Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:58

"Мирзиёевнинг турғунлик даври - ислоҳотлар эҳтимоли жуда оз"


Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан, Тошкент - 4 октябрь, 2021
Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан, Тошкент - 4 октябрь, 2021

Ислоҳотларни охирига етказиш иккинчи муддатга ҳам сайланиш керак, дегани эмас. Баъзи ислоҳотлар биринчи муддатнинг ярмида-ёқ поёнига етган бўлади. Жуда оз ислоҳотлар учун иккинчи муддат талаб қилинади.

Мирзиёевнинг ислоҳоти деб атаётганимиз ўзгаришлар унинг биринчи муддати биринчи ярмида амалга оширилган. Иккинчи ярми турғунлик даври бўлди (ҳар ҳолда менга шундай туюлади). Ўртадаги ана шу турғунлик даври ислоҳотни якунлаш учун иккинчи муддат ҳам керак, деган баҳонани тамоман йўққа чиқаради.

Агар ўзгаришлар ҳозиргача давом этиб келганда эди, ислоҳотни давом эттириш ҳақида гапирсак бўлар эди. Боз устига, турғунлик давридан кейин ортга қайтиш босқичи келмаслигига кафолат борми?

Каримов вафотидан кейин ҳокимиятда кучлар ва иқтисодий ресурслар қайта тақсимланди. Шу аснода бир чанг кўтарилиб, халқ бироз эркинликни ҳис қилди. Аммо бу тақсимот жараёни анча совиб, бир мувозанатга келган.

Бундан буён элита "статус-кво"ни имкон қадар сақлашга ҳаракат қилади. Шу боис, иккинчи муддатда ислоҳотлар бўлиши эҳтимоли жуда-жуда оз.

Агар хато қилаётган бўлсам, бундан аввало ўзим хурсанд бўлардим.

Хуршид Йўлдошев

Фейсбукдан олинди

OzodTarmoq рукнидаги муаллифларнинг нуқтаи назари таҳририят нуқтаи назарини акс эттирмайди.

XS
SM
MD
LG