Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:36

OzodTa'sir: Озодлик мақоласидан сўнг инвестор фураларига тухум ортилди


Афғонистон учун аталган тухумлар
Афғонистон учун аталган тухумлар

26 октябрь куни Озодликка боғланган афғонистонлик инвестор Абдул Раззоқ (Mr.Abdul Razeк) “тухум ортилган фуралари “Ҳайратон” кўпригидан ўтиб, манзилга етганини” билдирди.

“Сизлар ëзган мақоладан кейин Хоразм вилоят божхона ходимлари тухум ортишга рухсат берди. Учта фура тўла тухум чегарадан ўтиб, манзилга етди. Барча муаммо ҳал бўлди. Раҳмат сизга”, - деб айтди ЕTHAD BARADARAN FARAHI LTD' LTD ширкати директори.

Озодлик 14 октябрь куни сармоядор Абдул Раззоқ шартномадаги тўлиқ қиймати - 22 минг доллар тўланган тухумни Ўзбекистондан олиб чиқиб кета олмаётгани ҳaқида ëзган эди.

Озодлик билан суҳбатда жаноб Абдул Раззоқ жорий йилнинг 29 сентябрида Хоразм вилоятидаги “Қўшкўпир Парранда” ширкати директори Улуғбек Мадаминов билан 5 миллион АҚШ долларига шартнома тузгани ва шу пайтгача 800 минг долларлик инвестиция киритганини билдирган.

Аммо 14 октябрь куни Қўшкўпирдаги маҳаллий мулозимлар учта фурага тухум юклашни тақиқлаб қўйди.

Озодликда нусхаси бўлган шартномага кўра¸ тухум юкланган юк машиналари 13 октябрь куни Афғонистонга йўл олиши керак эди.

Чет эллик тадбиркор пули тўланган тухумни Ўзбекистондан олиб чиқиб кетолмаяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:55 0:00

“O’zparrandasanoat” уюшмаси вакили 14 октябрь ҳолатига тухум экспортини чеклайдиган ҳужжат мавжуд эмаслигини айтган эди.

Айни пайтда уюшма мулозими кейинги 10 кун ичида ички бозорда тухум нархи кескин ошгани боис маҳаллий мулозимлар "вазиятни барқарорлаштириш учун муваққат чораларга қўл уришган".

Тухум экспорт қилган ширкат ҳам хурсанд

Озодлик мухбири “Қўшкўпир Парранда” ширкати билан боғланди¸ улар “Озодлик мақоласи ортидан юк ортиш масаласи ҳал бўлгани ва пандемия пайтидаги қийинчилик даврида экспортдан тушган маблағ ширкат учун айни муддао бўлганлигини” айтишди.

Афғонистонлик инвестор¸ ЕTHAD BARADARAN FARAHI LTD' LTD ширкати директори жаноб Абдул Раззоқнинг айтишича, (Mr.Abdul Razeк) шартномага кўра “Қўшкўпир Парранда” беш миллион АҚШ долларига тенг тухум етказиб бериши керак. Шартнома 2021 йилга қадар амал қилади.

Шу пайтгача Афғонистон тарафи 800 минг долларлик тухумни "Қўшкўпир Парранда” ширкатидан сотиб олган.

Ўзбекистон тухумининг энг йирик харидори Афғонистон бўлиб қолмоқда.

Афғонистонга тухум экспортидан тушган маблағлар ортидан маҳаллий товуқ фермалари кенгаймоқда.

Хоразм вилоятидаги “Қўшкўпир Парранда” товуқ фермаси ташкил этилганида, бу ерда бор-йўғи 300 та товуқ боқилган бўлса, 2020 йилга келиб паррандалар сони 200 мингдан ошгани айтилади.

Тўлиқ модернизация қилинган фермага Украинадан сўнгги русумдаги ускуна ва жиҳозлар олиб келиб ўрнатилган.

XS
SM
MD
LG