Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:42

"Ўқитувчилар пахтага чиқарилмаяпти, аммо мардикор ёллашга мажбурланмоқда"


(Иллюстратив сурат)
(Иллюстратив сурат)

Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Ўқитувчилар пахтага чиқарилмаяпти, аммо мардикор ёллашга мажбурланмоқда"

"Андижон давлат тиббиет институтида профессор ва ўқитувчилар ўз ўрнига пахта даласига мардикор чикаришга мажбурланмоқда. 11 октябрь куни шундай буйруқ бўлди. Агар ўрнига одам юбормаса, ишдан кетармиш. Битта мардикорни 1 кунлик ҳаққи ҳозирги кунда 60 мингга чиқди. 10 куни 600 минг бўляпти. Ойлик эса пластикда берилмоқда. Яна ундан ташқари ҳар 10 кунда 50 минг сўмдан пахта учун пул йиғилмоқда.

Кафедра мудири бугун мажлисга кириб-чиқиб, бизга бир хабарни айтди. Эрталаб соат 8 га мардикор олиб келмаган одам ариза ёзиши керак экан. Андижон вилоят Марҳамат туманида пахта терилар экан. Ўзимиз чиқиб теришимизни айтсак, "ўқитувчиларга мумкин эмас", деяпти".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG