Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:04

OzodTa'sir: Озодлик мақоласидан сўнг вазир ўринбосари “Қозиёқли” маҳалласига борди


Вазир ўринбосари Парпиев Озодликда танқид қилинган қишлоқда
Вазир ўринбосари Парпиев Озодликда танқид қилинган қишлоқда

5 март куни Озодликка боғланган Нарпай тумани “Қозиёқли” МФЙ яшовчилари Озодлик мақоласидан кейин муаммолари ечим топганини билдиришди.

Бундан олдин Озодликда “Қозиёқли” маҳалласида электр ўтказгич ускунаси эскиргани¸ йўлларнинг уйдим-чуқурлиги ва аҳоли йўлни тўсиб турли иморатлар қургани боис йўл торайгани борасида нарпайлик Анвар Турсунов шикояти эълон қилинганди.

Мақола ортидан 3 март куни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев мазкур қишлоққа бориб, аризачи Анвар Турсунов билан учрашгани ва муаммолар ечилгани ҳақида маҳалла яшовчилари Озодликка айтиб беришди ва суратларни юборишди.

Суратларда қишлоқ кўчаларида асфальт текислайдиган техникалар тургани фонида вазир ўринбосари Парпиевнинг ишчиларга йўл-йўриқ кўрсатаëтгани акс этган.

Кўчалар таъмирлана бошлади
Кўчалар таъмирлана бошлади

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева Озодлик билан суҳбатда вазир ўринбосарининг Нарпайга бориб Озодлик мақоласида акс этган муаммоларнинг бир қисмини "тезкор ечиб берганлиги"ни маълум қилди.

Суҳбатдошга кўра, эскирган электр ўтказгич янгиланиб, қишлоқда узлуксиз электр таъминоти тикланган.

"Вазир ўринбосари Ботир Парпиев Озодликка шикоят ëзган Анвар Турсунов назарда тутган кўчани тез фурсатда кенгайтириш ҳамда эски симёғочларни бетон устунларга алмаштириш, электр токини янада кучайтириш бўйича тегишли масъул ташкилот вакилларига зарур топшириқлар берди ҳамда ижросини ўз назоратига олди"¸ - дея билдирди Боймирзаева.

Вазир ўринбосари Парпиев Озодликка шикоят ëзган Анвар Турсунов (чопонда) билан суҳбатлашмоқда
Вазир ўринбосари Парпиев Озодликка шикоят ëзган Анвар Турсунов (чопонда) билан суҳбатлашмоқда

Саодат Боймирзаевага кўра¸ “Қозиёқли” МФЙни “Обод маҳалла” режаси асосида янада обод қилиш учун режалар белгиланган ва маҳалла аҳолисининг асосий қисми ишсизлиги инобатга олиниб , уларни иш билан таъминлаш чоралари кўриб чиқилмоқда.

Озодлик мақоласидан кейин қишлоқ бутунлай янгиланадиган бўлди
Озодлик мақоласидан кейин қишлоқ бутунлай янгиланадиган бўлди

XS
SM
MD
LG