Линклар

Шошилинч хабар
17 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:48

“Туман ва вилоят прокурори ғирром тендерга протест келтирса ҳам Гурлан ҳокими ерни қайтармаяпти”


Хоразм вилояти, Гурлан туманидан OzodMikrofonга қўнғироқ қилган “Тожибой экономист” фермер хўжалиги раҳбари Ражаббой Матсапаевнинг арз қилишича, экин майдонларини мақбуллаштиришга оид ўтказилган тендерда у ютиб чиққан бўлса ҳам, унинг ер майдони ноқонуний олиб қўйилган:

“Мен тендерда рақибимдан 22,5 балл ўтиб кетганман. Улар, нима қилишни билмай иккита енгил машинани ўн бал ҳисоблатиб, менга тенглаштирди. Ваҳоланки, қарорда енгил машиналар 1 баллга баҳоланади. Менинг ёзган аризамни кўриб чиқиб, туман прокурори ҳам, вилоят прокурори ҳам протест келтирди. Лекин ҳоким буни тан олмаяпти. Мен ўзим экономистман, қонунни яхши тушунаман. Аммо, ҳамма нарса ойдек равшан, қонун бузилгани кўриниб турган бўлса ҳам, ҳоким ер майдонимни қайтариб бермаяпти”.

“Туман ва вилоят прокурори ғирром тендерга протест келтирса ҳам Гурлан ҳокими ерни қайтармаяпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:00 0:00
Бевосита линк

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG