Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:46

Термиз милицияси 4 ёшли қизни жинсий зўрлашга уринган эркакни қидирмоқда


Термиз шаҳар милицияси 4 ёшли қизчани жинсий зўрлаганликда гумонланаётган 30 ёшлардаги эркакни қидирмоқда. Сурхондарё ҳуқуқ-тартибот идораларидаги Озодлик манбасига кўра, қидирув амалиёти Термизнинг Боғзор маҳалласида яшовчи 4 ёшли қизча (қизчанинг исми-шарифи Озодликка маълум¸ ахлоқ қоидалари нуқтаи назаридан ошкор қилинмаëтир – таҳр.) зўрланган бўлиши мумкинлиги ҳақида унинг ота-онаси милицияга шикоят қилиши ортидан бошланган.

Воқеа 16 июн куни Термиз шаҳри Боғзор маҳалласидаги 7-сонли санаторий типидаги боғча яқинида содир бўлган.

Зўрлашга уриниш саҳнаси боғчанинг хавфсизлик камерасига тушиб қолган эса-да, милиция гумонланувчини топа олмаяпти.

- Боғча камерасига тушиб қолган тасвирлар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари бўйича гумонланувчи қидириляпти, - деди Озодлик билан суҳбатда Сурхондарё вилояти ҳуқуқ-тартибот идораларида ишловчи мулозим.

Озодлик билан суҳбатлашган воқеа тафсилотидан бевосита хабардор термизликлардан бирига кўра, 4 ёшли қизча 16 июнь куни боғча яқинидаги лимонарийда уни номаълум эркак зўрлаганини ота-онасига айтиб берган.

Шундан сўнг қизнинг ота-онаси дарҳол Термиз шаҳар ички ишлар бўлимига арз қилган.

Термиз шаҳридаги 9-сонли боғчанинг исми сир қолишини истаган ходимасига кўра, милиция терговчилари санаторий типидаги бу боғчанинг хавфсизлик камерасини текширган.

Боғча ходимаси зўрлаш саҳнаси боғча камерасига тушиб қолганини тасдиқлади.

"18 июн куни терговчилар келиб, боғчанинг хавфсизлик камераси хотирасини текширишди. Камера боғча ташқарини ҳам қамрайди. Видеода қизча каляскасини судраб келяпти. Одамлар ўтиб турибди. Шу пайт ўттиз ёшларидаги номаълум эркак келиб қизни зўрлик билан боғча ёнидаги лимонарий томон етаклаяпти. Эркакни юзи аниқ кўринмайди. Кейин қизчани нимадир қиляпти, нима қилаётгани аниқ кўринмайди. Лекин қизча ота-онасига шу эркак зўрлаганини айтган," дйди боғча ҳодимаси.

"Боғзор" маҳалласи фаолларидан бири¸ ҳозирча жиноятни содир қилган шахсга оид аниқ маълумот йўқлигини айтди.

"Қизчани уйи шу боғчага яқин. Ота-онаси аптекада ишлайди. Қиз ўйнаб юрганида, уни номаълум шахс лимонарийга олиб бориб, зўрлаган ва ўзи қочиб кетган. Қизча уйга йиғлаб келиб, онасига айтиб берган. Кейин мелисалар келди. Ҳозир қидиришяпти, топа олишмаяпти", деди маҳалла фаолларидан бири.

Ўзбекистонда вояга етмаган қизларнинг зўрлангани ҳақида Озодлик аввал ҳам хабар берган.

Шу йилнинг феврал ойида Фарғонада номаълум эркак 6 ёшли Кибриё исмли қиз ўлик ҳолда топилган эди.

Кибриёнинг ёриб ташланган жасади 5 февраль оқшомида у борадиган боғчадан 8 километр наридаги Оқбўйра қишлоғидан ўтувчи темир йўл ва Фарғона канали кесишган жойдан 5 метр наридан топилган.
Кибриёнинг ёриб ташланган жасади 5 февраль оқшомида у борадиган боғчадан 8 километр наридаги Оқбўйра қишлоғидан ўтувчи темир йўл ва Фарғона канали кесишган жойдан 5 метр наридан топилган.

Икки йил аввал Қорақалпоғистоннинг Хўжайли шаҳрида милиция 9 ёшли қизни зўрлаган эркакни топа олмаган эди.

2015 йил Фарғона вилояти Бешариқ туманида эса 7 яшар қизалоқни зўрлаган 15 яшар ўсмир тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум қилинганди.

XS
SM
MD
LG