Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:03

Франция консорциуми Ўзбекистонда янги иссиқлик электр станцияси қуради


Ўзбекистон Энергетика вазирлиги “Électricité de France” (EDF), “Nebras Power” ва “Sojitz” корпорациялари Сирдарё вилоятида газ турбинали электр станциясини қуриш бўйича тендерда ғолиб чиққанини маълум қилди.

Power-eng.com нашрининг ёзишича, Франциянинг EDF энергетика компанияси, Қатардаги “Nebras” компанияси ва Япониянинг “Sojitz” компаниялари “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари AЖ” билан электр энергиясини харид қилиш, янги станцияни молиялаштириш ва қуриш бўйича 25 йиллик шартнома тузган.

1200–1600 МВт қувватга эга комбинацияланган газ турбинали электр станцияси эски авлоддагиларга қараганда самарадорлиги икки баравар юқори бўлади. Бу эса табиий газ сарфини тежашга ва углерод чиқиндисини камайтиришга имкон беради.

Power-eng.com нашри Ўзбекистон энергетика вазири Aлишер Султоновнинг “биз энергия таъминоти барқарорлигини ошириш йўлида яна бир муҳим қадам ташладик", деган сўзларидан иқтибос келтирмоқда. Вазирнинг таъкидлашича, "бу Ўзбекистон сармоя киритиш учун хавфсиз, катта ўсиш истиқболларига эга бўлган мамлакат эканининг яна бир тасдиғидир”.

Сирдарёда қуриладиган иссиқлик электр станцияси мамлакатнинг эскирган энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича умумий стратегиясининг бир қисми бўлиб, Ўзбекистонда газдан фойдаланишда углерод чиқариш ҳажмини камайтиради.

Ўзбекистон ҳукуматига Халқаро молия корпорацияси (IFC) томонидан давлат-хусусий шериклик тузилмаси амалга оширилиши ва лойиҳа танлови бўйича тавсиялар берилган.

“Ўзбекистоннинг энергияга бўлган ортиб бораётган эҳтиёжини қондириш учун энергия ишлаб чиқариш ва тақсимлаш инфратузилмаси ташкил қилиш керак. Ушбу лойиҳа мамлакат энергия хавфсизлигини ривожлантириш учун кенг миқёсда хусусий капитал сафарбар этилиши мумкинлигини кўрсатади”, деган IFCнинг Европа, Туркия ва Марказий Осиё бўйича директори Вибке Шломер.

Ангрен Иссиқлик Электро Станциясида фавқулодда вазият
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:13 0:00

IFC, “Nebras” ва “Sojitz” консорциуми тендерда бир мегаватт/соат учун 33.7 AҚШ доллари таклиф қилган ва ғолиб чиққан. Бу рақобатдош компаниялар таклифлари билан солиштирганда электр энергиясининг энг паст даражадаги нархидир.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги шу йил апрелида Нидерландияда рўйхатдан ўтган Stone City Energy компанияси билан газ турбинали электр станциясини қуриш учун 1,2 миллиард долларлик шартнома имзолаганини эълон қилган эди.

Reuters агентлигига кўра, ширкат 25 йил давомида 1 560 МВт қувватга эга электр станциясини лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш, ишга тушириш ва бошқариш учун масъул бўлади.

Ўзбекистон ҳукумат станция учун Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида 150 га ер майдонини ажратган.

Станция 2024 йил охирига қадар ишга тушиши кутилмоқда.

Энергетика вазири Алишер Султонов матбуотга: "Stone City Energy билан имзоланган шартномалар Ўзбекистоннинг халқаро ҳамкорлар билан мамлакат манфаати йўлида ишлаётганининг яна бир мисолидир", деб айтган.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги мамлакатда ҳар йили куз-қиш мавсумида кузатиладиган энергетика инқирози боис танқидлар остида қолиб келади. Бу йил ҳам ҳали мавсум бошланмасидан электр таъминотидаги узилишлар кучайгани кузатилмоқда, маҳаллий матбуот камида 10 кишининг ис газидан ўлгани ҳақида ёзди.

Вазирлик 10 ноябрь кунги баёнотида бу йил Ўзбекистонда сув ресурсларининг ўртача кўп йиллик кўрсаткичларга нисбатан пастлигини электр таъминотидаги қувват танқислиги сабабларидан бири сифатида келтирди.

Вазирлик маълумотига кўра, жорий йил сув ҳажми камайгани сабабли ГЭСларда йил якунига қадар 5 млрд кВт/соат ёки режага нисбатан 1 млрд 500 млн кВт/соатга кам электр энергияси ишлаб чиқарилиши кутилмоқда, бу эса қарийб 23 фоизга камни ташкил этади.

Расмий хабарда электр таъминотидаги танқисликка мазкур ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланилмаётгани ҳамда электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари ҳам сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатаётгани урғуланган.

Энергетика вазирлигининг изоҳи Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Норбоеванинг “свет ўчиши тарихда қолгани”га оид иддаосига мувофиқ келмайди. Аввалроқ Т. Норбоева бу иддаоси учун ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари танқидига нишон бўлган эди.

XS
SM
MD
LG