Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:25

Хоразмда ўқувчи қизни ҳомиладор қилган 43 яшар эркак устидан жиноят иши очилди


Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларининг жинсий зўравонлик қурбонига айланиш ҳолларига оид аниқ статистика жамоатчиликка маълум эмас.
Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларининг жинсий зўравонлик қурбонига айланиш ҳолларига оид аниқ статистика жамоатчиликка маълум эмас.

Хоразмда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилганликда гумонланаётган 43 ёшли эркакка нисбатан жиноий иш очилди. Вилоят ҳуқуқ-тартибот идораларидан олинган маълумотга кўра, олти ой аввал Шовот тумани қишлоқларидан бирининг 9-синф ўқувчиси (Озодликка қиз ва гумонланувчининг шахси¸ қиз ўқиган мактаб ва яшаган қишлоқ номи маълум¸ аммо ахлоқ нуқтаи назаридан эълон қилинмаëтир - таҳр.) ҳомиладор бўлгач¸ қизнинг номусига тажовуз қилганликда гумонланиб, икки фарзанднинг отаси қўлга олинган.

Шовот туманининг 9-синф ўқувчиси ҳомиладор бўлган мактабида ишловчи ўқитувчиларидан бирининг Озодликка айтишича, воқеа олти ой аввал рўй берган.

14 яшар қиз ҳомиладор бўлгани аниқлангач¸ мактаб раҳбарияти ва туман халқ таълими бўлими расмийларининг сўрови асосида милиция оёққа турган.

Қизнинг кўрсатмаси асосида Янгибозор туманида яшовчи икки фарзанднинг отаси бўлган 43 ёшли эркак август ойида қўлга олинган.

- Номусига теккан йигит қўшни Янгибозор туманидан бўлиб чиқди. 1975 йилда туғилган Дамас ҳайдовчиси экан. Шу воқеадан олти ой ўтиб¸ энди иш очилаяпти, йигит қамоқда, - деди шовотлик ўқитувчи Озодлик билан суҳбатда.

Янгибозор тумани Ички ишлар бўлими мулозими 14 ёшли қизни ҳомиладор қилганликда гумонланиб, қўлга олинган эркакка нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 128-моддаси, вояга етмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш бўйича жиноят иши очилганини тасдиқлади.

Айни пайтда ҳомиладор бўлган қиз қўшмачи аёл тарафидан фоҳиша сифатида ишлатилган, деган иддаолар ҳам айтилмоқда.

Қиз яшовчи маҳалла фаолларидан бири янгибозорлик қўшмачи аёл вояга етмаган қизларни қўшни туманга олиб бориб, кунига 30 минг сўм ҳақ эвазига фоҳиша сифатида ишлатгани, оқибатда улар орасида бўлган 9-синф ўқувчиси ҳомиладор бўлганини билдирди.

- Шундай қилиб ишлатиб юрган пайтида қиз уни ишга ташийдиган Янгбозор туманида яшовчи “Дамас” хайдовчсидан ҳомиладор бўлиб қолган. Қиз берган кўрсатма асосида шу йигит қўлга олинди. Лекин, бу қиздан фоҳиша сифатида фойдаланиб келган қўшмачи аёлга ҳеч қанақа чора кўрилмади. Ўртада ҳали вояга етмаган қиз ҳомиладор бўлиб, внематочний бўлиб, боласи ўлик туғилди, - деди қизнинг қўшниларидан бири.

Шовот тумани Халқ таълими бўлими расмийси Озодлик билан суҳбатда қизга руҳий ёрдам кўрсатилиб, мактабни тўлиқ тугатиши учун имконият яратиб берилаётганини айтди.

- Биз бу қизни нормал ҳаётга қайтариш учун мутахассислар ёллаб, рухий ёрдам кўрсатдик. Мактабда бошқа синфдошлари уни масхара қилмаслиги учун бу ҳолат сир тутилди¸ деди Шовот туман таълим тизими мутасаддиси.

Шовот тумани ҳокимлигининг ёшлар сиёсатига масъул мулозими Озодлик билан суҳбатда ҳомиладор бўлган қиз ўқийдиган мактаб алоҳида назорат остига олинганини айтди.

- Биз ҳозир бу қизни ҳамма ўқувчиларнинг қаторига қўшиб, алоҳида назорат остида ўқитяпмиз. Ёшларимиз ҳамма шароитлар бўлишига қарамай, чет эл филмлари таъсирида шундай бебошликка йўл қўйишяпти-да, - деди Шовот тумани ҳокимлигининг мулозими.

Озодлик ўтмишда ҳам Хоразм вилоятида вояга етмаган қизларнинг ҳомиладор бўлгани оид айрим ҳолатлар ҳақида хабар берган эди.

Тўрт йил аввал Шовот туман Бўйрачи қишлоғида яшовчи 13 яшар қиз ўз туғишган акасидан фарзанд кўрган эди.

2015 йилда Хоразм вилояти Гурлан туманининг Гулистон қишлоғида истиқомат қиладиган 12 яшар қиз ҳам ўз акасидан фарзанд кўргани ҳақида Озодлик хабар берган эди.

Ўтган йили эса Хива тумани Саëт қишлоғида яшовчи 15 яшар ўқувчиси Хива туман туғруқхонасида ўғил туққан эди.

XS
SM
MD
LG