Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:33
 Сирдарёда икки қаватли уй портлашдан сўнг.
Сирдарёда икки қаватли уй портлашдан сўнг.

ZIMISTON-UZ: Газ портлашида Сурхондарёда икки, Сирдарёда ҳам икки киши ҳалок бўлди

📌Ҳар йилгидек, Ўзбекистонга совуқ кутилмаганда келди. Унинг кутилмаганлиги табиат инжиқлиги эмас, балки мамлакат энергетика тизимидаги муаммолар билан боғлиқ. Биринчи қордан кейиноқ мамлакат энергетик коллапсга гувоҳ бўлмоқда.

Ўтган йиллардаги каби яна бутун Ўзбекистон бўйлаб электр ва газ тақчиллиги кузатилмоқда. Аммо афтидан, вазият бу йил олдингидан ҳам ёмон. Бу йил энергетика инқирози пойтахтгача етиб келди. Тошкент ўтган йилларда, асосан вилоятларда кузатилган газ босими пасайишларию метан газга навбатларга дуч келмоқда. Аммо бу ҳали бошланиши… ҳаво янада совиши кутилмоқда.

Озодлик ўзбекистонликларнинг энергетик бўҳронга оид вазият акс этган хабарларини ZIMISTON-UZ блогига жамламоқда.

Сиз яшаётган худудда вазият қандай?

Қандай қишлаяпсиз?

Газ ва свет борми?

Хабарларингизни Озодликка Телеграм орқали + 420 724971539 рақамига йўлланг. Вазиятни биргаликда кузатамиз!

12:28 5.12.2022

Ушбу ҳафта совуқ бўлади

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан қор ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво кузатилади.

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати мамлакатнинг шимолий ҳудудларида кечаси 13-15даража совуқ, баъзи жойларда 20даражагача совуқ бўлади.

Мамлакат бўйича баъзи жойларга туман тушади, йўлларда яхмалак ҳодисалари кузатилади.

Ўзгидромет ўз хабарида одамларга иссиқроқ кийинишни, шунингдек йўлларда эҳтиёт чораларини кўришни тавсия этди.

12:32 5.12.2022

Тошкентда автомобилга газ тўлдирувчи шохобчалар вақтинча ёпилмоқда

Тошкентда автомобилга газ тўлдирувчи шохобчалар вақтинча ёпилиши тўғрисида пойтахт ҳокимияти 4 декабрь куни маълум қилди. Расман билдирилишича, бунга газ босимининг пасайиб кетгани, “коммунал хизматлар мавжуд газ захирасини барча истеъмолчилар орасида тенг тақсимлашга уринишига қарамай, ресурслар етишмаётгани” сабаб бўлган.


“Иложи борича кўпроқ хонадонларни газ ва иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, жамоат транспорт воситаларига хизмат кўрсатадиган шоҳобчалардан ташқари, қолган барча автомобилларга газ қуйиш шоҳобчалари вақтинчалик ёпилмоқда”, дейилади хабарда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда газ заправкалари фаолияти бир неча кунга мутлақо тўхтатилиши тўғрисида хабарлар тарқалган эди. Бироқ 4 декабрь куни«Ҳудудгазтаъминот» бу хабарларни рад этган ва аҳолини бу каби гапларга ишонмасликка чақирган эди.

“Ўзтрансгаз” 9 ноябрдан об-ҳавонинг совиб кетиши ортидан аҳоли ва стратегик аҳамиятга эга корхоналарни газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари иши вақтинчалик чекланиши ҳақида билдирганди.

Ҳудди шу куни Энергетика вазирлиги ҳам совуқ тушиши ортидан Фарғона водийсида электр таъминотида “қисқа муддатли узилишлар” юзага келаётганини билдирди.

Шавкат Мирзиёев 2016 йил декабридаги президент сайловлари арафасида аҳолининг электр ва газ муаммосини ҳал қилишга ваъда берган эди. Аммо ўтган вақт мобайнида, айниқса, куз-қиш мавсумида аҳолининг электр ва газ муаммоси долзарблигича қолмоқда.

12:43 5.12.2022

Davletov.uz: Жавобгарлар қани?

Телеграмдаги Davletov.uz канали мамлакатда юзага келган энергетика инқирози учун сабабчи бўлган мулозимларни жавобгарликка тортишни сўрайди:

"Ҳукумат қишга тайёр эмас, бугунги энергетика инқирозини бартараф эта олмайди. Буни тушундик. Хўш, яқин ва узоқ истиқбол учун қанақа режалари бор? Янги вазир лавозимга тайинланганидан бери халққа изоҳ бергани йўқ, қорасини ҳам кўрсатмайди. Бир-иккита жойда каска кийиб, расмга тушишдан бошқасига ярамайдиганга ўхшайди.

Ҳамма нарсанинг сабаби бор. Сабабчиси бор. Бугунги энергия инқирозининг сабабчилари бор. Уларнинг исми, фамилияси бор. Беш-олти йил олдин баралла гапирганлар, лавозимдаги қарорлари билан шу кунга олиб келганлар қани? Балки уларнинг жавобгарлиги масаласини кўриб чиқармиз? Халқ билсин қаҳрамонларини".

13:02 5.12.2022

Пойтахтда уйлар "музлаб" қоляпти

Қишнинг биринчи ҳафтаси ўзбекистонликлар учун оғир бошланди. Қор ёғиб, совуқ келиши ортидан энергетик муаммолар ҳам кучайди. Ижтимоий тармоқлар норозилик постлари билан тўлаб кетган.

Жумладан, тошкентлик фойдаланувчи пойтахтнинг Нукус кўчасидаги 5та 12 қаватли уйда 3 кундан бери иссиқлик тармоғи ишламаётганидан шикоят қилган:

"Нукус кўчасидаги бешта 12 қаватли “банк” уйларида уч кундирки иссиқлик йўқ. Хонадонлар совиб ётибди. Батареялар муздек. “Тошиссиққуввати” бир гапни тутиб олган – босим йўқ. Расмий телефон рақамларига боғланиб бўлмаяпти. Муаммони ҳал этиш учун қаерга мурожаат қилиш керак? Қиш ўзи энди бошланди-ку".

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG