Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:26

Олтиариқ прокурори ҳокимнинг ерни захирага қайтариш ҳақидаги сохта қарорига протест келтирмаяпти


Фарғона вилояти, Олтиариқ туманидаги “Ҳасан-Ҳусан Нурли замини” фермер хўжалигининг иш юритувчиси Ҳусанбой Ориповнинг OzodMikrofonга арз қилишича, дадасининг номида бўлган фермер хўжалиги ери ноқонуний, сохта ҳужжатлар асосида тортиб олинган.

Олтиариқ прокурори ҳокимнинг ерни захирага қайтариш ҳақидаги сохта қарорига протест келтирмаяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:32 0:00
Бевосита линк

“2015 йилдан буён фермермиз. 66,7 гектар ер майдонимиз бор эди. 2016 йилда Олтиариқ тумани собиқ ҳокими А.Бўтаевнинг ерни давлат захирасига олиш ҳақидаги қарори билан экин майдонимизнинг қарийб 35 гектари олиб қўйилиб, бошқа фермерга қўшиб берилган.

Буни қарангки ерни давлат захирасига олишга дадамнинг гўёки ўзи ёзган аризасини асос қилиб олишган. Бу ариза дадамнинг қўли билан ёзилмаган, бошқа киши, Олтиариқ тумани Ермулк кадастри ходими Нурмуҳаммад Исҳоқов ёзган. Иккинчидан, дадамнинг имзоси ҳам сохталаштирилган. Учинчидан, аризанинг бурчак тамғасига бошқа фермер хўжалиги штампи қўйилган.

Одилжон Ориповнинг сохталаштирилган ҳуснихати ва имзоси
Одилжон Ориповнинг сохталаштирилган ҳуснихати ва имзоси

Бу эса Одилжон Ориповнинг ҳақиқий ҳуснихати ва имзоси

Одилжон Орипов ҳуснихати ва имзоси
Одилжон Орипов ҳуснихати ва имзоси

​2017 йилнинг январь ойида эса қолган 32,75 гектар ер ҳам туман захирасига олиб қўйилди. Бу сафар менинг, яъни Ҳусанбой Орипов номимдан сохта ариза ёздиришган.

Ҳусанбой Орипов номидан ёзилган сохта ариза
Ҳусанбой Орипов номидан ёзилган сохта ариза

​Ана шу сохта ариза билан олиб қўйилган еримиз, ҳеч қандай тендер танловисиз, “Асронқул обод келажаги” фермер хўжалигига қўшиб берилган, танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом талаблари қўпол равишда бузилган.

Бу фермер хўжалиги бирор марта ҳам пахта-ғалла режасини бажармаган, бирорта ҳам техникаси йўқ, ерлари доим қаровсиз бўлган.

Мана, ҳозир ҳам биздан олиб қўйилган ерларни айланиб келдим. Пахта экилган, лекин ўтнинг ичида кўринмайди, дод деворгим келди.

"Ҳасан Ҳусан Нрули замини" фермер хўжалигидан олиб қўйилган ернинг ҳозирги аҳволи
"Ҳасан Ҳусан Нрули замини" фермер хўжалигидан олиб қўйилган ернинг ҳозирги аҳволи

Мен туман ҳокимининг сохта қарори юзасидан, ҳамма ҳужжатларни тўплаб Олтиариқ тумани прокуратурасига бу дадамнинг ёки менинг аризам эмас, сохта имзо, сохта муҳр деб, ариза ёздим. Мен ҳужжатларнинг сохталигини текшириб, ҳокимнинг қарорига протест келтиришини талаб қилган бўлсам, прокуратурадан мантиқсиз жавоб келди. Жавобда “Сизнинг фермер хўжалигингиз 9-январдаги 14 сонли қарор билан “”Асронқул обод келажаги” фермер хўжалигига бириктириб берилган”, деб ёзиляпти, холос. Буни ўзимиз ҳам биламиз, бириктириб берилганини, лекин нега сохта қарор асосида бириктириб берилганини прокуратура изоҳламаган”, дейди Ҳусанбой Орипов.

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG