Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:20

Яккабоғ ҳокими ўринбосарига ўт қўйган тадбиркор "қасддан одам ўлдиришга уриниш"да айбланмоқда (ЯНГИ ВИДЕО)


Ҳокимият вакилининг ëқиб юборилиш саҳнаси
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:38 0:00

Ҳокимият вакилининг ëқиб юборилиш саҳнаси

20 июль куни Қашқадарë вилояти Яккабоғ тумани ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Мансур Туймаев “Обод маҳалла” дастури доирасида бузилиши буюрилган икки қаватли дўконни бузишга уринганда¸ Ўзбекистонда ҳозиргача деярли кўрилмаган қаршиликка учради.

Воқеа гувоҳларининг Озодликка 22 июль куни айтишича¸ ҳокимликнинг кредитга қурилган янги дўконларини компенсациясиз бузиш уринишига қаршилик кўрсатган тадбиркор¸ ҳоким ўринбосари устига бензин сепиб¸ уни ëқиб юборди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси Озодликда берилган Туймаевнинг ëқиб юборилиши хабарига 23 июль куни маҳаллий матбуотга изоҳ берди.

2019 йил 20 июль куни соат 17:30 ларда 1976 йилда туғилган Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари М.Т. «Ҳисор Сарлочин» МЧЖга тегишли савдо дўконларини бузиш ишларини ташкиллаштираётган вақтда мазкур жамиятда ишловчи, 1963 йилда туғилган фуқаро Б.И. ўзига тегишли савдо дўконини бузилишига фаол қаршилик кўрсатиб, М.Т.нинг юз қисмига елим идишда бўлган бензин ёқилғисини сепиб, уни ёқиб юборган. Оқибатда, М.Т. танасининг 35−40 фоизи куйиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан Б.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда тегишли процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда"¸ дейилади Бош прокуратура расмий баëнотида.

"Халқни жонидан тўйдирган Тўймасов"

Озодлик гаплашган яккабоғликлар¸ ҳоким ўринбосари Мансур Туймаевнинг Яккабоғ посëлкаси халқини “жонидан тўйдириб юборгани”ни айтиб¸ унинг хоҳлаган пайт одамларнинг уйига келиб¸ уйини бузишга мажбурлаганини айтади.

Яккабоғликлар Озодликка жўнатган видеолардан¸ Туймаев ëқилгунга қадар¸ халқнинг обдон қаҳрига учраб келгани кўрилади.

Ëқиб юборилган ҳокимият вакили ва халқ ўртасидаги зиддият
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:42 0:00

Уйларнинг бузилишга тушгани ҳақида фақат оғзаки буйруқни рўкач қилиб келган Туймаев¸ видеолардан кўрилишича¸ чўл ўртасидан қуп-қуруқ 4 сотих ерга чиқишга мажбурланган яккабоғликларни¸ “ëзма қарор йўқ жойда¸ бориб судга шикоят қил”¸ деб масхаралаб келган.

Адлия вазирлиги 22 июль куни давлат идораларининг уйи ва бошқа кўчмас мулки бузилган ўзбекистонликларга 300 миллиард сўмлик компенсацияни ҳозиргача бермаганини билдирди. Халққа қонуний ҳақини бермай келаëтган энг қарздор ҳудудлар тўртлигида Қашқадарë вилояти ҳам бор.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG