Линклар

Шошилинч хабар
17 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:35

Прокуратура мактаб директорларини калтаклаган Сайхунобод ҳокими ҳаракатида "жиноят аломати" топмади


Сайхунобод тумани прокуратураси мулозими Озодлик билан суҳбатда Носиржон Эгамбердиев устидан даъвочи йўқлиги сабаб унга нисбатан жиноий иш очилмаганини айтди.
Сайхунобод тумани прокуратураси мулозими Озодлик билан суҳбатда Носиржон Эгамбердиев устидан даъвочи йўқлиги сабаб унга нисбатан жиноий иш очилмаганини айтди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси мактаб директорларини қаторасига териб, ҳақоратли сўзлар билан бирма-бир дўппослаган Сирдарёнинг Сайхунобод туман ҳокими Носиржон Эгамбердиев ишида жиноят аломати топмаган. Бу ҳақда Сайхунобод тумани прокуратураси мулозими Озодликка маълум қилди. Шу йилнинг сентябрь ойи бошида Интернетда ҳоким Эгамбердиевнинг маҳаллий мактаб директорларини турғазиб қўйиб, уларни ҳақоратлар билан калтаклаётгани акс этган видео пайдо бўлиши ортидан Бош прокуратура ишни ўз назоратига олганини билдирган эди.

Сайхунобод тумани прокуратураси мулозими Озодлик билан суҳбатда Носиржон Эгамбердиев устидан даъвогар йўқлиги сабаб уни ҳатти-ҳаракатида жиноий аломатлар топилмаганини айтди:

- Прокуратура бу ишда жиноят аломати топмади ва ҳокимга қарши жиноят иши очмади, - деди прокуратура мулозими.

Ҳокимдан калтак еган директор: Ҳоким раҳбарларни нафақат уради, балки тепадиям
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:17 0:00

Сайхунобод ҳокими мактаб директорларини дўппослаётгани акс этган видео интернетда тарқалиши ортидан Сирдарё вилояти ҳокими ҳам ушбу вазият юзасидан тегишли чора кўрилиши, ҳокимнинг иши пахта терими мавсумидан кейин кўриб чиқилишини билдирган эди.

Пахта мавсуми ниҳоясига етиб қолганига қарамай¸ Носиржон Эгамбердиев Сайхунобод ҳокими сифатида ишини давом эттирмоқда.

Ҳокимдан калтак еган мактаб директорларидан бири Озодлик билан суҳбатда ҳоким Эгамбердиевнинг "мулойим суҳбатлашишга ўтгани"ни айтган эди:

- Ўша воқеадан кейин ҳоким анча мулойим бўлиб қолган. Биз ҳам уни устидан даъво қилмадик. Чунки бефойда деб ўйладик, - дейди ҳокимдан калтак еган мактаб директори.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 ноябрь куни ўтказилган ҳукумат мажлисида амалдорларнинг муштумзўрлиги ва сўконғичлиги давлат сиёсатига, президент сиёсатига қарши чиқиш деб баҳоланишини айтди:

- Гуруч кўрмаксиз бўлмайди деганларидек¸ ўз масъулиятини унутиб, оёғи ердан узилган, мен раҳбарман¸ нима қилсам ҳам меники тўғри¸ деган хато фикр билан ғўдайиб юрган айрим одамлар ҳам йўқ эмас. Уларнинг ўз хизмат лавозимларини суитеъмол қилиб, қўл остидаги ходимларга қўпол муносабатда бўлаётгани, ҳақорат қилиб, ҳатто қўл кўтараётгани ҳақида бизга кўплаб маълумотлар келиб тушмоқда. Бу бизга умуман номаъқул нарса. Бу иллатни йўқ қилиш керак, - деганди Мирзиёев.

Ўзбекистоннинг аввалги президенти Ислом Каримов ҳам муштумзўрлик билан бошқарув усулидан воз кечиш кераклиги ҳақида тез-тез гапириб турарди:

- Муштумзўр раҳбарлардан, мушт билан бошқарадиган раҳбарлардан воз кечамиз энди баракатопгурлар. Кучли, мушт кўтарадиган, зўравонлик қиладиган, ўзини савлати билан ҳаммани қўрқитадиган энди бўлмайди Ўзбекистонда, - деган эди Каримов 2009 йилдаги чиқишида.

Каримовнинг қайриб саккиз йил аввалги чиқишидан буён¸ кузатувчиларга кўра¸ муштумзўрлик кўпайса кўпайди, лекин камаймади.

XS
SM
MD
LG