Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:07

Истанбулдаги тунги клубга ҳужум қилган ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов 1368 йилга қамалди


Абдулқодир Машарипов 2017 йилнинг 17 январида қўлга олинган эди.
Абдулқодир Машарипов 2017 йилнинг 17 январида қўлга олинган эди.

Истанбулдаги Reina тунги клубида 2017 йилнинг 1 январига ўтар кечаси террор ҳужуми содир этган ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов 7 сентябрь куни Туркия суди ҳукми билан 40 маротаба умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Унинг мазкур ҳукмга асосан жазо муддати 1368 йил қилиб белгиланди.

Машарипов билан бирга яна 48 киши "террор гуруҳига аъзолик"да айбдор деб топилиб, турли муддатларга озодликдан маҳррум этилди. Айни пайтда суд террорга алоқадорликда айбланиб қўлга олинган 11 кишини оқлади.

Турк матбуотининг ёзишича, суд ҳукумида Абдулқодир Машарипов “Конституцияга таҳдид қилиш” ва 39 кишини, жумладан, полициячи Бурак Йилдизни “қасддан ўлдириш”да айбдор деб топилди.

Бундан ташқари Машарипов “одам ўлдиришга ҳаракат қилиш” ва “рухсатномага эга бўлмай туриб қурол олиб юриш” моддалари асосида ҳам айбдор деб топилди ва 375 минг турк лираси миқдорида жаримага тортилди.

Суд Машариповдан ташқари яна террорчиликда айбланган 48 кишига нисбатан ҳам ҳукм ўқиди.

Машариповнинг қонуний никоҳдаги хотини Зарина Машарипова, “Абу Жиҳод” таҳаллусига эга бўлган Ясир Муҳаммад Салом Радаун ва яна 12 киши “террор ташкилотига аъзо бўлганлик”да айбли деб топилди ҳамда ҳар бири 12 йилданга қамалди.

Яна уч судланувчи, жумладан, Машарипов билан бир хонадонда яшаган Тене Траор 7 йил 6 ойга, яна 23 кишининг ҳар бири 6 йил 3 ойданга озодликдан маҳрум қилинди. Уларнинг барчаси “террор ташкилоти аъзоси” сифатида айбдор деб топилди.

Судланувчи Жалил Челик “террор ташкилотига аъзо бўлиш” ва “рухсатсиз қурол олиб юриш” айблови билан 16 йил 3 ойга кесилди.

Бундан ташқари суд яна 7 кишининг ҳар бирини террор ташкилоти аъзоси сифатида 9 йилданга қамади.

Суд Машарипов билан бирга судланаётган Ирфан Ташканнинг ишини алоҳида ажратиб кўриб чиқиш тўғрисида ажрим чиқарди. У билан бирга яна 16 киши судланади.

Суд бир айбланувчини оқлади ва суд залидан озод қилди. Бундан ташқари суд Челил Челик ва Зарина Казанлаева исмли шахсларни қамоққа олиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Турк матбуотининг ёзишича, суд ҳукми билан жами 11 судланувчи оқланди.

Истанбулдаги Reina тунги клубида 2017 йилнинг 1 январига ўтар кечаси террор ҳужуми содир этилган ва 39 киши ҳалок бўлган, 69 одам яраланган эди.

Ҳужум учун масъулиятни “Ислом давлати” гуруҳи ўз зиммасига олган.

Ҳужумни амалга оширганликда айбланиб Истанбулда ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов қўлга олинганди.

Жорий йилнинг 1 ва 2 сентябрларида ҳам Туркиянинг Истанбул¸ Адана¸ Ғозиантеп ва Хатай каби шаҳарларида хавфсизлик кучлари тарафидан ўтказилган махсус амалиëт пайтида камида йигирмага яқин ўзбекистонлик қўлга олингани айтилди.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG