Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:56

Криминал авторитет "Лоту Гули" Анталияда отиб ўлдирилди, турк полицияси ўзбекистонлик "Равшан Золотой"ни сўроқ қилган


48 яшар Надир Салифов  собиқ Совет Иттифоқи республикалари ҳудудидаги энг йирик криминал авторитет, деб кўрилган.
48 яшар Надир Салифов  собиқ Совет Иттифоқи республикалари ҳудудидаги энг йирик криминал авторитет, деб кўрилган.

Туркиянинг Анталия шаҳрида "Лоту Гули"лақаби билан танилган постсовет ҳудудидаги йирик криминал авторитетлардан бири Надир Салифов отиб ўлдирилди.

Туркия матбуоти хабарларига кўра, 19 август куни Анталиянинг Бўғозкент мавзесидаги ресторанлардан бирида Лоту Гули билан овқатланган эркак тўппончаси билан унга қарата тўрт марта ўқ узган ва воқеа жойидан ғойиб бўлган.

Туркиянинг "Sabah" нашрига кўра, полиция кўп ўтмай, Лоту Гули билан яқин алоқада бўлган Хан Ахмедлинский исмли озарбайжонлик яна бир авторитетни Анталия-Денизли йўлида қўлга олган.

Турк полицияси Ахмедлинскийни Лоту Гулининг қотили сифатида гумонламоқда.

Озодлик манбаларига кўра, яна тўрт нафар шахс Лоту Гули ўлимига алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинган.

Сўроқ қилинганлардан бири “Равшан Золотой”лақабли ўзбекистонлик авторитет Равшан Мухиддиновдир.

Туркия полицияси Мухиддиновни 20 август ярим тунда Истанбулнинг “Белек Дузу” даҳасидаги вилласидан олиб кетган.

Полиция бўлимида 7 соат ушлаб турилгач Равшан Мухиддинов қўйиб юборилган.

Озодлик манбаларига кўра, Равшан Мухиддиновнинг қўлга олинишига қотилликдан бир неча соат аввал Хан Ахмедлинский тарафидан унга телефонда йўлланган видео сабабчи бўлган.

Лоту Гули ўлимидан бир неча соат олдин Анталиядаги меҳмонхонада
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:17 0:00

Меҳмонхонада Надир Салифов орқасидан олинган бу видео унинг қўриқчиси тарафидан буюритмачи қотил учун олингани таҳмин қилинмоқда.

Равшан Мухиддинов (Равшан Золотой) Ғафур Раҳимовнинг жиянидир. Раҳимов ӯзи ҳам АҚШ ҳукумати томонидан "уюшган жиноят олами етакчиларидан бири" сифатида кӯрилади.

Жорий йилнинг март ойида Озодлик Ғафур Раҳимов ва Равшан Золотой ўртасида келиб чиққан зиддиятлар ҳақида хабар берган эди.

Сўнгги йилларда у Туркияда яшаб келади.

Равшан Мухиддинов (Равшан Золотой) Надир Салифов (Лоту Гули) билан.
Равшан Мухиддинов (Равшан Золотой) Надир Салифов (Лоту Гули) билан.

Тергов давомида Хан Ахмедлинский қотилликдан икки кун олдин Истанбулда яна бир ўзбекистонлик авторитет Ахтам Cамарқандский лақабли Ахтам Ёқубов ва унинг одамлари билан кӯришгани ҳам ўртага чиққан.

Икки йил аввал Озодлик Истанбулдаги Фотиҳ мавзесидаги Оқсаройда Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатлари жиноий авторитетларининг йиғилиши бўлиб ўтгани, унга “Лоту Гули” лақабли Надир Салифов раислик қилгани ҳақда хабар берганди.

Ўша “Қонундаги ўғрилар” йиғилишида Марказий Осиё жиноят олами авторитетларидан бири ўзбекистонлик Ахтам Самаркандский лақабли Ахтам Ёқубовга "вор в законе" "унвони берилганди.

Жиноят олами авторитетларининг ўша мажлисидан бир кун ўтиб Истанбул полициясининг уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимлари Надир Салифовни ҳибсга олганди.

Салифов “қотилликка уриниш”, “гиёҳванд моддалар контрабандаси” ва “фирибгарлик” каби жиноятларни уюштириш гумони билан қўлга олингани ҳақда Туркиядаги "Hurriyet" нашри ҳам хабар берганди.

48 яшар Надир Салифов собиқ Совет Иттифоқи республикалари ҳудудидаги энг йирик криминал авторитет, деб кўрилган.

Келиб чиқиши озарий бўлган Салифов 1972 йилда Грузияда туғилган. Ёшлигидан жиноий тўдаларга аралашиб қолган Надир ўтган асрнинг тўқсонинчи йиллари бошида 27 йилга қамалган, шундан 22 йилини ўтаб чиққан.

2014 йилда озодликка чиққач Салифов Москвадаги учта йирик бозорни ҳамда пост Совет ҳудудидаги сабзовот савдосини назорат қилиб келган.

Талончилик ва уюшган жиноятчилик айбловлари ортидан Надир 2017 йилда Туркияга қочган.

2018 йилда турк полицияси уни мамлакатдан депортация қилди. Аммо, у кўп ўтмай яна Туркияга ноқонуний йўллар билан кириб келган.

Салифов Россия ва Озарбайжонда халқаро қидирувда бўлган.

XS
SM
MD
LG