Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:49

Андижон тиббиёт институти ўқитувчилари пахтага одам ëллашга мажбурланмоқда


Институт ўқитувчиларининг Озодликка ёзишича, олийгоҳ ректори уларни пахта теримига мардикор ёллашга мажбур қилмоқда. Мардикор ёллаш учун пул бермаганларга эса ишдан бўшатиш билан таҳдид қилинмоқда. Институт раҳбарият бу хабарларни инкор қилишга уринди.

Андижон Давлат тиббиёт институтининг бир гуруҳ ўқитувчиларидан Озодликка ёзилган мактубда улар пахта теримига мардикор ёллашга мажбурланаётгани ҳақида ёзилган.

“Институтимизда 11 октябрь куни профессор-ўқитувчилар ўз ўрниларига пахта даласига мардикор чиқариши ҳақида буйруқ бўлди. Агар ўрнига одам юбормаса ишдан кетармиш. Битта мардикорни бир кунлик хаққи ҳозирги кунда 60 минг сўмга чиқди. Ўн кунга 600 минг бўлаяпти. Ойлик эса пластикда берилади. Яна ундан ташқари ҳар 10 кунда 50 минг сўмдан пахта учун пул йиғаяпмиз. Кафедра мудири эрталаб соат 8 га мардикор олиб келмаган одам¸ ариза ёзсин ёки ректорга кирсин, деди”, деб ёзади ўқитувчилар.

Андижон тиббиёт институти ўқитувчилари пахтага одам ëллашга мажбурланмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:01 0:00
Бевосита линк

Озодлик боғланган институт ўқитувчилардан бири магистр-талабаларнинг ҳам теримга мажбурланаётганини айтди.

“Бугун ҳам мажбур 50 минг сўмдан олиб келинглар, дейишди. Биз ёллаган мардикорлар Марҳамат туманида пахта тераяпти. Биз 6 кишига пул бердик. Ҳамма кафедралар камида иккитадан мардикор ёллашга пул бериши керак. Камига кунлик пахта тергани ҳам олиб чиқишаяпти. Кеча Олтинкўл туманида тердик, бугун Бўтақорага олиб кетишди. Агар кунликка бормасангиз, деканга 20 минг сўм бериш керак. Ҳозир Халқаро меҳнат ташкилотидан комиссия юрибди. Комиссияга дарсда йўқ ўқитувчиларни, касал дейиш керак экан. Ярим ўқитувчи пахтада бўлгани учун дарслар қўшиб ўтилаяпти”, дейди ўқитувчи.

Бу суҳбатдош стоматология факультети декани ўринбосари Акром Худойбердиевнинг WhatsApp ижтимоий тармоғида ташкил қилган гуруҳидан скриншотлар олиб, Озодликка тақдим қилди.

Андижон тиббиёт институти ўқитувчилари пахтага жўнаяпти. 17 октябрь 2017 йил.
Андижон тиббиёт институти ўқитувчилари пахтага жўнаяпти. 17 октябрь 2017 йил.

Бу суратларда декан ўринбосарининг ўқитувчиларга юборган хабарида уларга ўз ўринларига одам топиб бериши ҳақидаги гаплари акс этган.

“Эртага 16 октябрь куни барча кафедралар пахта териш учун 2тадан одам топиб беришингиз сўралади. Эрталаб соат 7.00да институт асосий биноси ёнидан автобусларда пахта териш учун жўнаб кетилади. Кафедра ходимлари дарс ўтадилар. Бу жараён шанба кунигача давом этади”, деб ёзилади Акром Худойбердиев профилидан гуруҳдаги ўқитувчиларга.

Андижон Давлат тиббиёт институти ўқув-услубий бўлими бошлиғи Барно Инакова Озодлик билан суҳбатда ўқитувчиларнинг ўз ўрнига мардикор ёллашга мажбурланаётгани ҳақидаги иддаоларини инкор қилди.

“Бизда абсолютно пахта теримига ҳеч ким чиқмаган. Дарслар 100 фоиз ўтилаяпти. Халқаро меҳнат ташкилоти ҳам келиб кўриб кетди. Ўз ўрнига ҳам ҳеч кимни ёллаш ҳолати бўлмаган. Ким сизга бундай ёзган бўлса, нотўғри маълумот берибди. Якшанба кунлари ўз ихтиёрлари билан чиқиб терган бўлиши мумкин. Мен ўз ватанимнинг патриотиман. Қандай шароитда бўлмасин бизнинг давлатимиз, бизнинг пахтамиз бу бизнинг бойлигимиздир. Биз ватан учун нимаики қилмасак кўнгилли равишда, ватанимизни севиб қиламиз”, деди институт ўқув-услубий бўлими бошлиғи Барно Инакова.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТда қилган чиқишида мамлакатда мажбурий меҳнатга барҳам берилгани ҳақида баëнот берган эди.

Айни пайтда¸ Озодликка оддий ўзбекистонликлардан келаëтган хабар¸ сурат ва видеоларда пахта терими даврида қўлланиладиган маъмурий босимнинг бу йили янада кучайгани¸ президент баëнотига терс равишда¸ ўқувчи-талабалар¸ тиббиëт ва таълим соҳаси ходимларининг мажбурий меҳнатга зўрланаëтгани акс этмоқда.

XS
SM
MD
LG