Линклар

Шошилинч хабар
17 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:56
Электр токи узилгач, зулматга чўмган Тошкент метроси йўлагидаги йўловчилар, 25 январь, 2022
Электр токи узилгач, зулматга чўмган Тошкент метроси йўлагидаги йўловчилар, 25 январь, 2022

"Свет"сиз Ўзбекистон: Энерготизимда йирик носозлик - таъминот "босқичма-босқич" тикланади

  • 25 январь, Тошкент вақти билан соат 11:00лар да пойтахт ва аксар вилоятларида электр энергияси узилиб қолди.
  • Тошкентда метро ва аэропорт иши вақтинча тўхтади, йирик шаҳарларда светофор ишламагани учун тиқин юза келди.
  • Турар-жойларда лифтга қамалиб қолган, "Амирсой" дам олиш масканида осма йўлларда қолиб кетганлар кузатилди.
  • Айни пайтда, Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам электр токи узилди, шаҳарларда транспорт коллапси кузатилди.
  • Қарийб 3 соатлардан сўнг Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида таъминот тиклана бошлади.
  • Қўшни Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам электр таъминоти тиклана бошлагани хабар қилинди.
  • Марказий Осиёда илк бор кузатилаётган техноген авария сабаби ва айбдорлари борасида дастлабки баёнотлар бир-бирига зид бўлди.
  • ​Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, аварияга Қозоғистон электр тармоғидаги "катта авария" сабаб бўлган, деб баёнот берди.
  • Қозоғистон Энергетика вазирлиги, бунга Ўзбекистон ва Қирғизистон тизимидаги дисбаланс сабаб, деб баёнот берди.
  • Шундан сўнг, Ўзбекистон томонининг тармоқларда тарқалиб улгурган расмий баёнотидан Қозоғистондаги авария қисми олиб ташланди.
  • Ҳозирча, техноген ҳодиса сабаби ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумот йўқ, расмийлар вазият ўрганилаётганини билдирган.
  • Ўзбекистон расмийлари иқтисодий зарар кўлами аниқланаётганини билдирди. Инсоний талофотлар ҳақида маълумот йўқ.
  • 25 январь кечга бориб, Ўзбекистоннинг қарийб 45 фоиз қисмида электр таъминоти тиклангани айтилди.
  • ИИВ мамлакатда "жамаот тартибини сақлаш учун" 12 минг ходим сафарбар қилинганини билдирди.

Марказий Осиёдаги илк техноген ҳодисанинг сабаб ва оқибатлари таҳлил қилинмоқда

Таниқли иқтисодчи блогер Отабек Бакиров:

"Масалан, нисбатан солиштирганда аэропортларимиз энергетик коллапсга тайёр эмаслигини билиб олдик. Метрополитен тизими ҳам. Энергетика тизимини ишдан чиқариб алоқада ҳам осонгина муаммолар яратиш мумкинлигини ҳис этдик. Булар энг стратегик объектлар", деб ёзди.

ИИВ Йўл патрул хизматининг қайси вилоятда қандай ишлаши кўзга кўриниб қолди

Электр токи узилгани боис, светофорлар ишламай қолиб йирик шаҳарларда тирбандлик юзага келгани кузатилди.

Айрим вилоятларда Йўл патрул хизматлари ходимлари кечикди ва чорраҳаларда ҳақиқий хаос пайдо бўлди.

Бухоро шаҳридаги чорраҳалардан бирида светофор ишламагани боис юзага келган тартибсиз тиқин:

Тошкент, Фарғона шаҳарларидаги аксар йирик чорраҳаларни эса Йўл патрул хизмати ходимлари транспорт қатновини назорат қилиб турди.

Наманган вилоятида эса, электр узилган паллада табиий газ босими ошгани ҳақида видеопостлар тарқалди

Фарғона вилоятининг аксар ҳудуларида чироқ ёнгани айтилмоқда

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG