Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 09:53

Илк бор Ойдан олинган тупроқ намунасида ўсимлик ўстирилди


Флорида университети лабораториясида етиштирилган Arabidopsis thaliana ўсимлиги.
Флорида университети лабораториясида етиштирилган Arabidopsis thaliana ўсимлиги.

Инсоният тарихида биринчи марта марта NASAнинг «Аполлон» миссиялари астронавтлари Ойдан олиб келган тупроқда ўсимлик етиштирилди. Бу ҳақда The Associated Press нашри хабар берди.
Тадқиқотчилар ойнинг қаттиқ тупроғида бирор нарса ўса олиши ёки йўқлигини олдиндан билишмаган. Натижалар эса уларни ҳайратда қолдирган.

Флорида университетининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги фанлари институти ходими Роберт Ферл ҳамкасблари билан «Аполлон-11» миссияси доирасида Ойга биринчи марта қадам қўйган Нейл Армстронг ва Базз Олдрин ва бошқа астронавтлар Ерга олиб келган тупроқда Arabidopsis thaliana ўсимлиги уруғини эккан, уруғлар эса униб чиққан.

Аммо орадан бир ҳафта ўтгач, Ой тупроғининг дағаллиги ва бошқа хусусиятлари туфайли кичик ёввойи ўт Ердан олинган аммо ойникига ўхшаш тупроққа экилган шерикларидан секинроқ ўсган. Ҳақиқий Ой тупроғида экилган ўсимликларнинг аксари тўлиқ ўсмай қолган.

Тажриба натижалари ҳақида 12 май куни Communications Biology журналида мақола чоп этилди.

Тупроқни космик радиация ва Ойдаги қуёш шамолига йўлиқтириш ўсимликларга салбий таъсир кўрсатган. Олимларнинг сўзларига кўра, «Аполлон-11» миссияси доирасида олинган намунанинг ёши каттароқ бўлгани учун унда ўсимликларнинг ўсиши нисбатан мушкул кечган.

Ой тупроғи микрометеорит зарбаларидан қолган майда шиша бўлакларга тўладир.

Бу муаммони ҳали қилиш учун таклиф қилинаётган ечимларнинг бири – лава оқимлари каби Ойдаги ёшроқ геологик ҳудудлардан фойдаланиш. Атроф-муҳитни ҳам ўзгартириб кўриш мумкин, масалан сунъий ёруғлик ёрдамида.

Олтита «Аполлон» миссияси экипажи томонидан Ерга атиги 382 килограмм Ой тош-тупроғи олиб келинган.

Олиб келинган Ой тупроғининг аксари қисми омборда сақланиб келади, натижада тадқиқотчилар Ердаги вулқон кулидан ҳозирланган ўхшаш тупроқда тажриба ўтказишга мажбур. Ўтган йилнинг бошида NASA ниҳоят Флорида университети тадқиқотчиларига 12 грамм тупроқ берди ва узоқ кутилган экиш тажрибаси ўтган йилнинг май ойида лабораторияда ўтказилди.
NASA бундай тажрибалар учун вақт келганини билдирди. АҚШ космик агентлиги бир неча йил ичида астронавтларни Ойга қайтаришни режалаштирмоқда.

Олимларнинг таъкидлашича, келажакдаги астронавтлар учун гидропоник ёки тўлиқ сувли тизимни ўрнатишдан кўра, ёпиқ майдонларда мавжуд тупроқдан фойдаланиб экин экиш мақбулроқ вариантдир.

Флоридалик олимлар жорий йил якунида Ой тупроғини қайта ишлашни режалаштирмоқда. Хусусан, улар айни тупроқда яна гуллайдиган Arabidopsis thaliana ўсимлигини экиб кўришмоқчи. Бундан ташқари, бошқа ўсимликлар уруғлари билан ҳам тажриба ўтказиш режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG