Линклар

Шошилинч хабар
17 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:43

Ўқувчиларда “ёд ғояларга нисбатан иммунитетни мустаҳкамлаш” тадбири эътирозга сабаб бўлди (ВИДЕО)


“Жаҳолатга қарши маърифат” кўрик-танлови совриндорлари.
“Жаҳолатга қарши маърифат” кўрик-танлови совриндорлари.

Халқ таълими вазирлиги томонидан уюштирилган “Жаҳолатга қарши маърифат” кўрик-танлови иштирокчилари¸ тадбирнинг "адолатсизлик" ва "ғирромлик" билан якун топгани ва унда қатнашган аксар болалар руҳини синдирганини иддао қилди.

Мактаб¸ туман¸ вилоят босқичида ўтказилган кўрик-танловининг республика миқёсидаги ғолиблари 5 ноябрь куни Тошкентда эълон қилинди.

Озодликка гапирган ўқитувчи ва ўқувчиларга кўра¸ ҳакамлар ўқувчиларнинг ижодига маҳаллийчилик ва таниш-билишчилик асосида баҳо берган.

Озодлик ўтган ой эълон қилган президентнинг махфий қарорида Халқ таълими вазирлиги ва бошқа жамоат тизимларига “умумтаълим мактаб ўқувчиларида экстремизм ва ақидапарастлик ғояларига қарши иммунитетни шакллантириш мақсадида” турли тадбирлар ўтказиш буюрилган.

Халқ таълими вазирлиги расмий сайтида 6 ноябрь куни эълон қилинган хабарда “Жаҳолатга қарши маърифат” республика кўрик-танловининг айнан “мактаб ўқувчиларининг ижодий қобилиятларини рўёбга чиқариш орқали уларда ёд ғояларга нисбатан иммунитетни мустаҳкамлаш мақсадида” ташкил этилгани ëзилган.

6 ноябрь куни Халқ таълими вазирлиги расмийларидан бу кўрик-танлов якунларига билдирилган эътирозларга муносабат олишнинг имкони бўлмади – вазирлик мулозимларига юборилган саволларга жавоб берилмади.

“Маърифат ҳақида маърифатсиз тадбир”

Озодликка “Жаҳолатга қарши маърифат” республика кўрик-танлови якуни ҳақида маълумот юборган айрим ўқитувчилар¸ тадбирга шундай баҳо берди.

Танлов Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 103-сонли мактаб-интернатда ўтказилди. 5-11 синф ўқувчилари иншо¸ шеърият ва расм чизиш бўйича беллашди. Мен бошқа йўналишларни аниқ билмайман¸ лекин шеърият йўналишида талантли болалар қолиб¸ ҳакамларнинг кўчирмачилик қилган юртдошлари ғолиб деб топилди. Бундан ҳамма ўқитувчи ва ўқувчилар жуда норози бўлди. Тўполон чиқти¸ ҳакам қочиб кетди”¸ дейди кўрик-танловда қатнашган ўқитувчилардан бири.

У шеърият йўналиши бўйича ғолиб эълон қилинганидан сўнг ўқувчи ва ўқитувчиларнинг ҳакамга билдирган норозилиги акс этган видеотасвирларни Озодликка юборди.

Ўқувчиларда “ёт ғояларга нисбатан иммунитетни мустаҳкамлаш” учун ўтказилган тадбир
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:37 0:00

Ўқувчиларнинг руҳини адолатсизликдан кўп синдирадиган нарса йўқ! Бу танловда ҳакамлар болаларимизнинг кўз ўнгида адолатсизлик қилди. Маънавият-маърифат номи билан ўтказилаëтган тадбирлар қиммати бир пул бўлди”¸ дейди Озодлик гаплашган ўқитувчилардан бири.

“Фахрий ëрлиқларда ғиж-ғиж хато”

“Жаҳолатга қарши маърифат” кўрик-танловининг республика босқичи қатнашчиларига Халқ таълими вазири ўринбосари Д.Кенжаев имзоси билан фахрий ëрлиқ тақдим этилган.

Бу ëрлиқларнинг Озодликка юборилган айрим нусхаларида имловий хатоларнинг кўплиги кўзга ташланади.

(Бу хатолар ўқувчи номи ва мактаб манзилининг ëрлиқнинг қўлда ëзилган қисмида бўлгани боис¸ Озодлик уни тақдим этганлар шахсини ошкор қилмаслик мақсадида суратларни эълон қилмаëтир – таҳр.)

Битта фахрий ëрлиқда бешта хато! Мана вазирликда қандай саводли одамлар ўтирипти¸ мана болаларимизнинг ижодига қайси савиядаги одамлар ҳакамлик қилаяпти! Ўзига вазирлик томонидан берилган ëрлиқда шунча хатони кўрган ўқувчининг аҳволини тасаввур қилаверинг! Бу ҳукуматда ишлаш учун ўқиш¸ саводли бўлиш керакмас¸ деган мужда бермайдими?” дейди Озодликка ўз ҳайратини яшира олмаган танлов қатнашчиларидан бирининг устози.

“Ëд ғоялар?”

Озодлик 6 ноябрь куни Халқ таълими вазирлиги расмийларидан кўрик-танлов якунларига нисбатан билдирилган эътирозларга муносабат ола олмади.

Вазирликнинг Telegram каналига юборилган саволларга жавоб берилмади.

Айни куни Халқ таълими вазирлиги расмий сайтида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусидаги ижодий ишлар танловининг Республика босқичи якунланди” сарлавҳали хабар эълон қилинди.

Мактаб ўқувчиларининг ижодий қобилиятларини рўёбга чиқариш орқали уларда ёд ғояларга нисбатан иммунитетни мустаҳкамлаш мақсадида “Жаҳолатга қарши маърифат” Республика кўрик-танлови ташкил этиб келинмоқда. Мазкур танлов иншо, тасвирий санъат ҳамда шеърият йўналишида ташкил этилиб, танловнинг Республика босқичи жорий йилнинг 5 ноябрида ўтказилди”¸ дейилади мазкур хабарда.

Унда ëзилишича¸ танлов иштирокчилари учала йўналишда ҳам асосий эътиборни “турли ёт ғояларнинг салбий оқибатлари, миллий истиқлол мафкураси, ўқувчи ёшларнинг баркамол инсон сифатида тарбиялаш бўйича яратилган шароитлар ва бу борада олиб борилаётган ислоҳотларни ёритиш”¸”огоҳлик ва ҳушёрлик, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш¸ диний ақидапарастлик, мазкур иллат оқибатлари акс эттириш”га қаратган.

Ўқувчиларнинг учала йўналишдаги “ижоди”га ҳам¸ хабардан англашилишича¸ уларнинг бадиий аҳамияти эмас¸ ташвиқотни қандай уддалаганига қараб баҳо берилган.

Озодлик ўтган ой жамоатчиликни президент Шавкат Мирзиëевнинг 4 сентябрь куни 4437-сонли махфий қарори мазмун-моҳияти билан таништирган эди.

Махфий қарорда Халқ таълими вазирлигига берилган аниқ топшириқлар ичида айнан “умумтаълим мактаб ўқувчиларида экстремизм ва ақидапарастлик ғояларига қарши иммунитетни шакллантириш мақсадида” конкрет тадбирлар ўтказиш буюрилган.

XS
SM
MD
LG