Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:55

Ғафур Раҳимов “самосуд” қилган жияннинг иқрори акс этган видео тарқалди


Коллаж зиддият орасида қолган учликни акс эттиради
Коллаж зиддият орасида қолган учликни акс эттиради

Ўтган ҳафта охирида жиноятчилар оламида “Қора” ва “Граф” лақаблари билан танилган йирик тадбиркор Ғафур Раҳимовнинг жияни, "Золотой" лақабли 32 яшар Равшан Муҳиддиновнинг иқрори акс этган видеолавҳа тарқалди.

Унда Муҳиддинов ўзининг тоғаси буйруғига биноан калтакланганини айтган.

21 февраль куни Равшан Муҳиддиновнинг instagramдаги саҳифасига юкланган 12 дақиқалик видео жиноят оламидаги шафқатсизликни фош қилади. Рус тилида гапирган Муҳиддинов видео давомида "ўзи яхши деб билган, аммо ëвузга айланган диндошларининг тузини еб, тузлиғига тупурганидан" таассуф билдиради.

Қисқа вақт ичида бу видео тармоқлардаги барча платформаларда тарқалиб "ҳақиқат кучдадир" деган мем ва хештег остида тақдим қилинди.

АҚШ Молия вазирлиги санкция эълон қилган халқаро жиноий гуруҳ етакчилари рўйхатига киритилган ўзбек тадбиркори Ғафур Раҳимов ўз назарида “душман” деб билганларни жазолагани Мирзиëев иқтидори даврида фаоллашган криминал доираларда қизғин муҳокама қилинган эди.

Мирзиëевнинг “паррандачилк ғояларини ҳаëтга тадбиқ қилган тадбиркор” Ойбек Миралиевдан пул ундириш вазифасини Ғафур Раҳимов ўз жияни Равшан Муҳиддиновга топширгани ортидан чиққан можаро ва маҳкамалар занжири ҳақида Озодлик бир неча мақола эълон қилган.

Расмда криминал авторитетлар Аҳтам Самарқандский¸ Равшан Золотой ва Лоту Гули акс этган
Расмда криминал авторитетлар Аҳтам Самарқандский¸ Равшан Золотой ва Лоту Гули акс этган

"Фақат ҳақиқат"

Ўз қариндоши ва раҳнамоси “стрелкасига” кўра “яхшигина келтакланган” Равшан Муҳитдиновнинг яқинлари Озодлик билан суҳбатда Равшаннинг эфир учун гапирмаслиги ва видеода айтганлари “фақат ҳақиқат” эканлигини урғулади.

Тошкент, Дубай ва Истанбул учбурчагида содир бўлган “криминал разборка” суд ва адлия тизимлари фалаж бўлгани айтилган Мирзиëев давридаги Ўзбекистон ҳақидаги тасаввуримизни кенгайтиради.

Равшан Муҳиддинов
Равшан Муҳиддинов

Равшан Золотой нима деди?

Озодлик 2020 йилда жиноят доираларида танилган тадбиркор Ғафур Раҳимовнинг ўз жияни Равшан Муҳиддинов билан пул олди-бердисида келишмай қолгани ва бандитлар тўдасини ëллаб Равшанни калтаклатгани ҳақида ëзган эди.

2020 йил тарқалган видеода Муҳиддинов:

“45 кун ичида ваъда қилинган пулни қайтараман, Худо хоҳласа. Агар қўймасам, Равшан эмасман”, деган эди.

Телеграм каналларида тарқалган ушбу видеолавҳада номаълум кимсалар Равшан Муҳиддиновга турли пўписа ёғдирганини ҳам кўриш мумкин.

Ўзбекистонда блоклаб қўйилган мустақил “Элтуз” нашри ўз манбаларига таянган ҳолда, Ғафур Раҳимовнинг турмуш ўртоғи Лола Раҳимова мазкур видеотасвирни Армен “Дикий”дан 20 минг долларга сотиб олиб, видеолавҳа ҳолатига келтиргани ва ижтимоий тармоққа юклаганини ëзиб чиққан эди.

Орадан бир йил ўтиб, бу иддаоларни Равшан Муҳиддиновнинг ўзи эътироф қилиб видео чиқарди.

Ўзбекистон ва Туркия байроқлари билан безатилган Истанбулдаги офисдан туриб русча гапирган Равшан Муҳиддинов бир неча минутга чўзилган кириш сўзидан кейин асосий мавзуга ўтади:

“Мен у ерга борганимда бир гала одамни кўрдим. Уларнинг чексиз адолатсизлиги қурбони бўлдим. (Равшан бу ўринда беспредел сўзини ишлатган - таҳр) “Беспредел” бу кенг талқин қилса бўладиган тушунча. Мен у ерда ҳаддан зиëд беспределни кўрдим. Булар қизил зоналарда узоқ йиллар мобайнида (жиноий олам назоратида бўлмаган жазони ўташ маскани. Тахр.) ўз зулмини чархлаган золимлар эди. Лохмачлар (Маҳбусларни ўта шафқатсиз қийнаш учун ëлланадиган маҳбуслар - таҳр.) қўллайдиган энг шафқатсиз қийноқ усулларини қўллашди. Бир ярим-икки соат давомида танаффуссиз қийнашди¸ уриб дўппослашди. Мен жисмонан синдирилдим. 10 киши бир кишини синдира олади. Ҳар қандай монстрни эгиб, эзиб ташлаши мумкин бўлган кўпчилик эди улар. Оллоҳга шарафлар бўлсинким, Равшаннинг руҳи синмади (Муҳиддинов ўзи ҳақда учиинчи шахсдан гапиради - таҳр) Чунки Равшанни ëнида ҳақиқат бор эди. Шунда улар барча методлар билан мени руҳимни синдира олмаслигини тушунишди. Жисмоний қийноқлар натижа бермаганидан кейин улар менинг номусимни топташга қарор қилишди. Мен нормал ва ўзини ҳурмат қиладиган эркак ўлароқ ўз тарафимдан мавжуд вазиятдан номусим топталмай чиқиш йўлини қидирдим. Оллоҳга шарафки бу вазиятдан номусим бутун бўлиб чиқдим. Мен бу вазиятдан ишкалсиз чиқиш учун уларга маълум суммадаги пулни беришим лозимлигини тушунтиришди. Шу билан бирга видеокамерага қараб “мен уларга шу пулни бермасам мен одам деган исмга лойиқ эмасман” демоғим керак эди. Оллоҳга шарафлар бўлсинким, мен улар чангалидан қутулиб чиқдим. Кейинчалик улар меии шантаж қилиб пул қани дейишди ва ўзларига мос жавобни олишди. Равшан калтакдан қўрқиб бировга пул берадиганлардан эмас. Агар Равшан бировдан қарз бўлса, уни калтаклаш керак эмас. Равшан пулни ўзи икки қўллаб келтириб беради. Керак бўлса узр ҳам сўрайди".

Видео давомида Равшан Муҳиддинов “Дубайдаги қариндоши калтаклаш жараëнини бошқариб” турганига ҳам ишора қилади.

Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда Муҳиддиновнинг яқинлари бу қариндош Ғафур Раҳимов эканлигини тасдиқлади.

Ғафур Раҳимов
Ғафур Раҳимов

Жанжалга сабаб нима? Нега Ғафурбой жиянини калтаклаттирди?

Озодликда нусхалари бўлган суд тергов ҳужжатларини ўқиш асносида тоға, жиян ва келинойи учлиги орасида юз берган зиддият шамойили ўртага чиқади.

Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси терговчиси У. Ш. Умаров имзолаган ва Озодликда нусхаси бўлган айблов хулосасида даъвогарлар сифатида Лола Раҳимова ва унинг синглиси Гўзал Камолхўжаеваларнинг исмлари зикр қилинган.

Ўзбекистонлик "авторитетлар" Ваҳтанг Кикабидзе билан
Ўзбекистонлик "авторитетлар" Ваҳтанг Кикабидзе билан

Айблов ҳужжатларида ëзилишича¸ Ойбек Миралиев Лола Раҳимованинг синглисига тегишли кўчмас мулкни 650 минг долларга сотиб, пулини бермаганликда гумон қилинган.

Ғафур Раҳимов қидирувга берилгани ҳақидаги ҳужжат
Ғафур Раҳимов қидирувга берилгани ҳақидаги ҳужжат

Бундан ташқари Озодлик танишган даъво аризасида Лола Раҳимова ўзига тегишли «Mercedes-Benz Maybaсh» автомобилини “Ойбек Миралиев ўзлаштирди” деб даъво қилгани ёзилган. Шунингдек, Ғафур Раҳимовнинг вакили ўз даъво аризасида Ойбек Миралиев ва унинг укасини Раҳимовлар оиласига тегишли жами 7 миллион долларга яқин маблағни ўзлаштириб юборганликда айблаган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Сергели туман суди судьяси Баҳодир Юсупов раислигида тадбиркор ака-укалар Ойбек ва Элдор Миралиевлар устидан ўтаётган суд музокара босқичига ўтган.

Бундан олдин Давлат айбловчиси тадбиркор Ойбек Миралиевни 15 йилга, унинг укаси Элдор Миралиевни эса 12 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўраган эди.

2020 йил кузида суд Ойбек Миралиевни 11 йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Элдор Миралиев эса, суд залидан озод қилинган.

Озодлик суҳбатлашган терговга яқин мулозим гапига кўра¸ Ғафур Раҳимов ўзининг собиқ ҳамкори Ойбек Миралиевни (лақаблари: “Фаберже”, “Тухум”) чув тушириш учун ундан аввал ундирган пулларини қайтадан ундиришни режалаштирган.

Бу режани амалга ошириш учун Ғафур Раҳимов Ойбек Миралиевдан пул ундириш вазифасини ўз жияни Равшан Муҳиддиновга юклаган ва жиянига ундириладиган 45 миллион доллардан бир қисмини беришни ваъда қилган.

Топшириқ бўйича ишга киришиб, Ойбек ва Ғафур ўртасидаги молиявий муносабатларни ўрганган Равшан Муҳиддиновнинг яқинлари бу ишда ўз тоғаси Ғафур Раҳимовнинг Ойбек Миралиевга туҳмат қилаётганига, Ғафурнинг пулларини Ойбек эмас, балки Ғафурнинг аёли Лола Раҳимова ўзлаштирганига амин бўлганини Озодликка айтиб берган эди.

Шундан сўнг Равшан (“Золотой”) Ғафур Раҳимовга ўз хулосасини айтади. Ғафур Раҳимов: “Сен менга ва келинойингга эмас, “Тухум”га ишоняпсанми?! Мен билан келинойинг ўртасидаги муносабатларни бузмоқчимисан?!” деб, ўз жияни Равшан Муҳиддиновдан юз ўгиради.

Равшан Муҳиддинов
Равшан Муҳиддинов

Равшан Муҳиддинов ўз тоғасига вазиятни тўлиқ тушунтириш учун турли даражадаги танишларини ишга солади ва Ғафур Раҳимовга “нейтрал бир жойда” учрашишни таклиф қилади, аммо Раҳимов жияни таклифига рози бўлмайди.

Аксинча, хотини “йўриқнома”си асосида Ғафур Раҳимов, “Элтуз”нинг бошқа бир суҳбатдошига кўра, тезда озарбайжонлик Нодир Салифовга ва қозоғистонлик Арман Жумагелдиевга қўнғироқ қилади.

“Жияним “Золотой” душманим “Тухум” томонга ўтиб кетиб, мени чув туширди”, дейди Ғафур.

Унинг бу гапларига ишонган Салифов (“Лото Қули”) ва Жумагелдиев (“Дикий”) Равшан Муҳиддиновни “заманить қилиб”, гўёки меҳмонга чақиришади.

Бу учрашув 2019 йил, 13 ноябрь куни Истанбулдаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасида ўтказилган.

У ерда Муҳиддиновни озарбайжонликнинг тарафдорлари – қозоқ Арман Жумагелдиев ва қуролланган яна 10 нафар спортчи йигит кутиб олади.

Хонада аввалдан кутиб ўтирган гуруҳ хонага кирган Равшан Муҳиддиновнинг қўл-оёқларини боғлаб, унга ўлим билан таҳдид қилиб, уни дўппослаб ва қийнаб бошлайди.

Бир неча спортчи йигит “Золотой”нинг бошини сув тўла ваннага бўктира бошлашади. Қаттиқ дўппослашади. Лекин Равшан уларга тан беравермагач, унинг эркаклик номусини топтаб жинсий алоқа қилишини айтишади.

Равшан Золотой: Криминал авторитет. Дубай ва Истанбул қамоқхоналари аристони.

Оғир жиноятларда айблангани ортидан Ўзбекистондан чиқиб кетган Муҳиддинов 2019 йили Ички ишлар вазирлиги сайтининг қидирувдаги шахслар рўйхатидан олиб ташланган эди.

Мухитдоновнимг отаси 60 яшар Баҳодир Муҳиддиновнинг Озодликка айтишича, 12 йил қидирувда бўлган ўғлига ўғлига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини қайта кўриб чиқишни сўраб, президент Шавкат Мирзиёев номига мактуб йўллаганидан кейин масала ижобой ечим топган.

12 йил халқаро қидирувда бўлган Равшан Муҳиддинов Тошкент сўрови билан Истанбул ва Дубай қамоқхоналарида ўтириб чиққан.

2007 йилда 18 яшар Равшан Муҳиддинов Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 242- моддаси бўйича (Уюшган жиноий гуруҳ тузиш ва унга бевосита раҳбарлик қилиш) гумонланиб, қидирувга берилган эди.

Ички ишлар идоралари Равшан Муҳиддиновни ўзаро жанжаллашган икки гуруҳдан бирига раҳбарлик қилишда айблаши ортидан, у Ўзбекистондан чиқиб кетгани айтилади.

Ғафур Раҳимов
Ғафур Раҳимов

Қора рўйхатда қолмоқда

Мирзиëев иқтидори даврида «марҳаматга ноил» бўлиб Ўзбекистонда исталган шхасга айланган Ғафур Раҳимов айни пайтда АҚШ қора рўйхатида қолмоқда.

2020 йилнинг апрелида АҚШ суди ўзбекистонлик тадбиркор, Халқаро бокс уюшмаси – AIBA собиқ президенти Ғафур Раҳимовни уюшган халқаро жиноий гуруҳ етакчиларига қарши санкциялар рўйхатидан чиқармади

Маълум қилинишича, Ғафур Раҳимов АҚШнинг қора рўйхатига ноқонуний киритилганини ва ўзини бу рўйхатдан чиқаришни илтимос қилиб ариза киритган. Аммо Колумбия округ суди Ғафур Раҳимовнинг бу аризасини қаноатлантирмаган.

XS
SM
MD
LG