Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:38

OzodBlog: Агар мен Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи раиси бўлсам...


Эътиборингизга ўзбекистонлик журналист Абдулазиз Муборакнинг Озодликка тақдим этган блогини ҳавола қилаяпмиз. Муборак келтирган ҳисоб-китобни "аудит" қилиб ўтирмадик. Гап режадаги ҳисоб-китобнинг тўғри-нотўғрилигида эмас, гап ниятнинг яхши-ёмонлигида, деб ҳисобладик. Муборакнинг нияти эса, муборак кўринди. (Сўз ўйнатворганимиз учун узр!)

Буёғи Абдулазиз Муборакники:

Агар раис бўлиб қолсам, аввало ташкилотнинг системасини ўзгартирардим!

Ёшлар Иттифоқини ёшларга ақл ўргатадиган эмас, моддий ёрдам берадиган, яъни иш, тадбиркорлик учун маблағ, бюрократ раҳбарлардан қалқон бўладиган, оталарча ғамхўр, оналарча меҳрибон ташкилотга айлантирган бўлардим!

Бир йиллик бюджети 330 миллиард экан, бу пулни тасаввур этяпсизми?

Юз млнга биттадан цех қилиб берса, 3300 та бўлади! Ҳар бири ўнта ишчи олса, 3 млн ёш иш билан таъминланади! Энг кам ойлиги икки юз доллар бўлган корхоналарга солиқ имтиёзини бергизардим.

Ҳунари йўқ қиз-жувонларни уч ой чеварчиликка ўқитиб 200 долларга тикув машинасининг зўрини олиб берсаям бўлади!

1 млн олти юз минг сўмга яъни...

Бу бир йиллик бюджетига қилинадиган ишлар...

Уч млн ишчи ойига ўртача икки юз мингдан солиқ тўлайди!

Олти юз миллиард бир ойда солиқ тўлар экан!

3 000 000*200 000=600 000 000 000*12=7 200 000 000 000

Бир йилда 7 трлд 200 млрд сўм солиқ тўлайди!

Ҳали даромаддан тўланадиган беш фоизли ягона солиқ ҳам бор!

(Овора бўлиб уни ҳисоблаб ўтиришим шарт эмас!)

Тасаввур қиляпсизми?

Бўлар-бўлмас тадбирларнинг, олди-қочди гапларнинг нима кераги бор ёшларга?!

Шунақа аниқ тадбирлар орқали икки йилда 5-6 млн нафар ёшни иш билан таъминлаб қўярдим!

Жиноятчилик камаярди!

Россияга бориш камаярди...

Эҳ...лоақал маслаҳатимга қулоқ солсайди булар...

Абдулазиз Муборак

OzodBlog рукни ўз фикрларини Озодлик муштарийлари билан ўртоқлашишни истаган ҳар бир муаллиф учун очиқ.

OzodBlog рукнида эълон қилинадиган материалларда билдириладиган фикр-мулоҳазалар, уларда у ёки бу воқеа-ҳодисага бериладиган баҳолар мутлақ муаллифларники. Улар Озодликники эмасдир.

XS
SM
MD
LG