлар кўпайган.

Айрим блогерлар, электр токи таъминоти тикланаётганини айтиб, ҳамюртларини ваҳимага берилмасликка чақирмоқда.

Gazeta.uz - Тошкент шаҳрида 25 январь кунги манзара:

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG