Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:34

Урушнинг 1000-куни: Украина Россияга ATACMSлар билан ҳужум қилди


Россия, Украина, уруш, ATACMS.
Россия, Украина, уруш, ATACMS.

Россия Мудофаа вазирлиги 19 ноябрь куни Украина Қуролли кучлари Россия ҳудудига Американинг ATACMS ракеталари билан илк ҳужумни амалга оширганини тасдиқлади.

Бир кун аввал Қўшма Штатлар Украинага ўзининг узоқ масофали ракеталари билан Россия ичкарисини нишонга олишга рухсат бергани ўртага чиққан эди.

Россия Мудофаа вазирлигига кўра, ҳужумда Брянскдаги қурол-аслаҳа омбори нишонга олинган.

Душанба куни Кремль ҳар қандай ҳужумга "тегишли ва аниқ жавоб" берилишини айтганди.

Россия томонининг билдиришича, Москва вақти билан соат 3:25 да Брянск вилоятига АҚШнинг 6 та узоқ масофага учувчи ATACMS ракеталари отилган.

Баёнотда айтилишича, ракеталарнинг 5 таси «Панцирь» зенит-ракета тизимлари томонидан уриб туширилган.

Ҳозирча расмий Киев бу хабарларга муносабат билдиргани йўқ.

Олдинроқ "РБК-Украина" нашри Украина Мудофаа вазирлигидаги манбаларга таяниб Россиянинг Бранск вилоятида, Украина билан чегарадан 130 километр ичкарида жойлашган нишон ATACMS ракеталари билан муваффақиятли урилганини хабар қилган эди.

Айни пайтда Россия президенти Владимир Путин мамлакат ядровий доктринасига ўзгартириш киритди.

Унга кўра агар ядро қуроли бўлмаган давлат ядро қуроли бўлган давлат ёрдамида Россияга ҳужум қилса, Россия қарши ҳужумда ядровий қуролдан фойдаланиши мумкин.

Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков бундан кўзланган мақсад потенциал душманларга Россия ёки унинг иттифоқчиларига қилинган ҳужум учун жавоб қайтарилиши муқаррарлигини етказиб қўйиш эканини айтган.

Буча қирғинига доир янги тафсилотлар

Рус қўшинлари 2022 йил Украинанинг Буча шаҳрини эгаллаб, юзлаб одамларни ўлдирди. Улардан бири кичик қаҳвахона эгаси Олексий Побихай эди.

Озодлик телефон суҳбатлари, илгари эълон қилинмаган видеолар, ҳужжатлар ҳамда гувоҳларнинг кўрсатмалари ёрдамида Побихайнинг ўлими тафсилотларини аниқлаштирди.

2022 йил. Россия қўшинларининг Бучадаги оммавий қирғини кутилмаганда мўъжаз қаҳвахонага йирик ҳарбий машиналар билан рейд орқали бошланди. Озодлик радиоси Украина хизмати маҳаллий қаҳвахона эгаси Алексий Побихайнинг ҳаёти ва ўлими билан боғлиқ воқеаларни бирлаштирган ҳужжатли фильм тайёрлади.

Вақти-вақти билан «тозалаш операциялари» бўлиб турарди, бироқ бир вақтнинг ўзида бир жойда бунчалик кўп ҳарбий техникалар бўлмаган”, — дейди гувоҳлардан бири.

ОЗОДЛИК ФИЛЬМИ: Украина уруши ва ўзбеклар (2 қисм)
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:38:07 0:00

Яна бир гувоҳ, руҳоний Анатолий Кушнирчук ўша кунни шундай хотирлайди:

“Рус фашистлари Олексий каби одамлардан нафратланар, у кабиларни ҳар ерда изғиб, қидиришар эди."

Побихай Буча шаҳрида улғайган. Бир қанча вақт умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритгандан сўнг, ўзи ҳам шахсий бизнесини йўлга қўяди.

2014 йилда Россия томонидан қўллаб-қувватланган айирмачилар Украина шарқида қуролли қўзғолон бошлаган вақтда Олексий кўнгилли равишда Украина кучларига ёрдам йиғиш кампанияларида иштирок этган.

2022 йил февралида Россия Украинага кенг кўламли босқин бошлаганидан сўнг, Олексий Побихай ҳам бошқалар қатори маҳаллий мудофаа бўлинмасига қўшилади. Ўшанда у Озодлик радиосига илк ва охирги бор интервью берган.

Бу интервью биринчи бор оммага намойиш этилмоқда.

Олексий Побихай ҳарбий либосда, лекин аскарга ўхшамайди. Кўзойнакдан тикилганча, «Мен кучли одамман!» деб кулади.

Кушнирчук кейинчалик берган интервьюсида Побихай эҳтимол «ўқ отишни ҳам билмагани»ни таъкидлаган.

Побихай нега рус аскарлари учун муҳим нишонга айланган эди?

Унинг Россия ишғоли даврида Украина кучлари билан яширинча ишлашни давом эттирганлигини аниқлашнинг имкони бўлмади.

Украинада бедарак кетган сурхандарёликлар. “Ўғлингизни топиб бера олмаймиз!”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:22 0:00


Олексий рус ҳарбийлари Бучада олиб борган шафқатсиз рейдлар давомида ҳибсга олинди.

Озодлик украиналик ҳарбийлар ва фаолларнинг аввал ҳибсга олиниб сўнгра отиб ўлдирилгани ёки шунчаки зўравонлик билан отиб ташланганига оид кўплаб воқеалар ҳақида репортажлар бериб келган.

Россия кучлари кўчаларда одамларни қуршовда ушлаб тургани видеокузатув камераларига муҳрланган. Рус аскарлари оила аъзолари билан телефон суҳбатларида тинч аҳолини ўлдиришга буйруқ берилганини айтган.

Рус қўшинлари Бучадан чекинар экан, кўчаларда жасадлар билан бирга кўплаб ашёвий далилларни ҳам қолдириб кетди.

Изланишлар мобайнида Побихай Сибирдаги Кемерово шаҳрида жойлашган Россия Миллий гвардиясига қарашли Кузбасс бўлинмаси томонидан ҳибсга олингани қайд этилган ҳарбий ҳужжат топилди.

Шунингдек, ушбу бўлинма бутун Буча ишғоли давомида 76-ҳаво десант дивизияси билан ишлаганлиги ҳақида ҳам қўшимча далиллар мавжуд.

Побихайнинг жасади қўллари боғланган ҳолда, бошида ўқ изи билан ўрмондаги ташландиқ рус дивизияси штабидан топилди.

ДНК текширувлари жасад Побихайники эканлигини тасдиқлади.

Олексий Побихай
Олексий Побихай

Буча озод қилинганидан олти ой ўтиб, Украина полицияси Олексий Побихай жасади топилгани акс этган видеотасвирларни эълон қилди.

Озодлик бундан роппа-роса бир йил аввал Бучада бедарак кетган 9 ўзбекистонлик меҳнат муҳожирининг тақдирига доир суриштирувини эълон қилган эди.

Ўтган йил сентябрида Украинага сафар қилган Озодлик мухбири Барно Анвар Буча ишғолининг илк кунлари бедарак кетган сурхондарёлик мигрантлар ҳақида Украина полицияси, гувоҳлар ҳамда бедарак кетганларнинг яқинлари билан суҳбатлашган.

Видеони Озодлик YouTube каналида томоша қилинг.

Озодлик Бучада: Бедарак кетган ўзбеклар изидан
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:36:44 0:00

Форум

XS
SM
MD
LG