Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:30

Тиббиёт ходимлари: “Ўзэкспомарказда” 14 кун қолиб ишладик, яна 2 ҳафта ишлашга мажбурлашяпти”


Тошкентнинг Юнусобод туманидаги "Ўзэкспомарказ" павильонлари COVID-19 га чалинган беморлари муолажа қилинадиган 500 ўринлик марказга айлантирилган.
Тошкентнинг Юнусобод туманидаги "Ўзэкспомарказ" павильонлари COVID-19 га чалинган беморлари муолажа қилинадиган 500 ўринлик марказга айлантирилган.

Тошкентнинг Юнусобод туманидаги "Ўзэкспомарказ" базасида ташкил қилинган COVID-19 билан оғриган беморлар даволанадиган марказдан “ОzodMikrofon”га қўнғироқ қилган, исми сир қолишини сўраган тиббиёт ходимларидан бирининг арз қилишича, улар 14 кунлик вахтани тугатаётган бўлса ҳам, яна икки ҳафта ишлашга мажбурланяпти:

“Шу марказда ишлаётган барча медицина ходимлари номидан гапирмоқчиман. 27 август куни ишга қабул қилинган эдик. Ўшанда иш 14 кунлик дейилган эди. Ходимлар ҳар куни скафандрларда 12 соатдан ишлашди. Энди вахта тугашига икки-уч кун қолганда Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой ишлайсизлар деяпти. Бу ноҳақлик. Байрамни байрам демай, уйга бормай, ишладик, сиқилган лимондай бўлиб қолдик. Энди, уйга бориб келиб ишлайсизлар дейишяпти, бу нотўғрику. Биз энди уйдагиларга ҳам касални юқтирайликми? Қоида бўйича 14 кун ўтганидан сўнг тест олиб, кейин уйга бориш мумкин, булар эса тескарисини қилишяпти, на тест олади, на қоидага амал қилади. Комиссиядагилар бу ҳақда ўйлашяптими?”

Тиббиёт ходимлари: “Ўзкспомарказда” 14 кун қолиб ишладик, яна икки ҳафта ишлашга мажбурлашяпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:30 0:00
Бевосита линк

--------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG