Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:02
Электр токи узилгач, зулматга чўмган Тошкент метроси йўлагидаги йўловчилар, 25 январь, 2022
Электр токи узилгач, зулматга чўмган Тошкент метроси йўлагидаги йўловчилар, 25 январь, 2022

"Свет"сиз Ўзбекистон: Энерготизимда йирик носозлик - таъминот "босқичма-босқич" тикланади

  • 25 январь, Тошкент вақти билан соат 11:00лар да пойтахт ва аксар вилоятларида электр энергияси узилиб қолди.
  • Тошкентда метро ва аэропорт иши вақтинча тўхтади, йирик шаҳарларда светофор ишламагани учун тиқин юза келди.
  • Турар-жойларда лифтга қамалиб қолган, "Амирсой" дам олиш масканида осма йўлларда қолиб кетганлар кузатилди.
  • Айни пайтда, Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам электр токи узилди, шаҳарларда транспорт коллапси кузатилди.
  • Қарийб 3 соатлардан сўнг Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида таъминот тиклана бошлади.
  • Қўшни Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам электр таъминоти тиклана бошлагани хабар қилинди.
  • Марказий Осиёда илк бор кузатилаётган техноген авария сабаби ва айбдорлари борасида дастлабки баёнотлар бир-бирига зид бўлди.
  • ​Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, аварияга Қозоғистон электр тармоғидаги "катта авария" сабаб бўлган, деб баёнот берди.
  • Қозоғистон Энергетика вазирлиги, бунга Ўзбекистон ва Қирғизистон тизимидаги дисбаланс сабаб, деб баёнот берди.
  • Шундан сўнг, Ўзбекистон томонининг тармоқларда тарқалиб улгурган расмий баёнотидан Қозоғистондаги авария қисми олиб ташланди.
  • Ҳозирча, техноген ҳодиса сабаби ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумот йўқ, расмийлар вазият ўрганилаётганини билдирган.
  • Ўзбекистон расмийлари иқтисодий зарар кўлами аниқланаётганини билдирди. Инсоний талофотлар ҳақида маълумот йўқ.
  • 25 январь кечга бориб, Ўзбекистоннинг қарийб 45 фоиз қисмида электр таъминоти тиклангани айтилди.
  • ИИВ мамлакатда "жамаот тартибини сақлаш учун" 12 минг ходим сафарбар қилинганини билдирди.

Қўшни Қозоғистон ва Қирғизистоннинг катта қисмида ҳам электр токи узилди

Авария натижасида Олма-ота, Шимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келгани айтилади.

Ижтимоий тармоқларда қўшни давлатлар - Қозоғистон ва Қирғизистоннинг Чимкент, Тараз, Олмаота, Туркистон, Ўш ва Бишкекда шаҳарларида ҳам электр энергияси ўчиши кузатилгани хабар қилинмоқда.

"Ягона электр тармоғига уланган Ўзбекистон электр тармоғи бу авариянинг салбий таъсири натижасида Қозоғистондан келувчи 530 линиядаги кучланиш ва частотани кескин ўзгариши оқибатида Тошкент ИЭСи, Сирдарё ИЭСи да авария ҳимоя воситалари ишлаб кетиб бу иккала станцияни ҳам автоматик равишда ўчишига олиб келган.

"Натижада Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси ўчди.

Ҳозирги вақтда қўшни давлат тармоқларидан узган ҳолатда ҳар бир ИЭСларни алоҳида ишга тушириб, босқичма-босқич тармоқларни улаб, ишга тушириш чоралари кўрилмоқда", дейилади Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Пойтахтда светофорлар ўчган, чорраҳаларда тартибсизлик бошланди

Пойтахтда светофор ҳам ишламай қолгани боис чорраҳаларда тартибсизликлар юзага келгани, айрим кўп қаватли уйларнинг лифтларида одамлар қамалиб қолган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, аҳолини электр қурилмалар ва уй жиҳозларидан фойдаланмай туришга чақирмоқда.

Ўзбекистон Уй жой коммунал хизмат вазирлиги мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида электр энергияси тизимида кузатилган узилишлар боис, иситиш, оқова ҳамда ичимлик сув тармоқларида ҳам узилишлар кузатилишидан огоҳлантирди.

Кўп вақатли уйларда совуқ сув босими камайгани, тармоқларда аҳолини сув йиғиб олишга чақириқлар пайдо бўлгани кузатилмоқда.

Мобил алоқа узилиши мумкин, дизель генераторлари қуввати 2 соатга етиши мумкин

Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, уяли алоқа компанияларнинг базавий станциялари свет ўчганда, дизель генератори билан ишлайди.

Блогерга кўра, дизель ёқилғиси фақат 2 соатга етиши мумкин.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги энергетик коллапс манбаи Қозоғистонда эканини тасдиқлади

Энергетика вазирлиги Марказий Осиёнинг уч мамлакати – Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда электр таъминотида кузатилаётган узилишларга Қозоғистон электр тармоғида рўй берган катта авария сабаб бўлганини тасдиқлади.

“Ягона электр тармоғига уланган Ўзбекистон электр тармоғи бу авариянинг салбий таъсири натижасида Қозоғистондан келувчи 530 линиядаги кучланиш ва частотани кескин ўзгариши оқибатида Тошкент ИЭСи, Сирдарё ИЭСи да авария ҳимоя воситалари ишлаб кетиб бу иккала станцияни ҳам автоматик равишда ўчишига олиб келган. Натижада Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси ўчди", дейилган хабарномада.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG