Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:49

OzodTarmoq: Сўхда уч эгизак туғилибоқ "загранпаспорт" олиш зарурати олдида қолди


OzodTarmoq рукнида сўхлик (Фарғона вилоят, Сўх тумани - атрофи Қирғизистон ҳудуди билан ўралган эксклав) Камолиддин Азизов Фейсбукдаги саҳифасида яқинда дунёга келган уч юртдоши: Фотима, Зуҳра ва Ҳасанлар туғилибоқ дуч келган муаммолар ҳақида ёзди.

Табиий, чақалоқлар ҳозирча Сўх нималигинию юртдошлари ташвишлари нимадан иборатлигини билмайди.

Лекин Сўхда яшаш қанчалик қийинлигини ҳали чилласи чиқмаган чақалоқларнинг бобоси Зокиржон яхши билади. Бобо набираларига чет элга чиқиш паспорти расмийлаштирди. Чунки сўхликлар Ўзбекистоннинг асосий ҳудудига Қирғизистон ҳудуди орқали ўтишлари керак ва бунинг учун, мавжуд тартибга биноан, уларнинг чет элга чиқиш паспорти бўлиши лозим.

Камолиддин Азизовнинг постини таҳрир қилмай, қисқартирмай, имло ва стилистикасини сақлаган ҳолда эътиборингизга ҳавола қиляпмиз.

***

Сўх туманидаги Навобод маҳалласида оддий сартарош Иномжон Ҳабибжонов хонадонида уч нафар эгизак,икки нафар қиз,бир нафар ўғил дунёга келди. Оддийгина қишлоқ оиласининг раҳнамолари чақалоқларга анъанавий Фотима, Зўҳра ва Ҳасан исмларини қӯйишди. Айрим эгизакли бўлган хонадонлар каби шўҳратпарастлик қилишмади.

Лекин.Сўхлик Ҳабибжоновлар оилалари пешаналарига ёзиб қуйилган кўп муаммоларга дуч келишди. Ҳомиладор келин Шаҳризодни мутахассислар тавсиялари билан 5 сентябр куни Фарғона шаҳар тўғриқхонасига олиб келишди.8 сентябр куни чақалоқлар дунё юзини кўришди.

Эгизаклар боболари Зокиржон ҳужжатлар расмийлаштиришлга киришиб кетди. Ковидга маълумотнома олиш учун бир сутка вақт керак. 120 километр йўл босиб, Сўхга келиб чақалоқларни тўғилганиклари тўғрисида гувоҳнома расмийлаштириш. Гӯвоҳномалар асосида, ҳали йигирма кунлик бўлмаган, чақалоқларга загранпаспорт олиш. Загранпаспорт олиш учун эгизакларнинг ота-оналаридан нотариал тасдиқланган Ишончномалар расмийлаштириш...

Бу вақт давомида ишларни охирига етказгунга қадар шаҳардан ижарага квартира олиб,бир ойча яшаб туришди. Чақалоқларни соғлом катта қилиш учун уч чақалоққа битта онанинг сути етмаслиги аниқ. Демак, улар саноат усулидаги сут ва бўтқаларга муҳтож. Уларнинг бугунги кундаги нархини айтмасак ҳам кўпчилик билса керак.

Энди тасаввур қилинг, гўдакларнинг фақатгина озуқаси учун ҳар ойда неча юз минглаб маблағ сарфланади. Эҳтимол, бир оила фарзанд кутаётганда битта гўдакни, борингки икки гўдакни катта қилишга қурби етишини билади. Аммо уч нафар гўдакнинг бирдан туғилиши ҳар қандай ота-она учун ҳам моддий, ҳам руҳий қийинчилик келтириб чиқариши мумкин. Сарфланган харажатлар талайгина бўлсада, ҳисоб-китоб қилиш ҳеч кимнинг хаёлига келмага ҳам. Чунки Сўхликлар учун бу муаммолар одатий ҳолат.

XS
SM
MD
LG