Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:57

А. Мансур: Нақшбандийга эргашдинг, деб таъқиб қилишга органларнинг ҳаққи йўқ


Бухорода Нақшбандийлик тариқатига эргашган 15 мусулмоннинг қамоқ ва жарима билан жазоланишига муносабат билдирган Мусулмонлар идораси мамлакатда бу тариқатга ҳеч бир тақиқ йўқ, деб баёнот берди. Идора раиси ўринбосари Абдулазиз Мансур ҳуқуқ-тартибот органлари диндорларни айнан шу тариқатга мансублиги учун таъқиб қилишга ҳақли эмас, деб таъкидлади.

Бухоро вилояти Қоракўл туманида июнь-июль ойларида ўтказилган икки маҳкама жараëнида ўзини Нақшбандийлик тариқатига эргашувчилар деб билган 15 шахс устидан ҳукм ўқилди. Мазкур гуруҳ етакчилари деб топилган тўрт шахснинг ҳар бири тўрт йиллик қамоқ, уларга эргашган 11 шахс эса 4 миллионлик сўмлик жаримага тортилди.

Бу хабарга муносабат билдирган идора раиси ўринбосари, шайх Абдулазиз Мансур Бухородаги нақшбандийлар устидан ўтган маҳкама тафсилотларидан тўлиқ хабардор эмаслигини айтаркан, уларга қўйилган асосий айблов хориждаги ташкилотларга алоқадорлик эканини урғулади.

Идора мулозими бундай ҳолларда куч ишлатар тузилмаларининг бу жиҳатларни текшириши, назорат қилиши зарурлигини таъкидлади.

Бухородаги суд жараёни ва умуман, Ўзбекистонда Нақшбандийлик тариқатига эргашган диндорларга нисбатан ҳукумат сиёсати ҳақида Диний идора раиси ўринбосари Абдулазиз Мансур билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин:

А. Мансур: Нақшбандийга эргашдинг, деб таъқиб қилишга органларнинг ҳаққи йўқ
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:32 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG