Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:53

Фермерлар топширган буғдойи пулини "Қоракўлдон"дан уч ойдан бери ололмаяпти


Жондор тумани фермерлари май-июнь ойида “Қоракўлдон” ОАЖга топширган буғдойи пулини ололмаяпти.
Жондор тумани фермерлари май-июнь ойида “Қоракўлдон” ОАЖга топширган буғдойи пулини ололмаяпти.

Бухоро вилоят, Жондор тумани фермерлари май-июнь ойида “Қоракўлдон” ОАЖга топширган буғдойи пулини ҳануз ололмаган.

Бу ҳақда Озодликка шикоят қилган фермерларнинг айтишларича, корхонадан туширилган бир қисм пул ҳам уларнинг ихтиёрисиз кредит ҳисобига олиб қўйилмоқда.

“Қоракўлдон” ОАЖ раҳбари буғдой пули тўлиқ берилмаганини тан олар экан, яқин кунлар ичида бу муаммо ҳал қилинишини айтди.

Жондор туманидаги исми сир қолишини сўраган фермерлардан бирининг Озодликка айтишича, давлат корхонаси фермерларнинг буғдойини бозор нархидан икки баравар кам нархда сотиб олган бўлса ҳам, улар билан ҳисоб-китоб қилишни ортга сурмоқда:

Давлат фермерларни қақшатиб ҳар кило буғдойни 1550 сўмдан сотиб олган эди. Ҳозир буғдойнинг бозордаги нархи 3500.

“Туманда 300дан ортиқ ғаллачилик билан шуғулланадиган фермер хўжалиги бор. Буғдойимизни июнь ойида топширган эдик. Шу пайтгача “Қоракўлдон” ОАЖ фақат фермерларнинг давлатдан олган кредити қисмини тўлаб берди. Буғдойдан олинган соф даромадимизни эса тўламаяпти. Давлат фермерларни қақшатиб ҳар кило буғдойни 1550 сўмдан сотиб олган эди. Ҳозир буғдойнинг бозордаги нархи 3500. Ўша 1500 мингдан 15 фоиз НДС ҳам олади. Оқибатда фермерга 1317 сўм пул қоляпти. Лекин, ғирромлик қилиб шуни ҳам бермаяпти”.

Фермернинг айтишича, ундан арзон нархда сотиб олинган буғдойдан қилинган уннинг нархи ҳам ҳозир кўтарилиб кетган:

Бозорда кепакнинг нархи 2400 сўмга чиқди. Биз топширган буғдойнинг нархидан икки баравар қиммат.

“Буни қаранг ҳозир бозорда кепакнинг нархи 2400 сўмга чиқди. Биз топширган буғдойнинг нархидан икки баравар қиммат. Дон комбинатлари монополия қилиб оляпти, унинг тепасида турган ташкилотлар, Вазирлар Маҳкамасигача, унга кўмакчи бўляпти. Бўлмаса, Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўзимизда ишлаб чиқарилган бир қоп унни 125 минг сўмдан сотиш белгилаб қўйилган бўлса ҳам, булар кўчаларга унни олиб келиб қўрқмай 150 минг сўмдан сотяпти. Шу ҳам тортилиб қолгандан сўнг, яширинча 200 мингга сотиляпти. Бечора халқ индамайди, жимгина бориб олиб келяпти”.

“Ражабов Улуғбек” фермер хўжалиги раҳбари, 68 яшар Тўхтагул Содиқованинг Озодликка айтишича, у ва оиласи давлатдан кредит олмай, ўз кучи билан буғдой етиштирган бўлса ҳам, лекин “Қоракўлдон” ҳосил пулидан 9 миллион сўмни кредитга ўтказиб юборган:

Мени шу гапларимни президентга етказинг, арзон нархда давлатга буғдой етиштириб берсаму, нега пулини ҳам ололмаяпман?

- 20 тонна буғдойни 31 миллион сўмга давлатга сотдим. Кеча “Қоракўлдон”га борсам, 20 миллион сўм ташлаптию, уни 9 миллионини кредитга ўтказиб юборибди. Мен эса бу йил бир сўм ҳам кредит олмай ўзимнинг ҳисобимдан қилган эдим. Режанинг 25 фоизига икки ярим минг сўмдан берамиз деб алдаб, барча буғдойни олиб кетишди. Етти гектар буғдойимнинг ҳаммасини топширган эдим. Ўзимга бир кафт ҳам қолмаган. Энди шунинг пулини ҳам чўзиб юришибди. Бу ёқда яна буғдой экиш вақти келди, пулингиз бўлмаса солярка бермайди. Мени шу гапларимни президентга етказинг, арзон нархда давлатга буғдой етиштириб берсаму, нега пулини ҳам ололмаяпман?

“Қоракўлдон” ОАЖ раҳбари Ботир Усмонов буғдой пули тўлиқ берилмаганини тан олар экан, яқин кунлар ичида бу муаммо ҳал қилинишини айтди:

- Ҳозир кредит оформит қиляпмиз, насиб бўлса тўлаб берамиз.

Озодликнинг “қанақа кредит” деган саволини Ботир Усмонов жавобсиз қолдириб, телефонини ўчириб қўйди.

Жондор тумани ҳокимлигини ўзини таништирмаган мулозимларидан бирининг айтишича, “Қоракўлдон” ОАЖ фермерлардан 6 миллиард сўм қарзи бор:

“Тунов куни ҳоким ўринбосарларидан бири билан гаплашганимда вилоят ҳокимига қарздорлик ҳақида хабар етказилган экан. Вилоят ҳокими бу ҳақда селектрда республикага айтибди. Аммо ҳозирча пул йўқ экан, сабр қилиб туриларкан”.

Озодлик 7 июль куни эълон қилган мақоласида президентнинг 6 мартдаги қарорида 2020 йил ҳосилидан давлат харидлари доирасида тузилган контрактация шартномалари миқдорини ҳар бир ғалла етиштирувчи учун 25 фоизга камайтириш, ана шу 25 фоизни эркин нархда фермердан сотиб олиш назарда тутилган ҳолат ҳам бажарилмагани, “Қоракўлдон” ОАЖ буғдойни 100 фоиз давлат нархида сотиб олгани ҳақида хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG