Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:48

Наманганда яна бир 16 яшар мактаб ўқувчиси ўзини осди


5 декабрь куни Наманган шаҳридаги мактаблардан бирининг 10- синф ўқувчиси маҳаллий вақт билан соат 16:00 лар атрофида ўз уйидаги айвон тўсинига осилган ҳолда топилди. 16 ёшли ўспиринни ўз жонига қасд қилишга олиб келган сабаб ва мотивлар ҳозирча маълум эмас.

Шаҳар прокуратураси мактаб ўқувчисининг ўлими юзасидан тергов олиб бормоқда.

Наманганда яна бир 16 яшар мактаб ўқувчиси ўзини осди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:00 0:00
Бевосита линк

Маиший жанжал?

Марҳум ўспирин қўшниларидан бири 10-синф ўқувчиси (ўспириннинг исми шарифи¸ яшаган ва ўқиган жойи манзили аниқ¸ аммо уларни эълон қилмаëтир - таҳр.) ўзини осишидан олдин отаси билан узоқ вақт жанжаллашиб келганини иддао қилади.

- Уйида ҳеч ким йўқлигида бола уйидаги устунга қалин латта тортиб ўзини осган, - деди марҳум оиласидаги вазиятдан бевосита хабардорлигини айтган қўшни.

Ўз жонига қасд қилган ўспирин ўқиган мактаб ўқитувчиси Озодлик билан суҳбатда О.Қ. да руҳий тушкунлик кузатмаганини айтиб¸ унинг аълочи ўқувчилардан бўлганини билдирди.

"Кеча кайфияти яхши эди. Менинг дарсим учинчи соат эди. Биринчи сменада ўқийди. Дарсда яхши ўтирди. Соат 13.00да дарсимиз тугади. Соат 16 ларда бола ўзини осганини эшитдик. Иқтисодий қийинчилик деса, оиласи анча ўзига тўқ, кимдир хафа қилди, деса хафа қиладиган бола эмас, ўзига ишонган бола эди", - дейди Озодлик суҳбатлашган мактаб ўқитувчиси.

Билганларга кўра¸ О.Қ. оилада уч фарзанднинг бири бўлган. Озодлик марҳумнинг оила аъзоларига боғланди, лекин улар фожиа тафсилотлари ҳақида суҳбатлашишга истак билдиришмади.

Бу Ўзбекистонда мактаб ўқувчисининг ўзини осиши билан боғлиқ бир ҳафта ичидаги учинчи, уч ой ичидаги Озодлик аниқлаган еттинчи ҳолатдир.

4 декабрь куни Наманганнинг Чортоқ туманидаги мактаблардан бирининг 10-синфида ўқийдиган 16 ёшли қизнинг жонсиз танаси ўз уйида осилган ҳолда топилди.

Озодлик, шунингдек, Шаҳрисабз, Яккабоғ¸ Андижон¸ Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўқувчиларнинг ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар қилган эди.

Жумладан, 28 ноябрь куни Шаҳрисабздаги 1-лицейнинг 7-синф ўқувчиси, 17 сентябрь куни эса ота-онаси Россияда ишлаëтган яккабоғлик 16 яшар мактаб ўқувчисининг уйида осилган ҳолда топилгани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

26 сентябрда Андижон вилоят, Олтинкўл туманидаги 4- ўрта мактабнинг 7- синф ўқувчиси ўз уйининг оғилхонасида осилган ҳолатда топилди.

Президент Мирзиёев ўтган йилнинг 22 декабрида ўтган ҳукумат йиғилишида, мамлакатда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпайганини таъкидлаб, мутасадди идораларни ушбу муаммога эътибор қаратмаётганликда айблаган эди.

Жорий йил 16 март куни президент ўз жонига қасд қилишнинг олдини олишга қаратилган махсус қарор ҳам қабул қилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, ҳар йили мамлакатда 100 минг кишидан 6 нафари ўзини ўлдиради.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботида дунё бўйича ҳар 40 секундда бир одамнинг ўзини ўлдириши¸ 20 одамнинг эса ўз жонига қасд қилишга уриниши айтилади.

XS
SM
MD
LG