Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:38

Бир ойда учта суицид: Ўртачирчиқ туманида 16 яшар ўқувчи ўзини осди


Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ тумани Қўқоновул маҳалласида 54-сонли мактабнинг 9 синф ўқувчиси F.Ж ўз уйининг ертўласида осилган холда топилди. 16 ёшли бола ўз жонига қасд қилгани гумон қилинмоқда, лекин нимага бундай қилгани маълум эмас.

Туман прокуратураси мактаб ўқувчисининг шубҳали ўлими юзасидан тергов олиб бормоқда.

Бу Ўзбекистонда бир ой ичида мактаб ўқувчисининг ўзини осгани билан боғлиқ Озодлик аниқлаган учинчи ҳолатдир.

Марҳумнинг қўшниларидан бирининг иддаосича, Ғ.Ж ўзини осишидан олдин отаси билан узоқ вақт жанжаллашиб келган.

- Отаси Ғ.Ғ. милицияда ишлайди. Ўғлини урган дейишяпти. Боланинг жанозасида шу гапни айтишди. Уйида ҳеч ким йўқлигида бола подвалга тушиб, устунга қалин латта тортиб ўзини осган, - деди марҳуманинг қўшниси.

Ўртачирчиқ тумани Ички ишлар бўлими мулозими, Озодлик саволига жавобан, ўзини осгани гумонланаётган боланинг отаси милицияда ишлашини тасдиқлади, унинг ўлими сабаблари номаълум қолаётганини айтди.

- Ҳозир тергов кетяпти. Тергов якунланмагунича ҳеч нарса айтолмаймиз, - деди милиция мулозими.

Ўртачиқрчиқ туманидаги 54-сонли мактаб ўқитувчиси Озодлик билан суҳбатда F.Ж. да руҳий тушкунлик кузатмагани, аълочи ўқувчилардан бўлганини айтди.

- Аъло баҳоларга ўқиган. Кеча жанозасига бордик. Ҳамма ҳайрон. Биз ҳам нега бундай қилганини ҳеч тушунолмаяпмиз. Иқтисодий қийинчилик деса, оиласи анча ўзига тўқ оиладан. Руҳий муаммоси бўлган десак, унақа холатни биз кузатмаганмиз, доим ҳушчақчақ, актив бола эди, - дейди мактаб ўқитувчиси.

Ғ.Ж. оилада тўрт фарзанднинг бири бўлган. Озодлик марҳумнинг оила аъзоларига боғланди, лекин улар суҳбатлашишга истак билдиришмади.

Бу Ўзбекистонда тўққизинчи синф ўқувчисининг ўзини осиши билан боғлиқ бир ой ичида Озодлик аниқлаган учинчи ҳолатдир.

3 май куни Тошкентнинг Яшнобод туманидаги 69-сон мактаб ўқувчиси ўз уйида осилган холда топилганди.

17 апрел куни эса Самарқанд тумани 45-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси ўз уйи молхонаси устунига ўзини осгани ҳақда қўшнилари Озодликка маълум қилганди.

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида эса шу йилнинг ўзида 9-синф ўқувчисининг ўзини осиши билан боғлиқ иккинчи холатдир.

Шу йилнинг 18 январ куни туманнинг Кўкмўйин маҳалласида 41-мактабнинг 9-синфида ўқийдиган қиз ўзини осгани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, ҳар йили мамлакатда 100 минг кишидан 6 нафари ўзини ўлдиради.

Аммо, кузатувчилар жонга қасд қилиш холатлари расмий рақамларда кенл қайд қилинган рақамларда келтирилганидан анча кўплигини айтишади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ўтган йил ҳукумат мажлисида "ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари соат сайин ортиб бораётгани"ни айтганди.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, дунё бўйича ҳар 40 сонияда дунëда 1 киши ўзини ўлдириши баробарида 20 киши ўз жонига қасд қилишга уринади.

XS
SM
MD
LG