Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:25

Чет эллик инвестор пули тўланган тухумни Ўзбекистондан олиб чиқиб кетолмаяпти


Афғонистонга юбориш учун қутиланган тухумлар
Афғонистонга юбориш учун қутиланган тухумлар

Афғонистонлик инвестор¸ ЕTHAD BARADARAN FARAHI LTD' LTD ширкати директори Абдул Раззоқ (Mr.Abdul Razeк) шартномадаги тўлиқ қиймати - 22 минг доллар тўланган тухумни Ўзбекистондан олиб чиқиб кета олмаяпти.

Озодлик билан суҳбатда жаноб Абдул Раззоқ жорий йилнинг 29 сентябрида Хоразм вилоятидаги “Қўшкўпир Парранда” ширкати директори Улуғбек Мадаминов билан 5 миллион АҚШ долларига шартнома тузганини айтди.

Унга кўра, шу пайтгача 800 минг долларлик инвестиция киритган. Аммо 14 октябрь куни Қўшкўпирдаги маҳаллий мулозимлар учта фурага тухум юклашни тақиқлаб қўйган. Озодликда нусхаси бўлган шартномага кўра¸ тухум юкланган юк машиналари 13 октябрь куни Афғонистонга йўл олиши керак эди.

“O’zparrandasanoat” уюшмаси вакили 14 октябрь ҳолатига тухум экспортини чеклайдиган ҳужжат мавжуд эмаслигини айтди.

Айни пайтда уюшма мулозими кейинги 10 кун ичида ички бозорда тухум нархи кескин ошгани боис маҳаллий мулозимлар "вазиятни барқарорлаштириш учун муваққат чораларга қўл уришган".

Тухумлар қутиларга солиб маркировкаланган
Тухумлар қутиларга солиб маркировкаланган

Сармоядор Абдул Раззоқга кўра¸ экспортга кетадиган тухумлари махсус маркировка қилиниб, қутиларга солинган.

“Мавжуд қоидага кўра, маркировка қилинган тухумни ички бозорда сотиш мумкин эмас. Ширкатимиз бу уч фура тухумлар учун шартномада белгиланган 22 минг доллар пулни тўлади. Мана ҳужжати. Ширкатимиз қути буюртма қилди¸ фураларга пул тўлади. Лекин охирги минутда маҳаллий мулозимлар тухумларни ортишга изн бермади. Улар тухум экспортини чекловчи бирор ҳужжатни кўрсатишгани йўқ”, - дейди афғонистонлик сармоядор.

Озодлик мухбири “Қўшкўпир Парранда” ширкати билан боғланди¸ улар бир кун ичида юк ортиш масаласи ҳал бўлиши ва "иложи борича бу воқеани матбуотга чиқармаслик"ни сўрашди.

Инвестор Абдул Раззоқ Озодлик мухбири билан мулоқот чоғида мобил телефони ëқилган ҳолда Хоразм вилояти ҳокимлигига бориб, “тухумларни машинага ортмаслик учун асос бўладиган ҳужжат"ни сўради.

Маҳаллий мулозимлар бундай ҳужжат йўқлигини айтиб инвесторни Бош вазир қабулхонасига жўнатишди. Қабулхонадагилар эса, инвестор аризаси Тошкентга жўнатилиши ва "ўн кунларда" жавоб келишини ваъда қилишди.

Озодлик мобил мухбири Қўшкўпирдаги паррандачилик фабрикаси олдида турган юк машиналари ва ортишга таëрланиб, маркировка қилинган тухумлар солинган минглаб қутиларни кўрди. Мухбиримизнинг айтишича¸ тухумлар яна бир кун шу ҳолда турса, айниб қолиши хавфи бор.

Тўлов қоғози
Тўлов қоғози

Озодлик тухумлар учун амалга оширилган тўлов қоғозларини кўрди. Иқтисодий масалалар бўйича низоларга ихтисослашган ҳуқуқшунос Марим Ражабовга кўра¸ экспорт чеклови қонун ëки фармон шаклида чиққани билан бу эски шартномаларга таъсир қилмайди.

“Шартнома имзоланган 29 сентябрда экспортга чеклов йўқ эди. Шартнома бўйича пул ўтказилган. Пул ўтказилган кунида ҳам экспортга чеклов бўлмаган. Бундай чеклов бугун, 14 октябрь куни ҳам йўқ. Мабодо 15 октябрда экспорт чекланса, бу чеклов 20 сентябрдаги шартномага таъсир қилмайди. Конкрет бу ҳолатда “Қўшкўпир Парранда” ноҳақ. Чунки 100 фоиз предоплата бўлган. “Қўшкўпир Парранда” юкни ортиб беришга мажбур. Қонун шуни тақозо қилади”, - дейди ҳуқуқшунос

Шартнома
Шартнома

Афғонистонлик инвестор¸ ЕTHAD BARADARAN FARAHI LTD' LTD ширкати директори жаноб Абдул Раззоқнинг айтишича, (Mr.Abdul Razeк) шартномага кўра “Қўшкўпир Парранда” беш миллион АҚШ долларига тенг тухум етказиб бериши керак. Шартнома 2021 йилга қадар амал қилади. Шу пайтгача Афғонистон тарафи 800 минг долларлик тухумни "Қўшкўпир Парранда” ширкатидан сотиб олган.

Ўзбекистон тухумининг энг йирик харидори Афғонистон бўлиб қолмоқда.

Афғонистонга тухум экспортидан тушган маблағлар ортидан маҳаллий товуқ фермалари кенгаймоқда.

Хоразм вилоятидаги “Қўшкўпир Парранда” товуқ фермаси ташкил этилганида, бу ерда бор-йўғи 300 та товуқ боқилган бўлса, 2020 йилга келиб паррандалар сони 200 мингдан ошгани айтилади.

Тўлиқ модернизация қилинган фермага Украинадан сўнгги русумдаги ускуна ва жиҳозлар келтириб ўрнатилган.

XS
SM
MD
LG