Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:53

“Ёрдам пулига ташаккурнома ёздириб олишдию лекин пулдан уриб қолишди”


Сурхондарё вилоят, Ангор туман, Навшаҳар маҳалласидан OzodMikrofonга қўнғироқ қилган Эркин Гаппаровнинг арз қилишича, у президент қарори билан кам таъминланган оилаларнинг болаларига ажратилган бир марталик ёрдам пулини тўлиқ ололмаган:

“Президентимиз фармони асосида темир дафтарга киритилган оилаларнинг болаларига бир марталик ёрдам пули берилган эди. Менинг болаларимга бу ёрдамни беришмаганидан кейин Халқ қабулхонасига ёзган эдим. Шундан кейин пенсия жамғармасидан ногирон боламга 500 минг олиб келишди-да, қолган иккитасига ҳам берамиз, деб Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг Ангор туман бўлими бошлиғи Шоира Ражабова номига ташаккурнома ёздириб олишди. Шу билан алдаб, қолган бир миллион сўмни ўртада туя қилиб юборишди. Ўша ариза ёздирган ҳокимлик вакилига айтсам, сиз бераётган пулга қараб ўтирмасдан, пахта теринг, дейди. Мен пахта рўйхатига ёзилиб қўйганман, лечениям тугаса пахтага чиқаман десам, бўлмаса пул йўқ, деди. Мен президентимиз қарорида пахтага чиқмаса берилмасин деган жойи йўқку, десам хоҳлаган жойингга бор, бермаймиз, деяпти”

“Ташакурнома ёздириб олишдию, лекин болалар пулини уриб қолишди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:52 0:00
Бевосита линк

-------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG